Орол денгизи ва унинг ҳавзасидаги экологик вазиятни яхшилашга қуйидагиларни амалга ошириш йўли билан эришиш мумкин:
- атроф муҳитни мухофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш даражасининг яхшиланиши;
- табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва хўжалик юритишнинг экологик усулларини жорий этиш;
- ўрмонлар ташкил этиш;
- меъёрий-хуқуқий базани такомиллаштириш;
- аҳолининг экологик савияси ва тарбиясини яхшилаш;
- экология соҳасида илм-фанни ривожлантириш;
- халкаро хамкорликни ривожлантириш.
Ушбу тадбирларни амалга ошириш натижасида қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:
– дефляция жараёнини камайтириш учун тупроқ заррачаларини мустаҳкамлаш;
– денгизнинг қуриган тубидан чорвачилик, асаларичилик, доривор ўсимликлар етиштириш каби тармоқларни ривожланиш;
– экологик ҳолатни соғломлаштириш.
Қонунчиликни такомиллаштириш. Бугунги кунда экологияга оид кўплаб қонун ва қарорлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларда белгиланган талаблар изчил амалга ошириб борилмоқда. Шу билан бирга келажакда янги қарорлар ишлаб чиқиш, уларга ўзгартиришлар киритишда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хусусан, Орол денгизи билан боғлиқ экологик вазиятни яхшилашга доир масалалар янада кенгроқ қамраб олиниши лозим.
ЭЪТИБОРИНГИЗ
УЧУН РАҲМАТ !
Do'stlaringiz bilan baham: |