17
таснифланади. Жаҳон динлари ёйилишига, ақида ва ғояларини тарқатишга катта
эътибор билан интилади. Аммо, муайян қавмга хос динларда ташвиқот рағбати
йўқ. Чунки, уларда худо умумбашарий бўлмай, миллий аҳамиятга
эга деб
ҳисобланади. Яҳудийлик ҳам ўз диний ғояларининг умумжаҳон салоҳиятга
эгалиги, ўз худоси бутун дунё худоси эканлиги жиҳатидан ўзини оламшумул деб
даъво қилади. Шунингдек, у ягона худони фақат ўзига хослаши, яккахудоликни
ўзиники қилиб олиши ва уни бошқалардан қизғаниши жиҳатидан хос
миллийликни ҳам ифода этади.
Динларнинг ҳар бир гуруҳидаги бош йўналиш ёки ўлчов-оралиққа кўра
мавзуга кўра таснифлаш ҳам мумкин. Масалан, Узоқ Шарқ динларида фалсафага
тобеълик устун бўлиб, борлиқ, табиат ва коинот борасида фалсафаларни биринчи
ўринга қўяди. Шунинг учун баъзи дин тарихчилари бундай динларни илоҳий
ваҳийга асосланган яккахудолик
динларидан фарли равишда «Фалсафий динлар»
деб ҳам атайдилар. Бундай тасниф икки гуруҳдаги билиш манбаига асосланади.
Биринчи гуруҳ манбаи ақлий-фалсафий манба, иккинчи гуруҳ манбаи ваҳий.
Ваҳийни ақл тушунтириб беради. Баъзи дин тарихчилари Узоқ Шарқ динлари
гуруҳини
«Мистик динлар» деб аташни афзал деб ҳисоблайдилар. Чунки,
зоҳидлик ёки ихтиёрий фақирлик бу динлар ўз эътиқод қилувчиларининг
нажот
топишлари учун белгилаб қўйган услуб ёки тариқати бўлиб, руҳий риёзатлар,
қадриятлари ҳақидаги тафаккур ва ундаги ибодат йўлларига асосланади.
Аммо, яккахудолик динларида мистик узоқлашиш ижобий ҳолат
саналмайди. Узоқ Шарқ динларини эса, сўфийлик яккахудоликка олиб боради.
Мистика биринчи ва иккинчи гуруҳ ўртасидаги фарқли омил сифатида
ишлатилади. Баъзи дин тарихчилари бошқа динлардан фарқлаш мақсадида Узоқ
Шарқ динларини
«Ахлоқий динлар», деб атайдилар.
15
Бу бошқа динлар ахлоқий
масалалрга
эътибор бермайди, дегани эмас, балки баъзи Узоқ Шарқ динларда
ахлоқ асосий ўрин тутади. Масалан, улардан фарқли
равишда яккахудолик
динларида ахлоқ дин билан боғлиқ бўлиб, диннинг натижаларидан бири
эканлигини ёки ақидаларнинг ҳаётдаги амалий тадбиқи эканлигини кўрамиз. Дин
бош асос, ахлоқ эса, диний тафаккурнинг амалий тадбиқидир. Кўпчилик Шарқ
динларининг ахлоқий низомлар эканлиги ва улардан асосий мақсад
жамиятда
инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ахлоқий қадриятлар ва манбалар
гуруҳи орқали тартибга солинишини таърифлашда
«дин» сўзини ишлатиш шарт
эмас.
Буддавийлик ва Ҳиндувийликда кўрингани каби Хитой ва Япон динларида
бу манзара ёрқин ойдинлашади. Динларнинг бу гуруҳи ахлоқий
тартибларни
келтириб чиқарган фалсафани мавжудлик ва тириклик биринчи ўринга қўйиши
билан алоҳида ажралиб туради. Бу ахлоқий тартибларга сўфийлик тариқати
15
76.ﺹ . 1991 . ﺍﻷﺯﻫﺮ .ﻣﺼﺮ . « ﻖﺭﻔﻟﺍ ﺓﺤﺳﻦ ﺍﻠﺴﻴﺩ ﻤﺗﻮﻟﻰ « ﻣﺯﻜﺭ
18
орқали эришилади ва амалга ошади. Шунинг учун улар
фалсафий-ахлоқий-
Do'stlaringiz bilan baham: