78
3. Моликия мазҳаби. Уни Абу Абдуллоҳ Молик ибн Анас (713-795)
асослаган. Унинг фалсафий жиҳати шундаки, у «Ал-Муваттоъ» асарида
Қуръон ва суннани ақлга асосланган ҳолда талқин қилишга қарши чиққан.
Шу боисдан у Муҳаммад Пайғамбар давридаги диний-ҳуқуқий тартибни
ёқлаб чиққан. У суннийликдаги мусулмонларнинг 17,5 фоизини ташкил
этади.
4. Ҳанбалия мазҳаби. Асосчиси – Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ибн
Хилол ибн Асад аз-Зухайлий ал-Шайбоний (780-855)дир. Бу мазҳаб
тарафдорларининг қарашлари, ҳуқуқ-тартиботлари ўта тор бўлиб, диний
масалада Қуръон ва Суннага қаттиқ риоя қилишни, ҳар қандай янгиликка
қарши курашишни талаб қилганлар. Унга муслмонларнинг 1,5 фоизи
эътиқод қилади.
Суннийликдаги диний-ҳуқуқий мазҳабларнинг
фалсафий мазмуни
шундаки, биринчидан, ҳар бир мазҳаб Қуръон ва Суннага асосланган
ҳолда Аллоҳ кўрсатган адолат йўлини топишга ҳаракат қилган. Шу боис
мусулмонлар томонидан мурожаат қилинган ижтимоий-иқтисодий
муаммолар ёки маънавий-ахлоқий масалалар юзасидан қабул қилинадиган
ҳуқуқий қарорлар улар онгида тўғри муносабатни шакллантирган;
иккинчидан, Ўрта Осиё халқларининг аксарият кўпчилиги эътиқод қилиб
келган ҳанафия мазҳабининг ўзига хослиги шунда эдики, у бошқа ҳуқуқий
мазҳаблардан фарқли ўлароқ бирор масала юзасидан ҳукм чиқариш ёки
қарор қабул қилишда маҳаллий халқларнинг қадриятларини урф-
одатларини, талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган. Бундай ёндашув,
кишилар онги ёки дунёқарашида норозиликка ўрин қолдирмаган;
учинчидан, бу ҳуқуқий мазҳабда илгари сурилган диний-ҳуқуқий,
маънавий-ахлоқий масалалар унга эътиқод қилувчи халқларда ислом
маданиятини
шакллантириб, ислом дини ва унинг таълимотига
содиқликни мустаҳкамлаган.
Шариат жорий этган урф-одат, қонун-қоидаларнинг
фалсафий
таҳлили яна шундаки, аввало унда ўз ифодасини топган ҳар бир тартиб ва
талаблар мусулмончиликни қабул қилган кишиларнинг кундалик ҳаёти
билан боғлиқ мезонларга ўз муносабатини билдирган; иккинчидан,
шариатда (дастлабки даврда) барча нарсаларни иккига - халол ва харомга
бўлиб қўйилади. Бундай ажратишда чуқур маъно борлиги кўзга
ташланади, мусулмон аҳли бу ҳалол ва ҳаромни ажратиш жараёнида
шахснинг нафақат ички дунёси, балки ташқи муносабатлари, маданияти
ҳам шакллана боради.
Хўш, халол нима? – Бу мусулмонларнинг
шариат рухсат этадиган
хатти-ҳаракати, меҳнат билан топилган маблағ, иш, тоза ва пок
ҳисобланган озиқ-овқатлардир. Ҳаром эса шариат бўйича, мусулмонлар
учун қатъиян ман этилган, тақиқланган хатти-ҳаракат, иш (ўғрилик,
таъмагирлик, порахўрлик, гиёҳвандлик, қиморвозлик ва бошқалар) ва
тановул қилишга ижозат берилмайдиган озиқ-овқатлардир.
79
Кейинчалик шариат қонунларининг такомиллашуви жарёнида халол
ва харом тушунчаларини мусулмонлар ҳаёти
билан янада атрофлича
боғлаш натижасида барча хатти-ҳаракатлар қуйидаги туркумлар асосида
ифодаланади: фарз (ар. мажбурият), мансуб (ар. тавсия этилган), мубоҳ (ар.
умумий, ҳеч кимга таалуқли бўлмаган), макруҳ (ар. рад этилган), маҳзура
(ар. ман этилган, сақланадиган нарса) ва бошқалар.
Шариат асрлар давомида мусулмонлар учун асосий қонун-қоида,
ҳуқуқий, ахлоқий мезонларни тартибга солувчи манба сифатида қўлланиб
келинди. Ҳозирги даврда ислом динига асосланган мамлакатларда бошқа
қонунлар қатори шариатдан фойдаланиш давом этмоқда.
Ўзбекистон халқининг аксарият кўпчилиги ислом дини ва унинг
шариат кўрсатмаларига амал қилиб келган. Ҳозирги мустақиллик
шароитида Ўзбекистонда
демократик, ҳуқуқий, фуқаролик давлати
қурилаётган бугунги кунда халқимиз давлат қонунларига асосланиб
фаолият кўрсатади. Аммо халқимизнинг
турмуш тарзида, урф-одат,
маросимларида шариат мезонларига (никоҳ ўқиш, жаноза билан дафн
этиш, тижорат ишларида ҳалолликка риоя қилиш, ҳиёнатга харомга йўл
қўймаслик, муслмончилик урф-одатлари, ақиқа ва бошқалар) мурожаат
қилиш ва бошқариш холатлари мавжуд. Бу кишиларда тўғри ҳаёт кечириш,
маъанавиятини инсонпарварликни шакллантиришга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: