Диссертация магистр даражасини олиш учун Маърузачи. С. Абдиев


Чўлланиш жараёнининг қуйидаги асосий омиллари мавжуд



Download 5,05 Mb.
bet8/12
Sana30.03.2022
Hajmi5,05 Mb.
#518527
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Орол дисертация

Чўлланиш жараёнининг қуйидаги асосий омиллари мавжуд:
- табиий иқлим шароитларининг ёмонлашиши, иқлимнинг кескин континенталлиги, қурғоқчиликнинг кучайиши, қуёш радиациясининг кучайиши;
- Орол денгизининг қуриган ҳудудидан шамол билан чанг ва тузларнинг атроф муҳитга тарқалиши:
- экотизимларда табиий заифликниг ортиши, хусусан, чўл экотизимида ўсимлик дунёсининг камайиши, сув оқимлари таъсирида, жарликлар ва ўпирилишларнинг кўпайиши;
- тупроқнинг деградацияга учраши ва шўрланиши.
Юза қисми шамол таъсирида осон емирилиб кетадиган тупроқни ҳимоялаш учун бу жойларга баланд бўйли экинларни ҳар 25 – 30 метрда экиш лозим. Шамол кучли бўлган жойларнинг тупроғини ҳимоялаш учун ерни қўшимча равишда 1 – 2 марта суғориш, шу йўл билан тупроқ намлигини ушлаб туриш керак.
Табиатни муҳофаза қилиш тармоғини ривожлантиришга инвестициялар киритиш имкониятлари:
- табиатдан тежамли фойдаланганлик учун тўловлардан озод қилиш, маҳаллий имтиёзли солиқларни жорий этиш;
- донорлар грантларини жалб этиш;
- тижорат банклари ва халқаро лойиҳа муассасаларининг кредитларини жалб қилиш;
- шахсий акцияли капиталдан фойдаланиш;
- молиялаштиришнинг махсус механизмлари ёрдамида имтиёзли молиялаштириш.
III БОБ. ОРОЛ ДЕНГИЗИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЭКОЛОГИК ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТ ОҚИБАТЛАРИНИ КАМАЙТИРИШ
3.1. Орол денгизи ва унинг ҳавзасида экологик вазиятни юмшатиш борасида олиб борилаётган халқаро ҳамкорлик
Ўзбекистон Республикасида кўп йиллардан буён Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш борасида бир қанча давлатлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу борада бир қанча ташаббусларда иштирок этмоқда. Бундай ташаббуслар натижасида 1993 йилда Қозоғистоннинг Қизил ўрда шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари йиғилишиб Орол муаммоларини ҳал этиш, Орол минтақасини экологик соғломлаштириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир биргаликдаги саъй-ҳаракатлар тўғрисидаги битим имзоланди.
1995 йилда Марказий Осиё мамлакатлари томонидан уларнинг ҳамкорлигини кенгайтиришга хизмат қиладиган «Орол денгизи ҳавзасини барқарор ривожлантириш муаммолари бўйича Марказий Осиё давлатлари ва халқаро ҳамжамиятнинг Нукус декларацияси», кейинчалик «Олмаота декларацияси», «Ашхабод декларацияси» каби муҳим ҳужжатлар ҳамда Орол ҳавзасига тегишли дастурлар имзоланди.
Ўзбекистон Республикасида кўп йиллардан буён Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш борасида бир қанча давлатлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу борада бир қанча ташаббусларда иштирок этмоқда. Бундай ташаббуслар натижасида 1993 йилда Қозоғистоннинг Қизил ўрда шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари йиғилишиб Орол муаммоларини ҳал этиш, Орол минтақасини экологик соғломлаштириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир биргаликдаги саъй-ҳаракатлар тўғрисидаги битим имзоланди.
1995 йилда Марказий Осиё мамлакатлари томонидан уларнинг ҳамкорлигини кенгайтиришга хизмат қиладиган «Орол денгизи ҳавзасини барқарор ривожлантириш муаммолари бўйича Марказий Осиё давлатлари ва халқаро ҳамжамиятнинг Нукус декларацияси», кейинчалик «Олмаота декларацияси», «Ашхабод декларацияси» каби муҳим ҳужжатлар ҳамда Орол ҳавзасига тегишли дастурлар имзоланди.
Ўзбекистон 12 та атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган халқаро шартномаларга, шу жумладан, «Трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўллардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича» (Хелсинки, 1992 йил) ва «Халқаро сув оқимларидан кемалар қатнамайдиган ҳолатларда фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги (1997 йил, Нью-Йорк. БМТ) Конвенцияларига қўшилди.
2000 йилнинг сентябрида Ўзбекистон БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ҳузурида Орол ва Оролбўйи муаммолари Кенгашини тузиш ташаббуси билан чиқди.
Халқаро ҳамжамият томонидан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасида 1995 — 2012 йиллар давомида Оролбўйи минтақасига 1,1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдорда халқаро донорлик кўмаги берилди. Жамғармага аъзо давлатлар томонидан 2003 — 2010 йилларда лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун 2 миллиард доллардан зиёд маблағ ажратилди [46].
2008 йил 12 мартда Тошкентда «Орол муаммоси: унинг аҳоли, ўсимлик ва ҳайвонот олами генофондига таъсири, унинг оқибатларини юмшатиш бўйича халқаро ҳамкорликдаги чоралар» бўйича халқаро конференция ташкил қилинди
Умуман олганда Ўзбекистон 2004-2014 йиллар давомида Оролбўйидаги 36 лойиҳаларга 1 миллиард 200 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағ ажратди.
2004-2014 йиллар давомида Орол инқирози таъсир кўрсатган худудларда 740 минг гектар, денгизнинг қуриган тубида 310 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо этилди.
2019 йил 13 октябрда Республикасида Орол денгизи ва унинг атрофидаги экологик муаммолар юзасидан Хитой ва Ўзбекистон мамлакатлари ҳамкорлигида “Урумчи декларацияси” имзоланди.
Ушбу декларация доирасида ЎзМУ Биология факультети Орол денгизи бўйида иккита ўқув амалий полигонини ташкил этган, Иккинчи ўқув-амалий полигонига эса айнан Хитой фанлар академияси Шинжон Экология ва география институти билан ҳамкорликда асос солинган. У ерда оролни кўкаламзорлаштириш учун кўплаб тадқиқотлар олиб борилмоқда ва кўчатлар ўтказилмоқда.
Оролбўйида экологик вазиятни яхшилаш учун хорижий тажрибани қўллаш мақсадида Орол денгизи иқлимига мос чўл ва шўрга чидамли ўсимликлар учун питомник ташкил этилди. 2019 йилда участкада 14,7 га майдонда шўрга ва чўлга чидамли, кенг баргли, бута ҳамда мойли ўсимликлардан иборат жами 13 турдаги ҳар хил ўсимликларнинг уруғлари, кўчатлари ва қаламчалари экилиб, яхши натижаларга эришилди. 2020 йилда 65 турдаги ноёб қовун навлари, 2 турдаги доривор ўсимликлар, 1100 та мевали дарахт кўчатлари ва 41000 та манзарали дарахт кўчатлари синов тариқасида экилди.
Турли мамлакатлардан келтирилган киноанинг 5 та намунаси, 1 та амарант намунаси, буфел ўти, кўк тариқ, 10 та донли жўхори намуналари синовдан ўтказиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish