Диссертация ilmiy rahbar dots. M. Melibaev " " 2022 yil


Роторли насосларнинг тузилиши ва ишлаши



Download 3,16 Mb.
bet19/24
Sana18.07.2022
Hajmi3,16 Mb.
#821130
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Дис.Каримов

Роторли насосларнинг тузилиши ва ишлаши.
Шестерняли насосларнинг тузилиши жуда содда. Оддий шестерняли насосларнинг асосий иш деталлари иккита бир хил шестернядан иборат бўлиб, улар ўзаро илашган ва корпус ичига жойлаштирилгандир. Етакловчи шестерня ҳаракатни двигателдан олади. Насосда иккита қопқоқ бўлиб, уларда етакловчи ва етакланувчи валиклар подшипник ва сальниклар билан таъминланган. Насос корпусида иккита тешик бўлиб, биттаси (С) сўриш тешиги шестерня тишлари ўзаро ажралаётган томонида, иккинчиси (Ҳ) – ҳайдаш тешиги тескари томонда (тишлар бирикаётган томонда) бўлади. Насоснинг ишлаш принципи қуйидагича. Етакловчи вал ўзида ўрнатилган шестерняси билан двигател ёрдамида ҳаракатга келтирилади, етакланувчи шестерня эса ундан айланма ҳаракат олади. Шестернялар айланаётганда тишлар сўриш бўшлиғи (С) да бир-биридан узоқлашади. Натижада тишлар орасидаги чуқурчада суюқлик катта тезликда олиб кетилиши сабабли сўриш бўшлиғида сийракланиш рўй беради ва сўриш тешигига суюқлик келади. Тишлар орасидаги чуқурчалардаги суюқлик тишлар ўзаро бириккан пайтда ҳайдаш бўшлиғи (Х1) гасиқиб чиқарилади, натижада ҳайдаш бўшлиғида босим ортиб, суюқлик тармоққа узатилади. Шестерняли насослар ишлаётганда тишлар орасидаги чуқурчаларда катта босим вужудга келиб, у валик ва насос таянчига берилади. Бу кучларни камайтириш учун тишлар орасидаги тешикчаларда суюқликнинг қолиб кетишига йўл қўймаслик керак. Шу мақсадда юқори босимли насослардаги чуқурчаларда радиал каналлар ариқчалар ясалади. Бу ариқчалардан қолдиқ суюқлик чиқариб юборилади, натижада насос таянчи ва валикларидаги юк камаяди
Винтли насослар. Винтли насослар суюқликни бир текис тортиш билан фарқ қилади. Улар юқори ФИК ига эга, ихчам, ишлатиш қулай, юқори босимда ва катта айланишлар сонида шовқинсиз ишлай олади. Бундай насослар бир, икки, уч ва ҳоказо винтли бўлади.
Бу винтли насослар ҳажмий насосларнинг ҳамма афзалликлари (юқори босимда узатилаётган суюқликнинг жуда кам аралашиши ва катта сўриш баландлиги)ни мужассамлаштирган. Ундан ташқари, поршенли насослардан ҳаракатланадиган деталларнинг камлиги, клапанларнинг ва мураккаб ўтиш жойларининг йўқлиги каби афзалликлари билан фарқ қилади. Бир винтли насосларда тортиш бир текис бўлгани учун инерция таъсири бўлмайди, натижада сўриш яхшиланади. Бу насослар ихчам, енгил, содда тузилгандир. Бир винтли насослар мамлакатимизда кўмир шахталарида ифлосланган сувларни тортиб олишда, ҳавзалардан нефтни сўришда, қудуқлардан сув тортишда ва ачитқиларни ташишда ишлатилади.
Бир винтли насосларнинг ишлаш принципи қуйидагича. Ички томони винт шаклида профилланган цилиндрда винт айланади. Цилиндр ўзига профилли бўлгани ва винтнинг айланиши сабабли суюқликнинг чексиз ҳаоракати вужудга келади. Цилиндрнинг ички винтсимон юзаси ва винт юзаси орасида ёпиқ бўшлиқлар ёки ҳажм ҳосил бўлади. Бу бўшлиқларнинг вақт бирлиги ичидаги умумий ҳажмига мос равишда насоснинг сарфи ошади. Сўриш томонидаги бўшлиқ ҳажми катталашганда насоснинг кириш қисмида босимлар айирмаси ҳосил бўлади ва бу бўшлиқ суюқликка тўлади. Қандайдир бир вақтда суюқлик ёпилади ва цилиндрнинг ҳайдаш томонига ҳаракатлана боради. Ҳар бир бўшлиқ маълум ҳажмдаги суюқликни олиб чиқади. Винтнинг бир тўлиқ айланишидаги суюқлик цилиндр бўйича бир қадам узунликка силжийди ва ўзгармас кесимдан тўкилади. Ёпиқ бўшлиқларнинг силжиши натижасида босим сўриш босими рс дан ҳайдаш босими рҳ гача ошади.

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish