Динларни таснифлашдаги ёндашувлар


Динларнинг тарихий таснифи



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/17
Sana21.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#25384
TuriРеферат
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
dinlarni tasniflash

2.2. Динларнинг тарихий таснифи 
 
 
Бу таснифда динларни тарих саҳнасида пайдо бўлиш даврига кўра 
тартибланади ҳамда тарихий даврлар қадимги, ўрта ва янги даврларга ажратилган 
тақсимотга асосланади.
11
Бунда динлар қуйидагича таснифланади: 
динлар ибтидоий ва қадимги динлар ҳамда ўрта асрлар ва янги давр 
динлари, баъзан ибтидоий ва маданий динлар; 
ибтидоий ва қадимги давр динлари, тарихий цивилизация динлари ва янги 
давр динлари; 
Бу одатда динларнинг пайдо бўлиши даврига кўра тарихий тартиблашдир. 
Гоҳида динлар тарихи халқлар тарихи билан боғланади. Чунки халқларнинг 
сиёсий тарихи юзага келгандан сўнг уларнинг диний тарихи кўринади. Кўпгина 
қадимги манбаларда халқларнинг сиёсий тарихи диний тарихи билан боғланган.
Динларнинг тарихий таснифида бир қанча муаммолар мавжуд. Улардан бири 
кўплаб динларнинг хусусан, ибтидоий динлар баъзи тарихий динларнинг пайдо 
бўлиш даврлари аниқ белгиланмаганлиги. Яна бир муаммо шундаки, баъзи 
динлар бир пайтда пайдо бўлганлиги сабабли уларнинг юзага келиш даврини 
аниқлаш мушкул. Айниқса, бирор дин асосчисининг шахсияти асотир (афсона) ва 
хурофотлар билан аралашиб кетган бўлса, у тарихга яширинади. Ҳиндувийлик, 
Даолик, Буддавийлик, Жайнизм, Зурдуштийлик, Конфуцийлик каби бир давр 
атрофида пайдо бўлган динлар м.а. VI асрга бориб тақалади.
Бу динларнинг кўпчилик асосчилари шахсияти афсоналар билан боғланган, 
уларнинг ўз динларини тузишдаги шароит ва даврларга тарихан назар ташлашга 
тўсқинлик қилади. Мазкур динларнинг пайдо бўлиш тарихини белгилашдаги 
қийинчилик уларнинг тарихда тугаган даврларини ҳам белгилашда қайинчилик 
туғдиради.
Тарихий таснифда тавҳидий динларнинг фақат тарих саҳнасида пайдо бўлиш 
даври белгиланади. Бироқ, уларни ҳаракатга келтирувчи ва тавҳиднинг инсоният 
тарихи ибтидосига бориб тақалувчи азалий дин эканлигини уқтирувчи бош 
ғояларини белгилайди. Исломий нуқтаи назар у инсоннинг азалий дини 
эканлигини уқтиради(Ислом ўзини инсониятнинг азалий дини деб ҳисоблайди).
Динларнинг тарихий таснифида бундай тарихий-назарий мулоҳазаларга 
асосланилмайди, балки динларнинг тарихий воқеълиги кузатилади ва диний 
ғоялар тарихини аниқлайди. Тарихий таснифнинг нуқсони шундаки, унда 
динларнинг тарихий воқеълигига эътибор қаратилиб, уларнинг тарихий асослари 
ҳақидаги диний назариялар, шунингдек, гарчи муайян диннинг фаолияти тарихан 
тугаган бўлса ҳам унинг диний ғоялари давом этиши эътироф этилмайди. Баъзан 
динлар асл асосий шаклида тугайди ва диний фирқа ва мазҳаблар шаклида ёки 
бошқа мазҳаблардаги баъзи таъсирларда намоён бўлади.
11
Костюкович П.И. «Религиоведение учебное пособие», Минск, 2001. С.140. 


15 
Бошқа жиҳатдан, тарихий даврлар таснифини динлар тарихига жорий этиш 
қийин. Чунки, динлар тарихи халқ ва давлатлар тарихи билан зарурий боғланган 
эмас. Динларни ўрта асрлар динлари ва яқин даврлар динлари тарзида таснифлаш 
қайта кўриб чиқилиши лозим. Бунда динларнинг ўрта асрларда ва янги даврларда 
пайдо бўлганлиги эмас, ўрта асрларда мавжуд бўлган динлар ёки янги даврда 
мавжуд бўлган динлар назарда тутилади. Ўрта асрлар ва янги даврдаги диний 
вазият жиҳатидан янги дейиш мумкин. Бироқ динларни муайян тарихий 
даврларга мувофиқ ҳарфий шаклда тарихий таснифга бўйсундириб бўлмайди.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish