Дин фалсафаси



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/48
Sana18.03.2022
Hajmi0,54 Mb.
#499616
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   48
Bog'liq
A.Abdusamedov. Dinlar falsafasi (o\'quv qo\'llanma)

Ҳанбалийлик қарашлари.
«Ҳанбалийлик» -– Аҳмад ибн
Ҳанбалнинг ҳуқуқий қарашлари, қавллари ва фатволарини намоён этади.
Ибн Ҳанбал 780 йили Бағдодда таваллуд топиб, шу ерда 855 йили вафот
этган. Ҳадис тўплаш ниятида Сурия, Ҳижоз, Яман, Куфа ва Басрага кўп
саёҳат қилган ва 40 мингдан ортиқ ҳадисни жам этган олти жилдли
«Муснад ал-Имом Аҳмад» асарини яратган. Шунинг учун ва фиқҳ бўйича
ҳеч қандай китоб ёзмагани туфайли кўплаб мусулмон уламолари уни
фақиҳ эмас, кўпроқ муҳаддис деб биладилар. Бироқ, шогирдлари унинг


65
ҳуқуқий қарашлари ва фатволарини тўплаб, бу мазҳабга алоқадор ҳуқуқий
тамойиллар ва қонунларни такомилига етказдилар. У «Исломни
бидъатлардан қутқарувчи» - деган ном олган, мўътазилийларга қарши
очиқдан-очиқ курашларнинг ташаббускори бўлиб майдонга чиққан.
Бу мазҳаб бошқаларга нисбатан кўпроқ ҳадисларга таянади ва қонун
асослари жиҳатидан фарқ қилади. Улар ҳадислар моҳиятини Қуръон
оятлари даражасига кўтаришган. Ҳадисларга «қандай» деб савол
бермасдан (би-ла кайфа) тўғридан-тўғри ишониш зарур, деганлар. Шу боис
ҳанбалийлик фалсафаси исломнинг сунна йўналишидаги бошқа
мазҳаблардан фарқ қилган ҳолда инсоннинг ирода эркинлиги ривожига
йўл қўймаган.
Ҳанбалийда (Ибн Қаййум ал-Жавзийа 1350 йилда вафот этган) фиқҳ
асослари ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, улар бешта:
1. Қуръон ва сунна матнлари;
2. Саҳобаларнинг фатволари;
3. Қуръон ва суннага мувофиқ бўлса, айрим саҳобанинг қавмлари;
4. Истиноди заиф ёки хабар берувчилар сони кам бўлган хадислар;
5. Мутлақо иложсиз қолганда, қиёс бўйича ҳукм чиқариш.
Ибн Ҳанбал Бағдодда инквизиация (миҳна) даврида имонига собит
бўлгани ва Қуръоннинг яратилгани ҳақидаги назарияга кескин қарши
тургани учун, калтакланган ва қамоққа ташланган. Имомдаги бундай
изчиллик кейинчалик икки издоши тақдирида ҳам намоён бўлади. Ибн
Қаййум ва унинг устози Ибн Таймия (1327 йилда вафот этган) Дамашқ
қалъасида қамоққа олинадилар. Нажднинг ҳанбалий ислоҳатчиси
Муҳаммад ибн Абд ул-Ваҳҳоб (1792 йилда вафот этган) ҳаёти ва фаолияти
ҳам шунга мисол бўлади.
Ибн Абд ул-Ваҳҳоб Қуръон ва суннага таянган бошланғич
исломнинг сарчашмаларига қайтишга даъват этади. Ваҳҳобийларнинг
муваффақияти ва ХХ аср бошида Саъд оиласининг ҳукумат тепасига
қайтиши Саудия Арабистонида ҳанбалий мазҳабини расмий мазҳаб
сифатида таъсир этишига олиб келди. Шунингдек, ҳанбалийлик Фаластин,
Сурия, Ироқ ва яна бошқа жойларда ўз издошларига эга бўлди.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish