Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон


Саноат тармоғини модернизациялаш барқарор иқтисодий ўсиш омили сифатида



Download 0,78 Mb.
bet13/18
Sana17.03.2023
Hajmi0,78 Mb.
#919882
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жа он

2.3. Саноат тармоғини модернизациялаш барқарор иқтисодий ўсиш омили сифатида
Кейинги йилларда республикамизда ялпи ички маҳсулот ўсишини ва макроиқтисодий кўрсаткичлар барқарор ривожланишини таъминлашга, уларни мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилмоқда. 2017 йил якунлари бўйича иқтисодиёт ва унинг етакчи тармоқларини ривожлантириш борасида барқарор юқори ўсиш суръатларига эришилди (2.3.1-илова). Мамлакатимизда 2017 йилда ялпи ички маҳсулот 5,3% га, саноат ишлаб чиқариши 4,8% га, қишлоқ хўжалиги 2,0% га, капитал-қурилиш 5,6% га, чакана савдо айланмаси 3.9% га ошди.
Жаҳон иқтисодиётидаги жиддий муаммолар ҳамда уларнинг дунёдаги кўплаб мамлакатлар қаторида республика иқтисодиётига ҳам кўрсатаётган салбий таъсирига қарамасдан, 2017 йилда барқарор ўсиш суръатлари сақланиб, макроиқтисодий барқарорлик ва мутаносиблик таъминланди (2.3.1илова). Кўриниб турибдики, мамлакатимизда Яим ўсиш суръатлари 20002003 йилларда 3,8-4,2% ни, 2004-2006 йилларда 7-7.3% ни, 2007-2008 йилларда эса 9-9,5% ни ташкил этган бўлса, кейинги йилларда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози мазкур кўрсаткичга ҳам ўз таъсирини кўрсатиб, ўсиш суръатлари бир оз пасайди.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз 2007 йилдан буён ЯИМ нинг 8 фоиздан кам бўлмаган ўсиш даражасига эришди ва ҳозирги вақтда 5,3% ни ташкил этмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида эришилган иқтисодий ўсишнинг ҳозирги ҳолатини қуйидагича баҳолаш мумкин.
1. Тўлиқ макроиқтисодий барқарорлик ва миллий иқтисодиётимизнинг юқори ўсиш суръатлари таъминланди:
- инфляция даражаси йилига 14-15% дан ошмаган ҳолда сақланиб келинмоқда:
- миллий валютамиз барқарорлиги тобора ўсиб бораётган олтин-валюта заҳираси билан мустаҳкамланиб келмокда;
- Ўзбекистон Республикасини жами давлат ташқи қарзи бугунги кунда ЯИМ нинг 17-18% идан ошмай келмоқда;
- 2002 йилдан буён бюджет камомади ЯИМ нинг 1% идан ошмаган бўлса, 2005 йилдан бери профицит билан ижро этилган бўлса, 2019 йилга 1,1% дефицит прогноз қилинмоқда;
- реал ЯИМ нинг ўсиш даражаси охирги саккиз йил мобайнида 8% дан юқори бўлиб келмоқда, жумладан, 2010 йилда 8,5% ни, 2011 йилда 8,3%, 2012 йилда 8,2% ва 2013 йилда эса 8.0% ни, 2014 йилда 8,1% ни ҳамда 2017 йилда 5,3% ни ташкил этди, бу юқори даража ҳисобланади.
2. Иқтисодиётни таркибий ислоҳ қилиш ва модернизациялаш туфайли нафақат экспорт ҳажмининг юқори суръатларда барқарор ўсишига, балки унинг таркибининг сифат жиҳатдан яхшиланишига ҳам эришилди:
- 2017 йилда ЯИМ таркибида нодавлат секторининг улуши 31,00 бўлиб, улгуржи ва чакана савдо ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг эса қарийб 100% надавлат сектори томонидан ишлаб чиқарилмоқда;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМ даги улуши 1991 йилда 1,5% ни ташкил этган бўлса, 2017 йилда 55% га етди;
- хизмат кўрсатиш секторининг ЯИМ даги улуши 1991 йилда 16,3%дан 2017 йилда 47,3% га ўсди:
- 1991-2017 йиллар мобайнида ЯИМ да саноат улуши 2,2 баробар, яъни 11% дан 24,1% га, қурилишни қўшиб ҳисоблаганда 35% ўсди;
- 1991 йилда экспорт таркибининг 90% ини хом ашё маҳсулотлари ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда қарийб 73% ини тайёр маҳсулотлар ташкил этишига эришилди.
Мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиш суръатларини доимий равишда таҳлил қилиб бориш, иқтисодиётда вужудга келадиган номутаносибликларни ўз вақтида бартараф қилиш ва мавжуд муаммоларни самарали ечиш ҳамда жаҳон иқтисодиётининг ҳозирги беқарорлиги шароитида мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш иқтисодий ислоҳотларнинг бош вазифаси бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон иқтисодиётида тармоқларнинг ялпи ишлаб чиқаришдаги улушини таҳлил қилиш асосида мамлакатда ялпи таклиф омилларининг тармоқлар тақсимоти орқали уларнинг самарадорлик даражасини ўрганиш мумкин. Мамлакатда миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш, кичик бизнес ва экспорт салоҳиятини жадал ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламдаги чора-тадбирлар натижасида ЯИМ нинг ишлаб чиқариш таркибида ижобий ўзгаришлар юз бермокда. Статистик маълумотларга кўра, кейинги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётининг асосий тармоқларида иқтисодий ўсишнинг юқори ва барқарор суръатлари сақланиб қолмоқда. Жумладан, 2017 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми 2016 йилга нисбатан 1,4% га камайди ва 749 трлн. сўмни ташкил этди (2.3.1-жадвал). Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми олдинги йилга нисбатан 4,6% га камайиб, 43,1 трлн. сўмни ташкил қилди. 2017 йилда кўрсатилган хизматлар ҳажми 3,3% га камайди, унинг ЯИМ таркибидаги улуши 47% д
ан зиёдни ташкил қилди.
ЯИМ ўсишида тармоқларнинг қўшаётган ҳиссасини таҳлил қиладиган бўлсак, Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши натижасида саноат тармоғи жадал суръатларда ривожланиб бормоқда. Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларнинг ривожланиши давомида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ва унинг ялпи ички маҳсулот таркибидаги улушини оширишга кенг эътибор қаратилмоқда. Ҳозирги кунда саноатда чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилиб, мамлакатимизни бир пайтлардаги аграр республикадан босқичма-босқич саноати ривожланган замонавий давлатга айлантириб бориш сиёсати олиб борилмоқда. Иқтисодиётимиз барча тармоқлари модернизация қилиниб, амалда технологик жиҳатдан янгиланмоқда. Ана шу ўзгаришлар натижасида ялпи ички маҳсулот таркибида саноатнинг улуши ҳозирги вақтда 35% дан зиёдни ташкил этмоқда. Ҳолбуки, бу кўрсаткич 2000 йилда 14,2% дан иборат эди”
Узбекистонда мустақиллик йилларида саноат ишлаб чиқаришини ислоҳ қилиш ва модернизациялаш қуйидаги босқичларда амалга оширилди:
1-босқич. 1991-1995 йиллар. Бозор иқтисодиёти асосларини яратиш, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноат корхоналарини янги шароитга мослаштириш;
2-босқич. 1996-2000 йиллар. Янги қайта ишлаш қувватларини фаол жалб қилиш ва саноат ишлаб чиқаришини мустаҳкамлаш;
3-босқич. 2001-2005 йиллар. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, саноатда таркибий ва институционал ўзгаришларни чукурлаштириш,

4-босқич. 2006 йилдан ҳозиргача. Саноат тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳозлаш, саноатни диверсификациялаш. Узбекистонда иқтисодий ислоҳотлар давлмида саноат ривожланишига қаратилаётган юксак эътибор натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўсиши билан бир қаторда, унинг ялпи ички маҳсулот таркибидаги улуши ҳам ошиб бормоқда (2.3.2-жадвал).


Мамлакатимизда ЯИМ нинг ўсиб бориши билан унинг таркибида саноатнинг улуши ошгани ҳолда қишлоқ хўжалигининг ҳиссаси камайиб бормоқда. Бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ҳажми камайганини билдирмайди, балки саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалари юқори суръатларда ошганидан далолат беради. Иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари саноат ва қишлоқ хўжалиги бирбирига чамбарчас боғланган соҳалар бўлиб, улардан бирининг ривожланиши иккинчисининг тараққий этиши учун асосий омил ҳисобланади. Жумладан, саноатнинг озиқ-овқат, енгил саноат каби тармоқларининг ривожланиши бевосита қишлоқ хўжалиги ривожланишига боғлиқ. Енгил саноат ва озиқовқат саноати корхоналарининг асосий хом ашёлари қишлоқ хўжалигида етиштирилиши мамлакатимизда иқтисодиётни модернизациялаш ва унинг таркибий тузилишини диверсификациялаш тадбирлари олиб борилаётган ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги ривожланишини саноат корхоналари самарадорлиги билан боғлиқ ҳолда ўрганишни талаб қилади.
Миллий иқтисодиёт ўсишининг муҳим омилини ички талаб ташкил этади. Жаҳон молиявий инқирози даврида мамлакатимизда амалга оширилган инқирозга қарши чоралар дастури доирасида аҳолининг ялпи ички талабини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида ялпи ички маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш таркибида пировард истеъмолнинг улуши ортиб бормоқда. Жумладан, 2013-2017 йилларда пировард истеъмол харажатларининг ЯИМ дан фойдаланиш таркибидаги улуши 64,6% дан 68,1% гача ёки 3,4% га ортди. Келгуси йилларда ички талабнинг ошиб боришига муҳим аҳамият б
ерилмоқда (2.3.3жадвал)


Чунки жаҳон иқтисодиёти ва маҳсулот бозорларидаги беқарорлик шароитида бундай ёндашув иқтисодиётни изчил ривожлантиришнинг барқарорлаштирувчи ва рағбатлантирувчи омили сифатида муҳим ўрин тутади. Ўзбекистонда ЯИМ нинг юқори ўсиш суръатларини таъминлаётган омиллар қуйидагилар ҳисобланади:
- иқтисодиётни изчил ислоҳ этиш, таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва диверсификациялаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилаётганлиги;
- корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда замонавий, юксак технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш борасида фаол инвестиция сиёсатининг юритилаётганлиги, ривожлантиришга қаратилган дастурий вазифаларнинг ўз вақтида бажарилаётгани ва бошқалар.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish