Дин фалсафаси


Шариатда оила мустақиллиги ва баркамол авлод тарбияси



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/48
Sana18.03.2022
Hajmi0,54 Mb.
#499616
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   48
Bog'liq
A.Abdusamedov. Dinlar falsafasi (o\'quv qo\'llanma)

Шариатда оила мустақиллиги ва баркамол авлод тарбияси
масалаларининг ҳозирги давр учун аҳамияти.
Диний-ҳуқуқий
мазҳабларда оила ва никоҳ масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
Шариатда оила ва никоҳ масаласи махсус бўлим қилиб киритилган, унинг
фалсафий жиҳати шундаки, мусулмончиликда оила муқаддас ҳисобланиб,
унинг мустаҳкамлигини таъминлаш асосий вазифалардан бири қилиб
олинган. Оила билан боғлиқ талоқ шакллари, балоғатга етганликни
аниқлаш, мерос, мол-мулкка эгалик қилиш, эр-хотин, ота-она болалар
одоби-ахлоқи ҳалол ва ҳаромни ажратиш, халол меҳнат билан кун
кечириш 
каби 
кўпгина 
мезонлар 
белгилаб 
қўйилиши 
билан
чегараланмаган, уларнинг ҳар бирининг мазмунидан келиб чиқадиган
шарҳлар ҳам баён этилган.
Никоҳ барча даврларда ҳам оиланинг такомиллашуви ва
ривожланишига маънавий, ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилган. Никоҳ янги
қурилаётган оилани давлат, жамоат томонидан расмий равишда тан
олинишидир. Шу сабабли никоҳни қайд этиш давлат органларининг
вазифаларидан бири бўлган, унинг меъёр ва мақсадлари қонунлар билан
белгиланган. Барча диний таълимотларда никоҳнинг шакл ва мақсадлари
масаласига бефарқ қаралмаган.
Бу масаланинг фалсафий талқини шундан иборатки, ислом
манбаларига асосланган шариат аҳкомларида оила қуриш фақат никоҳ
асосида амалга оширилиши ва бу ижтимоий ходиса бўлиб, эркак билан аёл
ўртасидаги муайян иттифоқ ҳамда бу иттифоқнинг давлат томонидан тан


80
олиниши ҳуқуқий, ахлоқий жиҳатдан белгиланадиган маросим эканлигига
алоҳида эътибор қаратилади. Никоҳ фақат жисмоний жуфтликни эмас,
балки эркак ва аёл ўртасидаги табиий, ижтимоий, маънавий
муносабатларни тартибга солиб турувчи восита ҳамдир. Шаърий никоҳ
жинсий эҳтиросни маънавий махфийлик пардасига ўрайди, эр-хотин
орасидаги табиий муносабатларга оид бир қанча ахлоқий, ҳуқуқий,
маънавий эҳтиёж ва бурчларни бажариши ҳар бир оилага тавсия этилади.
Ўрта Осиё, шу жумладан Ўзбекистон ҳалқи ҳаётига ислом динининг
кириб келиши ва манбаларида ўз ифодасини топган оила қуришга оид
талаб тавсияларга тарихий жараёнда амал қилиши натижасида
мусулмонларнинг онги ва дунёқарашида оила ва унинг мазмуни ҳақида
муайян тасаввурлар шакллана борди. Қарийиб бир ярим минг йил
давомида бу динга эътиқод қилувчи ҳалқлар исломий никоҳ асосида оила
қуриб келмоқдалар. Ҳанафия мазҳабига эътиқод қилувчи ўзбек ҳалқларида
эса исломий никоҳ ва оила муносабатлари маданияти миллий қадриятлар
билан уйғунлашиб, янада мазмуни бойиб бормоқда.
“Оила ҳақида гапирар эканмиз,-деган эди Президент И.Каримов,-
аввваломбор, оила ҳаётининг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини
таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган шу билан
бирга келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир
кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканини тан олишимиз даркор.”
1
 Бу сермазмун
фикрларда оиланинг барча, маъсулияти, вазифалари, айниқса, ота-онанинг
зиммасидаги фарзанд тарбияси, ахлоқи, одобининг фалсафий-маданий
мазмунига эътибор қаратилган. Демак, оиланинг бурчи фақат фарзанд
кўриш эмас, балки уни жамият талабига яроқли, комил инсон қилиб
тарбиялашдир.
Президентимиз ислом Каримов Конституциянинг 18 йиллигига
бағишланган тантанали йиғилишда 2010 йилни “баркамол авлод” йили деб
эълон қилганлигида ҳам катта маъно бор. Зеро, оилада фарзанд тарбияси
қанчалик яхши йўлга қўйилган бўлса, шунчалик ёш авлод химоя топа
боради. Олиму уламолар барча замонларда билим олиш тўғри сўзлаш каби
тарбиянинг муҳим элементларига эътибор қаратганлар. Ёш авлодда
билимга интилиш қобилияти оилада, ота-она маънавиятга асосланади.
Буни бобокалонимиз Юсуф Хос Хожиб бу хусусда шундай ёзади: “Билим-
ўйлаб кўрилса, мисоли бир жилов. У барча ёмон, ярамас нарсалардан
тийиб туради. Билим эгаси ўз тилакларини топади, орзу мақсадларига
эришади.
Ақл-идрок эгаларининг нафи ҳар доим барчага тегиб туради. Билим
эгалари эса элда азиз бўлади, ҳурмат қозонади. Бутун ишлар ўқув-идрок
билан ҳал этилади. Барча мураккаб ишлар билим орқали ўз ечимини
топади.”
2
1
Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида.- Т.: Ўзбекистон, 1998. Т 6. -100- б.
2
Юсуф хос Хожиб. Қутадғу билиг. –Т.: Фан, 1990.-12 -б.


81
Олимларимиз “Оила миллат парвози учун илк майдони. Ўзбек
оиласи болажонли оила деб бекорга айтмаганлар. Оилада фарзанд доимо
ота онанинг насиҳатига, ота-боболаримиз ўгитларига амал қилади, ахлоқ-
одобнинг сирларини ўрганади. Бундай панду насиҳатларга қулоқ
солмаслик маънавий тубанлашишнинг сабабларидан биридир. Аслини
олганда инсон ҳаёти, тажрибаси, фаолияти, билими исломий қадриятларга
эътиқоди, хатти-ҳаракати билан ўзининг маънавий оламининг бойитиб
боради. Ана шу мазмунда фарзанд тарбияси ва оилавий муносабатлар
йўлга қўйилганда Юртбошимиз И.Каримов таъкидлаганидек, баркамол
авлодни тарбиялаш ишига хисса қўшган бўламиз.
Мустақил Ўзбекистонда оила давлат қонунлари ва Конституция
тамойиллари асосида қурилмоқда. Айни вақтда бу ижтимоий ҳодисада
ислом динига эътиқод қилвчиларни, шаърий никоҳ ўқитиш ва бошқа
исломий қадриятлардан фойдаланиши давом этмоқдаки, бундай оилаларда
фарзанд тарбиясига исломий ахлоқ-одоб асосида ёндошилиб, тарбиялаш
ишига муносиб хисса қўшмоқдалар.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish