Жамиятнинг ҳуқуқий маданияти – бу жамият яратган маънавий қадриятларнинг таркибий қисмидир. У ўз ичига ҳуқуқий мулоқот ва ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ хулқ – атвор ҳамда ҳаракатларнинг барча турларини қамраб олади. У ижтимоий онг даражаси, қонунчиликнинг ҳолати ва хусусияти, мамлакатда мавжуд ҳуқуқий тартиботнинг мустаҳкамлик даражаси билан белгиланади. Жамиятнинг ҳуқуқий маданияти аҳолининг умумий маданий даражаси билан бевосита боғлиқ бўлиб, аҳоли маданиятининг сиёсий, маънавий, эстетик ва бошқа турлари билан ўзаро алоқадор ҳамда инсон (фуқаро) ҳуқуқлари ва эркинликларининг тўлиқлиги, ривожланганлиги ва таъминланганлиги; қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот ҳолати; жамиятда юридик фан ва юридик таълимнинг ривожланиш даражаси билан тавсифланади.
Юқоридагилар билан бирга, субъектларнинг ҳуқуқий маданияти савиясига (даражасига) кўра унинг одатдаги, профессионал (касбий), назарий турларини кўрсатиб ўтиш мумкин.
Одатдаги даража ҳуқуқий маданият кишиларнинг кундалик ҳаёти доираси билан чегараланади. Кишилар ундан ўз кундалик фаолиятида субъектив ҳуқуқларни рўёбга чиқариш, юклатилган вазифаларни бажаришда фойдаланадилар.
Касбий даражадаги ҳуқуқий маданият юридик фаолият билан ўз касбий фаолиятини амалга ошириш жараёнида доимий шуғулланувчи шахсларга хосдир. Мазкур даража ҳуқуқни билиш ва ҳуқуқий муаммолар, ҳуқуқий фаолиятнинг мақсад ва вазифаларини тушуниш даражасининг юқорилиги билан тавсифланади.
Назарий даража – бу нафақат ҳуқуқни билиш, балки унинг теран хоссалари ва қадриятлари, амал қилиш механизми, ҳуқуқнинг самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни тушунишнинг юксак даражасидир.
95-96-SAVOLLAR:
(Shu yerda ikkala savolga javob olishimiz mumkin)Ҳуқуқий тарбия – мураккаб ва кўп қиррали ҳодисадир, яъни уни бир маъноли қилиб таърифлаб бўлмайди. Ҳуқуқий тарбия- нинг таърифи бу жараённинг қайси томонини, жумладан, умум- ижтимоий жиҳатини, ҳуқуқнинг ижтимоий амал қилиш тизими сифатида ёки давлатнинг ижтимоий бошқариш, ҳуқуқбузарлик- нинг олдини олиш элементи сифатидаги вазифаси ва шу кабилар- ни тадқиқ қилишимизга боғлиқ бўлади. Ҳуқуқий тарбия деганда шахснинг онгига ташкилий суратда ва аниқ мақсадни кўзлаб таъ- сир кўрсатишнинг махсус юридик тури тушунилади. «Ҳуқуқий тарбия» категорияси олимлар томонидан турлича талқин қилинган ва изоҳлар берилган. «Ҳуқуқий тарбия – шахс- лар ва ижтимоий гуруҳларнинг ҳуқуқий онгига кўрсатиладиган, аниқ мақсадга йўналтирилган, режалаштирилган ва махсус ҳуқуқий тарбия усуллари воситасида амалга ошириладиган педагогик таъсир жараёнидир»2. Давлат ва ҳуқуқ назарияси бўйича дарсликларда ҳуқуқий тарбияга кенг таъриф бериш учрайди, яъни «ҳуқуқий тарбия фуқароларнинг онги ва руҳиятига таъсир қилишга қаратилган, ҳуқуқий тарбия шакллари, воситалари ва услубларидан фойдала- ниб, фуқаролар онгида чуқур ва барқарор ҳуқуқий билимлар, эътиқодлар, эҳтиёжлар, қадриятлар, қонунга мос феъл-атвор, одатларни шакллантириш жараёнидир»1. Фикримизча, ҳуқуқий тарбия фуқароларга ҳуқуқий билим- ни сингдирувчи муҳим ижтимоий воситадир. Тарбияни кенг ва тор маънода тушуниш мумкин. Тор маънодаги тарбия – ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган- лари ходимлари томонидан махсус ташкил этилган жараён бўлиб, бунда шахсни тарбиялаш учун тарбиянинг барча шакллари ва усуллари бир мақсадга қаратилади, йўналтирилади. Унинг ташки- лотчилари, яъни асосий субъектлари – ота-оналар, ўқитувчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари ва уларнинг бошлиқлари, жазони ижро этиш муассасаларининг ходимлари ҳисобланадилар. Кенг маънодаги тарбия – шахснинг тарбияланишида унинг тарбиясига ижобий таъсир қила оладиган, шахслар томонидан махсус ташкил этилган ёки ташкил этилмаган тарбия жараёнла- рининг йиғиндиси. Бунда оила, боғча, мактаб, иш ва яшаш жой- ларида, бевосита профилактика нозири томонидан олиб борила- диган тарбиявий профилактик ишлар тушунилади. Мазкур жара- ёнларда кўпинча кузатилишича, муҳит тарбияга таъсир этади, муҳит ўзгарса, тарбиянинг моҳияти ва шахсларнинг хатти-ҳара- катлари ҳам ўзгаради. Шахснинг хатти-ҳаракати ижтимоий муҳит таъсирида шахснинг шаклланишига ёрдам беради. Юқоридаги таърифларнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқий тарбияни ҳам тор ва кенг маънода изоҳлаш мумкин. Тор маънодаги ҳуқуқий тарбияда шахсларнинг расман юридик ўқув юртларида оладиган ҳуқуқий билимларининг йи- ғиндиси тушунилади. Ҳуқуқий тарбия – шахснинг бир мақсад йўлида, онгли равишда жамият тараққиёти ва сиёсатидан келиб чиқиб, олиб борадиган бир тизимдаги ижобий фаолиятидир. Ҳуқуқий жиҳатдан шахснинг ўзини ўзи тарбиялаши – бу онгли равишда бир мақсад йўлида, ўз характерида ижобий-ҳуқуқий йўналишни шакллантиришидир. Кенг маънодаги ҳуқуқий тарбия – шахснинг оила ва боғ- чада ҳуқуқий билим олиши, ўқиши, ўзининг ҳуқуқий билимла- рини мустақил бойитиши, умуман ўз устида мустақил ишлаши орқали олинадиган ҳуқуқий билимларининг йиғиндисидир. Юқорида ҳуқуқий тарбияга берилган изоҳларни таҳлил қилган ҳолда, фикримизча, ҳуқуқий тарбия – давлат органлари, нодавлат органлари, мансабдор шахслар ва алоҳида шахслар гу- руҳининг аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган махсус фаолияти ҳисобланади. Тарбия жараёнларининг йўналишларини фарқлашда қўл- ланиладиган муҳим мезонлардан бири - онг шаклларининг турли- ча эканлиги. Чунки, алоҳида олинган тарбия жараёнларининг ҳар қайсиси, инсон онгининг ҳамма томонларини эмас, фақат унинг айрим кўринишларини камраб олади. Масалан, сиёсий тарбия - сиёсий онгни; маънавий тарбия - маънавий онгни; эстетик тарбия - эстетик онгни қамраб олади ва ҳоказо. Ҳуқуқий тарбия, онгнинг ўзига хос шакли бўлган, ҳуқуқий онг билан боғлиқ. Ҳуқуқий тарбия икки хил вазифани бажаради. Биринчиси – тарбияланувчиларга маълум миқдордаги ҳуқуқий билимлар, кўникмалар ва малаканинг берилиши. Иккинчиси – тарбияланувчиларда ҳуқуқий ғоялар, хиссиётлар, эътиқодни шакллантириш. Шу вазифалардан келиб чикиб ҳуқуқий тарбияда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини шакллантириш қуйидагича кеча- ди: биринчидан, асосий ҳуқуқий қоидалар тизимини билиш, улар- нинг мазмуни ва моҳиятини туғри тушуниш; иккинчидан, ҳуқуқ, қонунлар, қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни чуқур ҳурмат қилиш; учинчидан, ҳуқуқий билимларни амалда мустақил қўллай олиш; тўртинчидан, ўз одатларини олинган ҳуқуқий билимлар билан мослаштириш; бешинчидан, ҳуқуқий нормаларнинг хар қандай бузишларига нисбатан қатъий муросасизлик кўникмасини ҳосил қилиш. Ҳуқуқий тарбия жараёни одамлар орасида муайян муноса- батлар орқали амалга ошади. Шу боис ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий тарбия доирасига киради. Унда тарбияланувчилар (шахслар, ижтимоий гуруҳлар) ҳуқуқий онгининг шаклланиши рўй беради. Ҳуқуқий тарбия жараёнида кишиларнинг муайян ҳуқуқий билим даражасига эга бўлишига эришиш мақсад қилиб қўйилади. Уларнинг шахсий эътиқодидан келиб чиқадиган қонунга, ҳуқуққа бўлган хурматни шакллантириш ҳуқуқий тарбиянинг ўзагини ташкил этади. Бу йиғиндига кирувчи ҳуқуқий онгнинг таркибий қисмлари шахсга нисбатан керакли психологик ва мафкуравий йўл-йўриқ- ларни ташкил қилади, унинг ўз ҳуқуқий билимларини турмушда фаол тадбиқ қила олишига имконият яратади. Мана шу тайёргар- лик даражаси ҳуқуқий тарбия ишларининг самарадорлигини кўр- сатадиган асосий кўрсаткичдир 1. Ҳуқуқий тарбия-шахсга нисбатан ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий кўрсатмаларни, қонунга итоаткор хулқ-атвор кўникмалари ва одатларини шакллантирувчи, уюшган, бир тизимли, аниқ мақ- садни кўзлаган ҳолда таъсир кўрсатишдир. Шуни таъкидлаш керакки, яқин ўтмишда ҳам ҳуқуқий тар- бияга унчалик жиддий эътибор берилмас эди. Педагогикага доир дарсликларда ҳам шахснинг ақлий камолоти, меҳнати, жисмоний, маънавий, эстетик тарбияси ҳақида сўз борар эди-ю, лекин ҳуқу- қий тарбия хусусида эслатилмасди. Ҳуқуқий тарбиянинг тарбия- вий ишнинг мустақил йўналиши сифатида белгилаб қўйилма- ганлиги ўсиб келаётган авлоднинг айрим қисми ҳуқуқий онгига салбий таъсир кўрсатмай қолмади. Шубҳасиз, ҳуқуқий, сиёсий, ва маънавий онгнинг ўзаро боғ- лиқлигини эсдан чиқармаслик керак, лекин шуни назарда тутиш лозимки, уларни бир-бири билан қўшиб юбориш ҳам мумкин эмас. Тарбиявий ишнинг ўзига хос йўналиши сифатида ҳуқуқий тарбиянинг мустақиллиги аввало унинг мазмуни билан боғлиқ. Ҳуқуқий тарбия мустақил ҳуқуқий онгни шакллантиради, бу эса тарбиянинг ўзига хос шакллари ва усулларини излаб топиш ҳамда қўлланиш заруриятини тақозо этади. Тарбиячилар зарур ҳажмдаги ҳуқуқий билимлар билан қуролланган, ҳуқуқий онги шаклланган, ҳуқуқий маданияти юксак бўлиши лозим. Ҳуқуқий тарбия тамойилларига илмийлик, амалиёт билан узвийлик, ўзига хосликни ҳам киритиш мумкин. Ҳуқуқий тарбиянинг илмийлиг уни амалга ошириш жараёнида ҳозирги замон ҳуқуқий ва бошқа фанлари, аввало, ҳуқуқий фаолият, шахс тарбияси (социология, руҳшунослик, педагогика ва бошқалар) билан бевосита муноса- батдор ютуқлардан фойдаланишни ифодалайди. Айни вақтда ҳу- қуқий тарбиянинг илмийлиги унинг мавжуд ҳолатини акс эттир- майдиган субъективизм билан, ҳуқуқий воқеликни баҳолашда мафкуравий андозалардан фойдаланиш билан чиқиша олмайди. Ҳуқуқий тарбиянинг амалиёт билан муносабатдорлиги ушбу тизим ҳал қиладиган ҳуқуқий масалаларни ҳаётдаги мавжуд ҳодисалар билан узвийлаштириш зарурлигини ифодалайди. Мустақил давлатимизнинг ривожланиш истиқболлари ҳар томонлама билимли, юқори малакали ёшлар қўлида бўлиб, бу улардан юксак ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш ҳуқуқни пухта билишни талаб қилади. Бозор иқтисодига ўтиш ҳамда ҳуқуқий демократик давлат қуриш, қонунчиликни мустаҳ- камлаш ва ижтимоий адолатнинг қарор топишини таъминлаш, аҳолини ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялаш ва унинг ҳуқуқий онгини ривожлантиришга боғлиқдир. Шу маънода Ўзбекистон Респуб- ликаси Президентининг 1997 йил 26 июнда «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, ҳуқуқий маданият даражасини юксалтириш, ҳуқуқ- шунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамо- атчилик фикрини ўрганишни яхшилаш ҳақида»ги фармони катта аҳамиятга эга. Мазкур Фармон асосида 1997 йил 22 июнда Ўзбе- кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказини ташкил қилиш ва ҳуқуқий адабиётларни аҳолига етказиб беришни йўлга қўйиши тўғрисида» қарор қабул килди. Юқоридаги қарорга асосан Тошкент Давлат юридик инс- титути хузурида Республика ҳуқуқий маърифат тарғиботи мар- кази ва унинг жойлардаги минтақавий бўлимлари ташкил этилди. Бу марказ олдига ёшларни тарбиялашда, ҳуқуқий онгини ривож- лантиришда ҳуқуқий таълимни кучайтириш ва бу жараённи мето- дика жиҳатдан таъминлаш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий билимларни тарғиб қилиш, оммабоп ҳуқуқий адабиётлар ва дарсликлар тайёр- лаш ҳамда бошқа кўпгина вазифалар қўйилди. Бунинг натижа- сида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш давлат сиёсатининг устун йўналиши бўлганлиги боис, бир қатор амалий ишлар қилинди. Ёшларнинг ҳуқуқий онгини ривожлантиришда телевидение, радио ва матбуотнинг ўрни ўта муҳимдир. Бу ўринда Адлия ва- зирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларнинг «Ҳуқуқ ва бурч» юридик журнали, «Инсон ва қонун» ҳуқуқий газетаси, «Постда» газетаси, «Фуқаролик жамияти» ва «Адвокат» журнал- лари ҳамда бошқа нашрлар аҳоли ҳуқуқий онгининг ўсишига муҳим ҳисса қўшмоқда. Юридик амалиётда аҳолиниинг ҳуқуқий онги ва мадания- тини юксалтириш мақсадида бир қанча ҳуқуқий тарбия усул- ларидан фойдаланилади. Чунончи, ишонтириш, огоҳлантириш, рағбатлантириш, мажбурлаш ва жазолаш, шулар жумласидан
Do'stlaringiz bilan baham: |