Davlat va huquq nazariyasidan mantiqiy savollarga javoblar


-SAVOL: Цивилизациявий ёндошув бўйича давлат типларини таҳлил этинг



Download 237,06 Kb.
bet84/93
Sana21.02.2022
Hajmi237,06 Kb.
#71819
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   93
Bog'liq
DHN Yakuniy nazariy savollar javobi 2018

97-SAVOL:
Цивилизациявий ёндошув бўйича давлат типларини таҳлил этинг.
Цивилизациявий (маърифий) ёндашув формацияли ёндашувни тўлиқ рад этмаган ҳолда, давлат типологиясини мамлакатлар эришган тараққиёт даражасига боғлиқ эканлигига асосланади. Цивилизациявий ёндашув синфий ёндашувдан анча кенг. Маърифий типологияда давлат цивилизация маҳсули сифатида намоён бўлади. Бу ёндашувнинг кўзга кўринган вакили А. Тойнбидир. Унинг фикрича, цивилизация – жамиятнинг миллий, диний, жуғрофий ва бошқа белгиларининг яхлитлиги билан ажралиб турадиган муайян ҳолатидир. Унга биноан, давлатлар хронологик, генетик, жуғрофий, ҳудудий, диний, иқтисодий асослар ва ҳоказо мезонларга кўра типларга ажратилади. Давлатларни ҳудудларининг ҳажмига қараб катта, ўрта ва кичик давлатларга бўлиш мумкин. Катта ҳудудли давлатларга Россия Федерацияси, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва Мексика каби давлатларни мисол қилсак, ўрта ҳажмли ҳудуддаги давлатларгa Ўзбекистон, Франция, Германия, Испания каби давлатларни олиш мумкин. Кичик давлатлар қаторига Кипр, Дания, Ватикан каби давлатларни кўрсатиш мумкин. Давлатни изоҳлашга тарихий нуқтаи назардан ёндашув асосида уларни қадимий, ўрта аср ва ҳозирги замон давлат турларига ажратса бўлади. Қадимий давлатлар Европада милодгача IX-VII асрларда мавжуд бўлган. Ўрта Осиё ҳудудида илк давлатлар сифатида дастлаб Катта Хоразм, Сўғд, Қанғ ва Бақтрия давлатлари пайдо бўлган. Ўрта асрларга Ўзбекистон ҳудудида пайдо бўлган ва ривожланган Сомонийлар, Қорахонийлар, Салжуқийлар ва Аштархонийлар давлатлари мисол бўла олади. Ҳозирга замон давлат турлари сифатида, айни вақтда, ривожланаётган Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларни таъкидлаб ўтиш мумкин. Тарихий ва маданий ривожланишига кўра эса давлатлар деҳқончилик билан шуғулланувчи (аграр) ва саноат билан шуғулланувчи (индустриал) давлатларга бўлинади. Аграр давлатларнинг аксарияти Осиё ҳудудида жойлашган бўлиб, ушбу давлатлар халқларининг турмуш тарзи ва ҳаёт кечириш манбаи асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишга мослашган. Саноат билан шуғулланувчи давлатлар сифатида кўпроқ Япония, АҚШ ва Европа мамлакатларини қайд этиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси саноатлашган аграр давлат типига киради. Маърифийлик тавсифига кўра, давлатлар – Шарқ ва Fapб типларига бўлинади. Шарқ давлатларига Осиё ҳудудида жойлашган давлатларни Ғарб давлатларига Европа минтақаси мамлакатларини кўрсатиш мумкин. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган йиллик ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) ҳажми бўйича юксак даражада ривожланган (Люксембург, Швейцария, Япония, Америка), ўрта даражада ривожланган (Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон) ва «қашшоқ» (Эфиопия, Нигерия, Конго, Малави) давлатларга бўлинади. Маърифий типологиянинг ижобий жиҳатлари, биринчидан, маълум шароитлардаги маданий омиллар типологиянинг асосий мезони қилиб олинади, иккинчидан, маънавий мезонларнинг кўплиги, муайян цивилизациянинг ўзига хос хусусиятлари типологияни аниқ амалга оширишга имкон беради. (X. T. Odilqoriyev. 80-81-betlar)

Download 237,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish