Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet56/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

4. Хива хонлигининг тугатилиши
ХIХ асрнинг 80-йилларида Питнак, Ҳазорасп, Янги ва Кўҳна Урганч туманларида деҳқон уюшмалари вужудга келди ва кураш кескин тус олди. 1902 й. Матёқуб пишиқ раҳнамолигида Хонқа, Ҳазорасп, Боғот туманлари деҳқонлари қўзғолон кўтаришди. 1906 й. Янги Урганч, Хонқа, Ҳазораспда деҳқонлар йирик заминдорлар ерларини эгаллаб ола бошлади. 1910-1911 йй. қурғоқчилик ва ҳосилсизлик туфайли аҳоли очарчилик гирдобида қолди. 1910-1917 йй. деҳқонлар ғалаёнлари кенг тус олди (бойларни ўлдириш, уйларига ўт қўйиш авж олди).
1912 й. Ҳазорасп ва Хонқадаги қўзғолонлар кескин тус олиб, халқ норозилик чиқишларида янги омилни намаён қилди. Доимий қўзғолонлар халқ ўқотар аслаҳалар билан қуролланиб, уруш олиб бориш тактикасини ўзлаштирган эди. Деҳқонлар йирик заминдор ва амалдорлар ерини эгаллаб ола бошлади. Асфандиёрхоннинг 1000 кишилик энг сара қўшинини қўзғолончилар Алиэли ва Тошҳовуз ўртасида тор-мор қилди. Ёрдамга келган рус қўшинлари қўзғолонни қийинчилик билан бостирди.
Ислоҳатлар учун кураш. Хивада халқ ғалаёнлари таъсирида, жадидчиликнинг Ёш хиваликлар ҳаракати вужудга келди. Ёшхиваликлар ҳаракатининг Ёш бухороликлардан фарқли жиҳати-унда турли қатламлар: деҳқонлар, ҳунармандлар, савдогарлар, зиёлилар ва майда мулкдорларнинг иштирок этиши эди. Хоразмда катта нуфузга эга бўлган Ёш хиваликлар ҳаракати раҳбарлари тараққийпарварлар П.Юсупов, Б.Салимов, Б.Раҳмонов, Н.Шоликоров, Ж.Султонмуродов эди. Ёш хиваликлар билимли кишилар бўлиб Хива хонлигида маърифат тарқатиш ва ислоҳатлар ўтказиш учун ҳаракат қилдилар. Хон 1910 й. "Ислоҳатлар лойиҳаси"ни қабул қилди. Лойиҳа бошқарув тизимини тартибга солишни назарда тутар эди. Лойиҳада Хон девони сақланган ҳолда амалдорлар давлат таъминотига ўтказилиши мўлжалланган эди. Лойиҳада янгича миллий мактабларни ташкил қилиш ғояси илгари сурилган эди.
М.Раҳимхон 2 вафот этгач (1910), Рус ҳукумати ёрдамида тахтга ўтирган ўғли Асфандиёрхон (1910-1918) ишни Петро-Александровскдаги Россия ҳарбийларига таяниб, зулмни кучайтириш ва мухолифатни йўқ қилишдан бошлади. Асфандиёрхон 1912 й. ислоҳотчилар раҳномаси ва бош вазир Исломхўжани давлат маблағларини исроф қилишда айблаб қатл эттирди. Хон буйруғига кўра янги солиқларни жорий қилиш мақсадида ерларни янгидан ўлчаш ўтказилди. Натижада 1915 й. Манғитда ва 1916 й. Хўжайлида деҳқонлар қўзғолони бўлиб ўтди.
Россиядаги 1917 й. Феврал воқеаларидан кейин Асфандиёрхон асосий таянчи (руслар)дан маҳрум бўлиб, бир муддат яккаланиб қолди. Ёш хиваликлар фурсатдан фойдаланиб 1917 й. 5 апрелда Асфандиёрхондан ислоҳатлар ўтказиш тўғрисидаги манифестни имзолашни талаб қилишди. Ислоҳатлар Хон ҳокимияти сақланган ҳолда Мажлис (депутатлар палатаси) ва Нозирлар (Вазирлар) кенгаши билан чекланган конституциявий монархияни ташкил этишни ўз ичига олганди. Ёш хиваликлар яна давлат маблағини назорат қилувчи Молия вазирлиги, сув тақсимотини ислоҳ қилиш; янги усул мактаблари очилиши учун қўмита тузишни; темир йўл ва почта-телеграф тизими қурилишини ҳам талаб қилишганди.
Рус қўшинлари мададидан маҳрум бўлган Асфандиёрхон ҳокимиятни сақлаб қолиш ва вақтдан ютиш мақсадида ислоҳатлар тўғрисидаги манифестга имзо чекди. Мажлиснинг 1-сессияси 1917 й. 26 апрелда иш бошлади, унда 30 та хивалик депутат ва туркманлардан 7 та вакил иштирок этди, Мажлис Вазирлар кенгашини сайлади. Хон бошчилигидаги консерватив кучлар 2 ой ўтмасдан ҳарбий тўнтаришни амалга оширди ва Мажлисни тарқатиб юборди, Ёш хиваликлар раҳномалари ҳибсга олиниб, бир қисми отиб ташланди
Бу воқеаларга янги бир куч - туркман уруғларидан бирининг сардори Жунаидхон аралашди. У 1918 й. январда 1,5 минглик отлиқ қўшин билан Хивани ва бошқа туманларни эгаллаб олди, Асфандиёрхон номига хон эди, амалда Жунаидхон яккаҳокимлик ўрнатди. Жунаидхон буйруғи билан Асфандиёрхон ўлдирилгач, Саид Абдулла тахтга ўтирди. Россия ҳукумати Хивада “инқилоб” тайёрлай бошлади; болшевиклар эгаллаб олган Петро-Александровскда Коммунистик партия тузилиб, тўнтаришга тайёргарлик кўрди. Тўнтариш 1920 й. 2 февралда рўй берди; тарихда у “халқ инқилоби” номини олди. Советларнинг 1-Бутунхоразм қурултойи 4 асрдан ортиқ мавжуд бўлган Хива хонлиги ўрнида 1920 й. 27 апрелда Хоразм Халқ Совет Республикаси (ХХСР) ташкил топганини эълон қилди.
Манифест (лот.) - муҳим воқеа муносабати билан ҳукуматнинг халққа қилган ёзма мурожаати, қонун кучига тенг ҳужжат. Консерватив (лот.) - эски тузум тарафдорлари, ислоҳатлар ва ўзгаришларга қарши турувчилар.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish