Диссертация ilmiy rahbar dots. M. Melibaev " " 2022 yil



Download 3,16 Mb.
bet17/24
Sana18.07.2022
Hajmi3,16 Mb.
#821130
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
Дис.Каримов

Поршенли насослар

Поршенли насос қурилмасининг энг содда схемаси 11.1-расмда келтирилган. Бу насосларда суюқликнинг сўрилиши ва ҳайдалиши поршен ёки плунжернинг (11.1-расм) цилиндрда илгариланма-қайтма ҳаракатига асосланган. Бунда поршен 3 ёки плунжер 3 (11.1-расм,а) таркибида шток 2 бўлган кривошип-шатунли механизм 1 ёрдамида ҳаракат қилади. Поршен (плунжер) цилиндр ичида қайтма (орқага) ҳаракат қилганида унинг олдидаги иш бўлмасининг ҳажми ортиб , сийракланиш ҳосил бўлади. Бу сийракланиш маълум бир чегарага етганида иш бўлмасидаги босим билан тиргак клапан 7 остидаги храповикда бўлган босим орасидаги фарқ сўриш клапани 4 ни очади ва суюқлик сўриш трубаси 6 орқали иш бўлмасига киради. Сўриш жараёни поршен (плунжер) ўзининг энг чекка сўриш чегарасига етгунча давом этади. Бунда суриш трубасидаги сийракланиш сўриш клапани олдига жойлаштирилган вакуумметр ёрдамида ўлчанади. Таъминловчи идишдаги суюқлик сатҳидан насос цилиндрининг энг юқори сатҳигача бўлган баландлик сўриш баландлиги (НС) дейилади. Сўриш баландлиги чегаравий сўриш баландлиги дан катта бўлмаслиги керак.
Поршен (плунжер) илгариланма (олдинга) ҳаракат қилганда эса иш бўлмасидаги босим ортиб, сўриш клапани ёпилади. Бўлмадаги босим ортишида давом этиб ҳайдашга етарли босим рх га етганида ҳайдаш клапани очилиб, суюқлик ҳайдаш трубаси 9 га ўта бошлайди. Суюқликни ҳайдаш поршен энг чекка ҳайдаш чегарасига етгунча давом этади.
Насосни ишга туширганимизда у аввал сўриш трубасидаги ҳавони тортади ва суюқлик сўриш трубасига кўтарилади. Насос бироз вақт ишлагандан сўнг сўриш трубаси ва цилиндрдаги ҳаво ҳайдаб чиқарилиб, суюқлик цилиндрнинг тўлдиради. Шундан сўнг насос мосланган тартибда ишлай бошлайди. Натижада таъминловчи идишдаги суюқлик қабул қилувчи идишга ўта бошлайди.
Цилиндрдаги юқори сатҳ билан суюқлик кўтарилган энг юқори сатҳларнинг фарқи ҳайдаш баландлиги (Нх) дейилади. Сўриш баландлиги билан ҳайдаш баландлигининг йиғиндиси НстсҚНх насоснинг тортиш баландлиги ёки тўлиқ статик босимдан иборатдир.
Юқорида айтганимиздек поршенли насослар юқори босим керак бўлгандагина ишлатилади. Амалда, кўп ҳолларда, поршенли насослар марказдан қочма насосларни сиқиб чиқаради. Ҳажмий гидроузатмалар таркибида ишлаётган насослар асосан поршенли насослар турига киради. Бу айтилганлардан ташқарии поршенли насосларнинг яна бир устунлиги фойдали иш коэффициентининг юқорилигидир.
Поршенли насосларнинг марказдан қочма насослардан яна бир фарқи шундаки, унинг сўришини ҳайдаш трубасига ўрнатилган берктикич ёрдамида ўзгартириб бўлмайди. Лекин ҳайдаш трубасининг кесими кичирайиб бориши Билан тезлик ортиб боради. Агар беркиткич бутунлай бекитиб қўйилса, босим жуда катталашиб кетиши натижасида ё насос бузилади, ёки труба ёрилади, ё бўлмаса зўриқишнинг тртиб кетиши натижасида двигател тўхтаб қолади. Шунинг учун поршенли насослардан юқори босимда ўзгариас сўриш зарур бўлган ҳолларда фойдаланилади.
Поршенли насосларнинг марказдан қочма насосларга таққослагандаги асосий камчилиги уларнинг габаритларининг катталиги, қимматга тушиши, ишлатишнинг мураккаблигидир. Бу насосларга марказдан қочма насосларга нисбатан кўпроқ қараб туриш вадиққат талаб қилинади. Чунки поршенли насосларнинг клапанлари тез-тез ифлосланиб туради. Ифлосланиш насоснинг бошқа қисмларида ҳам бўлади.
Индикатор диаграмма. Поршенли насоснинг цилиндридаги абсольют босимнинг поршеннинг юришига ёки иш бўлмаси ҳажмининг ўзгаришига боғлиқлигини кўрсатувчи ёпиқ чизиқдан иборат график индикатор диаграмма дейилади. У ишлаб турган насос цилиндрига ўрнатилган ва индикатор деб аталувчи махсус асбоб ёрдамида чизиб олинади. Оддий бир ҳаракатли поршеннинг тахминий индикатор диаграммаси келтирилган. Диаграммада аб чизиғи сўриш ҳолатига мос келади. Бу ҳолатда цилиндрдаги босим сўриш босими рС га тенг ва атмосфера босимидан кичик бўлади.Сўриш ва атмосфера босимларининг фарқи рас таъсирида сўриш клапани очиқ ҳолатда тутиб турилади. Поршеннинг энг чекка сўриш ҳолатига б нуқта тўғри келади. Бу ҳолатдан бошлаб, поршен олдинга қараб юра бошлайди. Бунда босим ортабошлайди, сўриш клапани ёпилади. Поршеннинг олдинга юриш давомида (бc)чизиқ босим ортиб бориб, ҳайдаш босими рх га тенглашади. Шу вақтдан бошлаб ҳайдаш клапани очилади ва у бутун ҳайдаш жараёни давомида (cд чизиғи) очиқ туради. Бу вақтда суюқлик рх босим остида ҳайдаш трубасига киради. Поршеннинг энг чекка сўриш ҳолати д нуқтага тўғри келиб, бунда ҳайдаш жараёни тугайди. Поршен орқага ҳаракат қилабошлаши билан цилиндрдаги босим камайиб, ҳайдаш клапани ёпилади. Босим пасайиб бориб (дc чизиғи) рс га етганидан Яна сўриш клапани очилиб, сўриш жараёни бошланади. Клапанлар очилишининг бошида (а ва с нуқталар)сўриш инерция кучи таъсирида ўзгариб туради.
Индикатор диаграммаси ёпиқ абcд чизиқ билан чегараланган юза поршеннинг бир марта бориб-келишида бажарган иши Аи ни ифодалайди:

поршеннинг суюқликка берган қуввати индикатор қувват дейилади ва қуйидагича аниқланади:

Бунда: С-поршеннинг юзи; Л-поршеннинг йўли; рхи-индикатор босими; н-айланишлар сони.
Индикатор қувват фойдали қувват билан қуйидагича боғланган:

Бунда: -индикатор фойдали иш коэффициенти ФИК
Шундай қилиб, индикатор диаграмма насоснинг қувватини аниқлашга ёрдам беради.



Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish