Davlat va huquq nazariyasidan mantiqiy savollarga javoblar


Давлат бошқарувининг республика



Download 237,06 Kb.
bet9/93
Sana21.02.2022
Hajmi237,06 Kb.
#71819
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   93
Bog'liq
DHN Yakuniy nazariy savollar javobi 2018

Давлат бошқарувининг республика шаклида давлат ҳокимияти ва бошқарувнинг олий органлари бевосита халқ томонидан ёки халқ сайлаган органлар томонидан сайлаб қўйиш йўли билан тузилади ва унинг ваколати муайян муддатга белгиланади. «Республика» лот. respublika – «жамоа иши», «халқ иши», давлат деган маънони англатади. Республиканинг асосий белгилари – ҳокимият олий органларининг сайлаб қўйилиши, ҳокимият ваколатларининг тақсимланиши, қонунларнинг бажарилишини назорат қилувчи орган – судларнинг мавжудлиги, фуқароларнинг давлат ишларини бошқаришда бевосита ва билвосита иштирок этиши.
Жамият тараққиёти тарихида республика шаклидаги давлат бошқарувининг бир неча кўринишлари маълум.
Афина давлатида (мил. ав. V – IV асрлар) бошқарувнинг демократик республика шакли мавжуд бўлган. Унда афиналик эркин фуқароларнинг қулга айланишига йўл қўйилмасди. Бу республикада ижтимоий рақобат, қулга эгалик қилишнинг махсус тартиби, жамоа қулчилиги мавжуд эди. Шунингдек, Афинада давлат бошқарувининг бирмунча самарали тизими фаолият кўрсатган.
Спарта (мил. ав. V – IV асрлар) ва Рим давлатлари (мил. ав. V – II асрлар) аристократик республикалар бўлган. Улар давлат сифатида аксарият аҳолининг аристократия, нуфузли киборлар қисмининг манфаатларини ифодалаган. Шунингдек, шаҳар-республикалар ҳам мавжуд бўлиб, уларда фуқароларнинг эркинликлари ва хусусий мулк муносабатларининг эркинлиги тан олинган. Шаҳар-республикалар Флоренция, Венеция – Италияда; Новгород, Псков – Россияда ва Германия, Франция, Англияда ҳам бўлган.
Республика ҳозирги дунёда кенг тарқалган давлат бошқарув шакли бўлиб, унинг икки кўриниши мавжуд: 1) президентлик республикаси; 2) парламентар республика.
Президентлик бошқарув шаклида «кучли президент» қоидасига асослани­лади. Президент ҳукумат бошлиғи ҳисобланиб, уни тузади ва ҳукумат президент олдида ҳисобот беради. Президент ҳам расман, ҳам амалда давлат бошлиғи ҳисобланиб, махсус тартибда халқ ёки сайловчилар ҳайъати томонидан сайланади, шу боис у парламентдан мустақил ҳолда фаолият юритади. Президент мустақил ҳолда норматив ва норматив бўлмаган ҳужжатлар қабул қилиш ҳамда парламент қабул қилган қонунларга вето қўйиш ҳуқуқига эга.
Давлат бошлиғи кенг ваколатларга ва мамлакатда ҳокимиятни амалга оширишда муҳим нуфузга эга бўлиб, шахсан ўзи ёхуд парламент розилиги билан ҳукумат аъзоларини тайинлайди ҳамда вазифасидан озод қилади, шунингдек баъзи ҳолларда парламентни ҳам тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга.
Президент ижроия ҳокимият раҳбари бўлса-да, айни вақтнинг ўзида миллатнинг яхлитлиги рамзи ҳисобланади. Президент мамлакатда олий бош қўмондон вазифасини ҳам амалга оширади. Масалан, Россия, Франция, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа қатор давлатларда президент бевосита халқ томонидан сайланади. Сайловлар тегишли қонунлар асосида амалга оширилади.

Download 237,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish