Динларни таснифлашдаги ёндашувлар



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/17
Sana21.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#25384
TuriРеферат
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
dinlarni tasniflash

 
ХУЛОСА 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан 1999 йил 7 
апрелда имзоланган Тошкент ислом университети ташкил этиш тўғрисидаги 
фармонда ушбу олий ўқув муассасаси таъсис этилишидан мақсад «халқимизнинг 
муқаддас эътиқоди – Ислом динига оид бой маънавий-маданий меросни асраб-
авайлаш, диёримиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг илмий ғоялари ва 
асарларини чуқур ва замонавий руҳда ривожлантириш, шу соҳада илмий-назарий 
тадқиқотлар олиб бориш, замон талаблари даражасида малакали мутахассис 
кадрлар тайёрлашни таъминлаш, уларга лозим бўлган шарт-шароитларни яратиш 
ҳамда аждодларимиздан қолган ноёб манбалар асосида тадқиқ этилган 
маълумотлар билан халқимизнинг диний саводхонлигини ошириш»
19
деб 
таъкидланган эди. 
 
Биз ҳам айни шу олижаноб мақсадни кўзлаб, унинг амалга ошишига ҳисса 
қўшиш учун изланиш олиб бормоқдамиз. Тадқиқотимизда юртимиздан етишиб 
чиққан алломаларнинг диншунослик ривожидаги хизматлари ва бу соҳага 
бағишланган ноёб асарлари нақадар қимматли эканини кўрсатишга ҳаракат 
қилдик. Шунингдек, биз таянган манбалардан Муҳаммад Халифа Ҳасаннинг 
«Тарих ал-адён» асарининг бу борада яхши қўлланма бўла олиши, уни Тошкент 
ислом университетида диншунослик ва исломшунослик фанларини ўқитишда 
кенг фойдаланилса, самарали натижаларга эришиш мумкин деган хулосага 
келдик. 
Бундан ташқари, изланишимиз натижасида қуйидаги хулосалар, назарий ва 
амалий тавсиялар келиб чиқди:
1. Диншуносликка оид дарсликларда асосан ҳозирда уларга эътиқод қилувчилар 
мавжуд бўлган динлар тарихига катта эътибор қаратиш лозим. 
2. Динлар қуйидаги икки хил тасниф мезони уйғунлиги асосида таснифланади: 

Диний ғоя ёки диний омил асосига таянувчи мавзувий (тематик) тасниф; 

Тарихий тасниф. 
Лекин, асосан мавзувий тасниф бош мезон қилиб олинади. Чунки, у 
диншуносликда энг муносиб тасниф бўлиб, ташқи эмас, ички диний ғояга таянган 
асосий диний ғояга марказлашади. 
3. Динлар яккахудолик ғояси асосида қуйидаги икки катта гуруҳга ажратилади: 
19
«Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони. Тошкент ислом университети ташкил этиш тўғрисида», 
«Маҳалла» 1999/ 10-16 апрел. 


20 
1) Яккахудолик динлари гуруҳи. Бунга Яҳудийлик, Христианлик ва Ислом 
динларидан бошқа, яккахудолик ғояси билан боғлиқ ҳеч қандай қадимги диний 
оқимлар киритилмайди. Чунки, ҳозирда улар сақланиб қолмаган ва улардаги 
яккахудолик табиатдаги ягона кучга сиғиниш ихлосига кўра табиатдаги 
кўпхудолик билан боғлиқ табиий доира ичидаги яккахудолик бўлиб 
қолаверган. Бу ягона табиий кучга бошқа табиат кучлари намояндаси бўлган, 
кўпхудолик гуруҳи ичидаги энг буюк илоҳ сифатида қаралади. Аммо, 
Яҳудийлик, Христианлик ва Ислом динларида табиий оламни яратган ягона 
илоҳнинг мавжудлиги ва у табиий оламдан ташқарида эканлиги, уни табиат 
тимсолларида тавсифлаш мумкин эмас, деб эътиқод қилинади. 
2) Узоқ Шарқдаги фалсафий-ахлоқий динлар гуруҳи. Бунинг бундай аталиш 
сабаби бу гуруҳдаги динлар Узоқ Шарқ динлари бўлиб, уларнинг аксарида 
илоҳ тушунчаси ёки ақидаси йўқ. Шунинг учун уларга нисбатан кўпхудолик 
иборасини қўллаш тўла мос келмайди. Уларни «фалсафий-ахлоқий» деб аташ 
тўғрироқ бўлади. Чунки, улар борлиқ ва коинот ҳақидаги фалсафалар бўлиб, 
ҳаётнинг ахлоқий низомида акс этадиган. Амалий-тадбиқий доира уларга 
бўйсунтирилган. Ҳаётнинг бу ахлоқий низоми баъзи динларда сўфийлик 
шаклида, баъзиларида эса, дунёвий шаклда намоён бўлади. Бу гуруҳни бир 
номда аташ қийин. Шунинг учун уни «фалсафий-ахлоқий» сифати ва 
жўғрофий сифат бириктирилган номда аташ тўғрироқ бўлади.
4. Ғарб эволюция назариясига кўра диннниг асл дастлабки, шакли кўпхудолик 
бўлиб, башрият тарихининг кейинги босқичларида худо ҳақидаги тушунча ва 
ғоялар ривожланиб, инсонлар яккахудолик ғоясига етиб келган. Ислом нуқтаи 
назарига кўра бу хато тушунчадир. Инсониятнинг асл дини яккахудолик 
бўлиб, ҳеч қачон худосиз яшамаган ва илк борлиқ яратилишидан буён худони 
танийди. Бутпарастлик ва кўпхудолик тавҳид чегарасидан чиқиш натижасида 
келиб чиққан кейинги адашишлар оқибатида юзага келган. Ислом дини бошқа 
динларни узоқ ёки яқин тартибда жойлаштириш ва уларга ўз муносабатини 
белгилашда яккахудолик ғоясига таянади.
5. Таснифда: 
1) Динлар яккахудоликка яқин ёки узоқлиги жиҳатидан жойлаштирилади: 
аввал фалсафий-ахлоқий динлар гуруҳи, ўртада зардўштийлик ва унинг 
оқимлари, сўнгра тавҳидий динлар гуруҳи баён этилади;
2) Гуруҳдаги динлар даврийлик тартибида жойлаштирилади. Бундай 
тартиб динларнинг асл ички мавзусига эмас, ташқаридан баҳолаш 
амалиётига тааллуқли. Чунки уларнинг ҳаммасида ҳам яккахудолик 
ақидасига асосий диний манба сифатида таянилмайди;
3) Соф яккахудоликка ривожланишни тадрижийлик тушунчасида эмас, 
балки яккахудолик омили ифода этадиган диний ғоядаги ривожланиш 


21 
тушунчасида акс эттирилади; 
4) Фалсафий-табиий моҳиятга эга бўлган динлардан илоҳий динларга 
томон силжиш акс эттирилади; 
5) Биринчи гуруҳга ижтимоий-ахлоқий фалсафалар киритилади. Чунки, 
улар баъзи ибтидоий-табиий хусусиятларни ўзлаштирган бўлиб, илоҳий 
ваҳийга дахлдор бўлмаган фалсафий ғояларни акс эттиради
6) иккинчи гуруҳга илоҳий қонун-қоида ва кўрсатмаларга эга динлар 
киритилади. Чунки, улар ваҳийга таянади ва фалсафалар таъсиридан 
холи. Уларда ақл билим манбаи ва ваҳий моҳиятини шарҳловчи восита 
сифатида баҳоланади.
6. Динларга баҳо бериш ва танқид қилиш диншуносликда муҳим заруратдир. 
Бундай танқидда тавсифнинг холис илмий бўлиши, танқиднинг тавсифдан 
алоҳида баҳоланиши ва айни пайда бузғунгчиликка эмас, бунёдкорликка 
интилиш мақсадида баҳолаш зарур. Шунингдек, динларни илмий-қиёсий 
ўрганишда илмий холислик қатъий сақланиши учун танқид ва баҳолаш асосида 
хулоса чиқармаслик лозим деб қарайдиган диншунослар ҳам бор. Фикримизча, 
динларни қиёслашда баҳолаш зарур ва бу холис илмийлик масаласига таъсир 
қилмайди. Илмий баҳолаш динларни ўрганишнинг бир қисмидир. Лекин, 
динлар ўз тарихида ички ва ташқи танқид ҳамда баҳолашдан фойдаланган. Бу 
танқидлар ёҳуд уларга рақобат тарзида бошқа динлар томонидан, ёҳуд диний 
ислоҳот мақсадида ўз диний гуруҳи ичидаги динлар ва оқимлар томонидан 
бўлган. Бу эса, уни ислоҳ қилган, ўз ғоясида бирлаштирган ва мавжудлигини 
сақлаб қолган, бошқа дин ва оқимлар билан биргаликда яшаб келишига имкон 
берган. 
7. Диний ғоя ривожида баҳолашнинг аҳамияти катта. Бироқ, у диний таассубдан 
узоқ бўлиб, илмий исботларга асосланиши даркор. У динлар ва уларнинг 
алоқаларини, улар ўртасидаги фарқ ва ўхшашликларни, ижобий ва салбий 
жиҳатларни аниқ кўрсатиш ва инсониятнинг руҳий тараққиётини таъминлашга 
ҳисса қўшиш жиҳатидан муҳим илмий аҳамиятга эга. Шунинг учун
ўрганилаётган динларга баъзан Ислом таҳрирлаш тенденцияси асосида исломий 
жиҳатдан, баъзан илмий ва ақлий нуқтаи назардан мантиқий ёндашув асосида 
баҳо берилади. Баҳолаш жараёнида диний ғоялар сараланади ва инсон ақли 
ривожланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, диншунослик фанини 
ўқитишдан мақсад талабаларга динларнинг турлари, тарихи, тараққиёти, 
таълимоти, асосий манбалари, ўтмиш ва ҳозирги кунда халқлар ҳаётидаги 
аҳамиятини ўргатиш орқали уларнинг дунёқарашларини кенгайтириш ва 
натижада уларда мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш, уларнинг ташқаридан 
келаётган ёт ғояларга эргашиб кетишининг олдини олиш ҳамда ўз халқи ва 


22 
Ватани тарихини яхши биладиган, бошқа миллат ва элатлар олдида буюк 
алломаларнинг авлоди бўлган юксак маданият ва маънавиятли халқ фарзанди 
эканлигини намоён эта оладиган, бу халқнинг келажаги ҳам буюк эканлигини 
ишонтира оладиган инсонлар қилиб тарбиялашдан иборат.


23 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish