Роторли насослар
Роторли насосларнинг таснифи, умумий хоссалри ва қўлланилиши.
Ҳажмий роторли насослар – шестерняли, винтли, плостинкали (шиберли) ва поршенли турларга бўлинади. Ҳажмий роторли насослар ўзгарувчан сарфли сарфи бошқариладиган ва ўзгармас сарфли (сарфи бошқарилмайдиган) бўлиш мумкин.
Бу турдаги насосларнинг сарфи иш бўшлиғи катталигига ва роторнинг айланишлар сонига боғлиқ: насос элементларининг пухталиги (чидамлилиги) босим йўлидаги қаршиликка мос бўлиши керак. Агар босим йўлидаги беркиткич тасодифан ёпиқ бўлиб қолса ва насос ҳимоялаш аппаратлари билан таъминланмаган бўлса, бу ҳолда ё насос бузилади ёки насос двигатели ишдан чиқади.
Роторли насослар ҳар хил бир жинсли суюқликларни узатишда автоном қурилиа сифатида, шунингдек, гидроюритмалар таркибида суюқликни ҳаракатлантирувчи ёки суюқликка керакли энергия босим берувчи насос ҳолида ва ҳаракатланаётган суюқлик орқали ўзи ҳаракат олиб энергиясини бошқа машиналарга, қурилмаларга узатувчи гидродвигателлар сифатида ишлатилиши мумкин. Роторли насосларнинг ҳажмий ФИК и 0,7…0,95 атрофида бўлиб насоснинг ишқаланувчи қисмларининг ейилишига мос равишда ўзгаради. Насос аниқ ишлагани учун механик ФИК юқори – 0,95…0,98 бўлади.
Цилиндрлари умумий блокка бирлаштирилган кўп цилиндрли насослар – роторли-поршенли насослар дейилади. Поршенни ҳаракатга келтириш усулига қараб айланувчи ва қўзғалмас блокли-роторли-поршенли насослар мавжуд. Цилиндрлар блок ўқига нисбатан радиал ёки аксиал жойлашиши мумкин. Агар блокда цилиндрлар радиал жойлашган бўлса – бу насослар радиал – поршенли дейилади. Гидромашина блокида цилиндрлар аксиал жойлашган бўлса - аксиал – поршенли насослар бўлади. Кўпчилик роторли – поршенли насосларнинг характерли томони шундаки, уларда сўрувчи ва узатувчи клапанлар йўқ. Бу хусусият насослардан айланишлар сонининг юқори қийматларида фойдаланиш имкониятини беради.
Роторли поршенли машиналарда (насосларда) кривошип – шатунли механизм йўқ, лекин бу машиналарнинг кинематик асосини кривошип-шатунли механизмларнинг инерцияси ташкил қилади. Бу насослар гидроузатмаларда, металларга ишлов бериш станокларига мой узатишда, ички ёнув двигателларида мойлаш тизимини мой билан таъминлашда, станок кескичларига совитувчи суюқлик узатишда ишлатилади. Роторли гидромашиналар таркибига кирувчи роторли – пластинкали, шестерняли, винтли, роторли – поршенли (радиал ва аксиал жойлашган цилиндрли) насосларнинг конкрет ишлатилиш жойлари туғрисида кейинроқ тўҳталиб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |