Радиал-поршенли насослар.
Бу насослар икки гуруҳга:
а) цилиндрлари радиал жойлашган ва б) акциал бўлган гуруҳларга бўлинади.
Радиал поршенли насос ротор, 2, доиравий йўналтиргич 4 ли статор 1 ва поршенчалар 3 дан иборат (2.41-р). Ротор қўзғалмас ўқ 5 атрофида айланади. Поршенлар илгарилама- қайтма ҳаракат қилиб, ўз цилиндрларидан чиқиб пружина ёрдамида йўналтирувчи 4 га томон қаттиқ итарилади. Цилиндрнинг иш ҳажми кичирайган пайтда – тешикдан суюқлик ҳайдаб чиқарилади.
Роторли насосларни бошқариш.
Ҳажмий насосларнинг тузилиши хилма-хил бўлгани учун уларда бошқариш усулларини қўллаш қийин. Ҳажмий насосларда сўришни бошқаришга у билан боғлиқ бўлган қн, нн, ҳн параметрларни ўзгартириш ёрдамида эришилади. Бу параметрлардан айланишлар сони нн ни ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Чунки насосларда, асосан, бошқарилмайдиган қисқа туташтирилган роторли асинхрон электродвигателлар қўлланилади. Улар бошқариладиган электродвигателларга нисбатан тежамли ва тузилиши жиҳатдан содда бўлади. Амалда ҳажмий ФИК нинг кам ўзгариши сабабли бошқариш фақат иш ҳажмини ўзгартириш битлан бажарилади. Иш ҳажмини ўзгаришига насос тузилишига конструктив тузатиш киритиб ёки конструктив тузатишсиз бир нечта усул билан эришилади. Бу усулларга эксцентритет е ни (пластинкали ва радиал поршенли насосларда), шайба ёки цилиндрлар блокининг оғиш бурчаги ни (аксиал-поршенли насосларда), иш цилиндрлари сонини (эксцентрик, радиал-поршенли ва аксиал-поршенли насосларда), тишларнинг илашиш узунлигини (шестерняли насосларда) ва ҳоказоларни ўзгартириш киради. Уларнинг ҳар бири тўғрисида тўҳталиб ўтамиз.
а) Эксцентритет е ни ва нисўриш ёки поршен йўлини ўзгартириш.
Бошқарилувчи радиал роторли – поршенли насос цилиндрлар блоки, поршенлар, тақсимлаш қурилмаси, йўналтирувчи цилиндр, ариқчалар ва цилиндрни блок ўқига нисбатан е (л2л) катталикка ҳаракатлантирувчи қурилмадан иборат. Тақсимловчи вазифасини ичи бўш ва ўқ бажариб, унга айланувчи цилиндрли блок жойлаштирилган. Айланиш пайтида цилиндрлар ўз ариқчалари билан сўриш каналида а ва ҳайдаш канали б га навбатма – навбат уланади. Цилиндрлар нейтрал ҳолатдан ўтаётганда унинг ариқчалари зичлагич билан беркитилади. Поршеннинг каллаги цилиндрнинг ички томонига марказдан қочма кучлар ва ёрдамчи насос узатаётган суюқлик босими таъсирида сиқилади. Агар эксцентритет е 0 дан кичик ёки катта бўлса, поршенлар цилиндр бўйлаб юриб, цилиндрда илгариланма-қайтма ҳаракат қилади: бунда у айланиш марказидан қочиб сқришни ва марказга томон юриб. ҳайдашни бажаради. Агар е 0 бўлса, радиал силжиш бўлмайди ва насос сув узатишни тўҳтатади. Эксцентритетнинг катталигини ва ишорасини ўзгартириб, сўришни ва суюқлик оқими йўналишини ўзгартириш мумкин.
Аксиал роторли-поршенли насослар қия шайбали ёки қия цилиндрлар блокидан иборат бўлади. Цилиндрлар блоки ёки шайбанинг қиялик бурчаги нинг максимал қиймати мах 20…30о га тенг, бундан ошиб кетса, механик йўқотишлар кўпаяди ва цилиндрларнинг ейилиши тешлашади. Агар кичик бўлса насос тўхтайди. Бурчакни ўзгартириб, фақат сўришни эмас, балки насосдаги суюқлик йўналишини ҳам ўзгартириш мумкин.
Пластинкали насосларда сўришни бошқариш учун эксцентриситетни ўзгартирилади. Бу пластинка юқоридаги йўлни ўзгартиради ва ҳажм ўзгаришига олиб келади.
б) Иш цилиндрлари сонини ўзгартириш.
Насослар баъзан кўп цилиндрли бўлади. Цилиндрлар сони 2 тадан 5 тагача бўлиши мумкин. Улар бир текисликда ёки айлана бўйлаб жойлашган бўлади. Насосларнинг иш ҳажмини ўзгартириш учун мана шу цилиндрлардан бир нечтасини тўҳтатиш (агар кам сарф керак бўлса) ёки ҳамма цилиндрларни ишга тушириш мумкин (агар катта сарф керак бўлса). Пластинкали насосларда бошқариш пластинкалар сонини 4 тадан 12 тагача ўзгартириб амалга оширилади.
в) Тишларнинг илашиш узунлигини ўзгартириш
Шестерняли насосларда сарф ёки иш ҳажми етакланувчи ва етакловчи шестернялардаги тишлар сонига, уларнинг илашиш узунлигига боғлиқ. Тишлар қанча жипс ишласа , ҳажмий йўқотишлар кам бўлади, ФИК юқори бўлади, лекин насос тез ишдан чиқади. Сарфни камайтириш зарур бўлган пайтда тишларнинг узунлигини қисқартириш мумкин. Бунинг учун шестернялар ўқлари орасидаги масофа ўзгартирилади. Юқорида кўрсатилган усуллар насос тузилишига тузилишига конструктив тузатишлар киритилмасдан амалга ошириш мумкин бўлган усуллардир.
Бевосита насос конструкциясини ўзгартириб, сарф бошқариладиган усул- поршен диаметрини ўзгартиришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |