Цивилизациявий ёндашув – бу давлатларни ижтимоий-иқтисодий тузуми билан бир қаторда, кўпроқ уларнинг маънавий, ахлоқий ва маданий ривожланиш даражасига қараб типларга ажратишдир (Еллинек, Кельзен, Коркунов, Крюгер, Тойнби). Инглиз тарихчиси А.Тойнби цивилизацион ёндашувнинг ёрқин намоёндаси бўлиб, у цивилизацияни диний, руҳий, маданий ва бошқа белгиларига кўра бирлигини кўрсатувчи жамиятнинг ёпиқ, локал ҳолати, деб тушунтирувчи таълимот муаллифи ҳисобланади. Шу белгиларга кўра, у жаҳон тарихида 20 дан ортиқ цивилизацияларни ажратиб кўрсатади. Хусусан, Қадимги Шарқ (Миср, Хитой, Хиндистон), Қадимги Афина, Қадимги Рим, Ўрта аср давлатлари, ҳозирги замон давлатлари шулар жумласидандир.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанида юқоридаги анъанавий ёндашувлар билан бирга бошқа ноанъанавий мезонлар бўйича ҳам давлатлар муайян типларга ажратилади. Хусусан, уларнинг сиёсий режимига кўра уларни демократик ва нодемократик, ҳудудий жойлашувига кўра Осиё, Европа ёки Африка давлатлари, муайян ташкилотга аъзолигига қараб, Шанхай ҳамкорлиги, МДҲ, Европа Иттифоқи, Ислом конференцияси аъзо бўлган давлатлар кабиларга ҳам таснифлаш мумкин. Шунингдек, давлатларни ижтимоий – иқтисодий ривожланиш даражасига кўра энг ривожланган, ривожланган ва ривожланаётган давлатларга ажратиш ҳам кенг тарқалган. ( N. Saburov. Sh. Saydullayev 61-62-betlar)
98-SAVOL:
Шарҳлаш қайси усуллар ёрдамида амалга оширилади, уларга ҳуқуқий баҳо беринг.
Ҳуқуқий нормаларни шарҳлаш ўрганилаётган ҳодиса тўғрисида объектив ва илмий асосланган хулоса чиқаришга кўмаклашадиган, ҳаёт синовидан ўтган усуллар орқали амалга оширилади. Ҳуқуқни шарҳлаш усуллари орқали шарҳловчи субъект ҳуқуқ нормаси ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилади ва у ҳақида батафсил маълумотлар тўплайди, ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларига етказади. Ҳуқуқни шарҳлаш усулларини яхши билиш ҳуқуқ нормаларининг мазмунини тўғри англаш ва тушунтиришга ҳамда ушбу нормаларни келажакда татбиқ этишга хизмат қилади.
Шарҳлаш усуллари – шарҳловчи субъект томонидан ҳуқуқий қоидалар мазмунини аниқлантириш мақсадида, билишнингилмий тафаккурга асосланган махсус йўлларидир. Юридик адабиётларда шарҳлашга икки хилда: статик ва динамик ёндашув фарқланади: статик ёндашувда шарҳловчи субъект ҳуқуқнинг барқарорлигини сақлашга ҳаракат қилади; динамик ёндашувда шарҳловчи ҳуқуқнинг мазмунини ёритишда уни кўпроқ ҳаётий воқеликка яқинлаштиришга интилади.Ҳуқуқни шарҳлаш усуллари бир-бирини тўлдиради ва қўллаб-қувватлайди. Агар ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш усуллари биргаликда фойдаланилса, ҳуқуқ нормаларини татбиқ этиш жараёнида ижобий натижалар беради. Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш бир қатор махсус усуллар ёрдамида амалга оширилади. Ҳуқуқни шарҳлаш усуллари орқали ҳуқуқий нормаларнинг турлари ва уларнинг мазмунини, ҳуқуқ нормасини ифодалаш тили ва ҳуқуқ нормасини ҳуқуқ тизимида тутган ўрнини тушуниб олиш мумкин. Ҳуқуқ нормаларининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини аниқлаш учун шарҳловчи субъектлар қуйидагиларни:
- ҳуқуқ нормасининг ўзини;
- унинг ҳуқуқий алоқаларини – ҳуқуқ нормасининг бошқа юридик қоидалар ва принциплар билан ўзаро алоқаларини;
- унинг ижтимоий воқелик билан бўлган бошқа алоқаларини тадқиқ этади.
Ҳуқуқшунослик фанида ҳуқуқни шарҳлашнинг қуйидаги
усуллари фарқланади: грамматик (филологик) шарҳлаш; тизим-
Do'stlaringiz bilan baham: |