Таянч сўзлар:
Аскет, “ваҳдат-ул-вужуд”, “ваҳдат-ул-мавжуд”, “Дил-ба-ёрё, даст-ба-
кор”, зуҳд, мистика, мутасаввиф, муршид, мурид, пантеизм, раҳша,
сулуклар, тариқат, эзотерик, экстаз.
Такрорлаш учун саволлар:
1. Тасаввуф фалсафаси шаклланишининг ғоявий асослари нима?
2. Суфизмнинг мистик-фалсафий тизими нима?
3. Тасаввуф таълимотида инсон камолотга етишишнинг қандай
талқин қилинади?
4. Буюк тасаввуфчилар кимлар ва улар суфизм фалсафасига қандай
хисса қўшдилар?
5. Ўрта Осиё тасаввуфчиларининг ижтимоий фалсафий ҳаётда
тутган ўрни қандай?
6. Нақшбанд тариқатининг тарихий аҳамияти нимада?
75
11=мавзу. Шариатнинг фалсафий мазмуни
Режа :
1. Шариатни шаклланишидаги ғоявий манбалар
2. Шариатда
ифодаланган
ҳуқуқий-ахлоқий
масалаларнинг
фалсафий мазмуни
3. Шариатда оила мустаҳкамлиги ва баркамол инсон тарбияси
масалаларининг ҳозирги давр учун аҳамияти
Шариат шаклланишидаги ғоявий манбалар.
Шариат сўзининг
арабча луғавий маъноси тўғри йўл, илоҳий йўл, қонунчилик демакдир.
Шариатнинг шаклланиши Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) вафотидан
сўнг II асрни ўз ичига олади. Шариат Қуръони карим ва Суннанинг
ҳукмларига асосланиб тузилган. Шариатнинг шаклланишида Раъй, Ижмоъ,
Қиёс ҳам манба сифатида олинган.
Шариатнинг мазмуни анча кенг ва мукаммал қилиб тузилгандир.
Шунинг учун уни диний ҳуқуқ мажмуидан кенгроқ деб қараш лозим.
Чунки шариат диний-ҳуқуқдан ташқари, ахлоқий ва диний маросимчилик
талабларини ҳам қамраб олади. Унинг талаб ва таъқиқларида эса адолат,,
инсоф ва қонунийлик, инсонийлик етакчи устивор мавқега эга бўлиб
келган. Шу билан бирга шариат мазмунидаги шахсий ва ижтимоий ҳаёт
талабларига жавоб берадиган қонун-қоидалар, талаблар киритилган бўлиб,
зўрлик ва зулмнинг йўли кесилган. Яъни диний маросимчилик ва уларни
эркин ижро этиш қоидалари, оила, никоҳ ва талоқ масалалари, тижорат,
иқтисодий, ижтимоий муносабатлар ўз ифодасини топган. Яна шахс ҳаёти
билан боғлиқ дин ижозат берган ёки таъқиқлаган хатти-ҳаракатлар,
жиноий ҳаракатлар, суд ва жазолаш, танбеҳ бериш каби бошқа кўпгина
масалалар ҳам шариатда ўрин олган.
Шариатда яна фиқҳ тушунчаси бор. Фиқҳ (арабча тушуниш)-
мусулмон ҳуқуқшунослиги, шариат қонун-қоидаларини ишлаб чиқиш
билан шуғулланувчи ислом илоҳиётининг бир соҳаси. Фиқҳ барча диний
ибодатларни адо этиш қоидаларини аниқ ва равшан ифодалаб берган
мусулмонларнинг ҳуқуқ ва бурчларини баён этиб, шахсий ва ижтимоий
ҳаётдаги қоида ва тартибларни қарор топтиришга хизмат қилган.
Исломнинг суннийлик йўналиши ҳуқуқшунослигида 4 та мустақил
ҳуқуқ мактаблари – ҳанафия, шофиъия, моликия ва ҳанбалия бўлиб, фиқҳ
билан шуғулланувчи кишини фақиҳ (қонуншунос) деб аталган.
Шариат мазмунига киритилган масалаларининг фалсафий жиҳати
шундаки, мусулмон аҳлидан талаб қилинадиган ҳар бир масалада илоҳий
қудрат Худонинг амри билан бажарилиши ифодаланади. Бундан келиб
чиқадиган натижаларни фалсафий мушоҳада қилинади. Масалан, ислом
маросимлари ва байрамлари, намоз ибодатлари, рўза тутиш, ҳаж, закот ва
бошқа ҳолларда ҳар бирининг бажариш ёки бажармаслик ҳақида муҳим
фалсафий хулосалар чиқарилади.
76
Ислом манбаларида ҳар бир мусулмон учун намоз ўқимоқ фарз
қилинган яъни инсон гуноҳи кабиралардан сақланмоқчи бўлса, беш вақт
намоз ва жума намози, иккинчи жумагача ораларида бўлган кичик
гуноҳларга каффорат бўлиб, уларни авф қилинишига сабаб бўлади.
Шариат аҳкомларида мусулмонлар намоз ўқиш учун бир неча шартлар ва
фарзларни: яъни бадан ва кийимни пок бўлиши, жойнамоз пок бўлиши,
намозни ўз вақтида қиблага қараб ўқиш, аврат жойларини бекитиши,
кўнгил билан ният қилишлар намозхон кишини маънавиятини
шакллантиради.
Юртбошимиз ислом Каримов маънавиятнинг негизи ва маъно-
мазмунини
белгилайдиган
асосий
хусусиятлар, биринчи
галда
инсониятнинг
руҳий
покланиши
ва
қалбдан
уйғониши
деб
таъкидланганидек, “Айнан ана шундай инсонлар ва уларнинг эзгу ишлари
туфайли бу ёруғ оламда маънавият ҳамиша барқарор бўлиб келади.”
1
Ҳақиқатан ҳам маънавият жамият истиқболи учун инсонга ато этилган
имон-эътиқод, одоб-ахлоқ, муайян дунёқараш имкониятидир. Бу
имкониятдан оқилона, яъни ажодлардан қолган меросга таяниб фойдалана
билишликдир. Аммо
буюк
аломалар
инсоният
маънавиятини
шакллантиришда ва тарбиявий ишларда асосий йўллардан бири фақат
диний билимларни эмас, балки дунёвий билимларни ҳам эгаллаш
муҳимлигини эътироф этганлар.
Шариат аҳкомларида мусулмонлар учун бажарилиши фарз бўлмаган
амаллар ҳам бўлиб, уларнинг адо этиш қонун-қоидалари, ҳуқуқ ва
бурчларини ишлаб чиқишда фиқҳшунослар муҳим рол ўйнаганлар.
Ўрта асрларда фақиҳлар ўртасида 3 даража вужудга келган. 1 юқори
даража – мужтаҳиди мутлақ (энг обрўли, шариат мактабларининг
асосчилари); 2. Ўрта даража – мужтаҳиди муносиб (машҳур, лекин фақат
шариат соҳаларида фикр юрита оладиган); 3. қуйи даража – мужтаҳиди
амалиёт (шариатга амал қилиб иш юритувчи фақихлар).
Ислом ҳуқуқшунослигида мусулмон мамлакатларидан етишиб
чиққан фақиҳлар қатори Ўрта Осиёлик машҳур фиқҳшунослардан
Бурҳониддин Марғиноний, Абу Лайс Самарқандий ва бошқаларнинг ўрни
ва роли катта бўлган.
Шариат қонунларининг шаклланишига юқорида таъкидланганидак,
Қуръони карим, Сунна, Ижмоъ, Қиёс, Раъй билан бир қаторда
суннийликдан 4 та ҳуқуқийлик мазҳаблари – ҳанафийлик, шофиъийлик,
моликийлик ва ҳанбалийлик ва шиалик йўналишидаги жаъфария
мазҳабларининг ҳуқуқий тартиби асос қилиб олинди.
Шариат ҳуқуқий мазҳаблари ҳақида фикр юритишдан олдин
исломдаги икки йўналиш: суннийлик билан шиалик ўртасидаги ўхшашлик
ва тафовутлар ҳақида тўхталишни лозим топдик. Шиа илоҳиётчилари
1
Каримов И.А. Юксак маънавият-енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. -20 -б.
77
суннийлар каби Қуръонни илоҳий деб эътироф этадилар. Аммо улар
Қуръон мазмунини мажозий талқин қилиш йўли билан ўз таълимотларини
асослайдилар. Суннада улар фақат Али ва унинг тарафдорлари номи билан
боғлиқ бўлган ҳадисларни тан оладилар. Давлатни бошқаришда
суннийликда асосан шариат аҳкомлари бўйича ҳукм чиқарилса, шиаликда
имом ўз шахсий хукмларини чиқариш ҳуқуқига эга бўлади. Уларнинг
«Ахбор» номли ҳадислар тўплами мавжуд. Яна улар суннийликда эътироф
этилган диний ақидалардан фарқ қилиб, шиаликда тавҳид, адл, нубувват,
имомат, қиёматдан иборат 5 та ақидага эътиқод қиладилар. Булардан 4
ақида тавҳид (Аллоҳнинг ягоналиги), адл (Аллоҳнинг одиллиги, тақдир
ақидаси), нубувват (Пайғамбарлик) асосан суннийлик билан мос тушади.
5-ақида Имомат – Али ва унинг авлодларидан иборат 12 имом
ҳокимиятини тан олиш билан суннийликдан фарқ қилади. Шу муносабат
билан улар Муҳаммад (с.а.в.)дан сўнг фақат Алини тан оладилар. Давлатни
бошқаришда сунийликда асосан шариат аҳкомлари бўйича ҳукм
чиқарилса, шиаликда имом ўз шахсий ҳукмини чиқаришга эга. Шиаликда
шунингдек, муваққат никоҳ қонунлаштирилган. Макка ва Мадинадан
ташқари халифа Али, унинг ўғли Хусайн қабрларини зиёрат қилиш жорий
этилган.
Исломнинг суннийлик йўлишидаги 4 та, шиалик йўналишидаги
битта диний-ҳуқуқий мазҳабларнинг асосчилари ўзларига хос тартиб-
қоидалар, қозилар фаолиятининг ташкилий ва иш фаолияти жиҳатларини,
қасам (онт) ичиш, қасамёд қилиш, қарзни узиш, кафиллик, кафолат бериш,
омонат сақлаш тартиби ва бошқа бир қанча масалаларнинг тартиб-
қоидаларини, мазмунини ҳамда ахлоқий-маърифий жиҳатларини ишлаб
чиқишга ҳаракат қилдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |