Davlat va huquq nazariyasidan mantiqiy savollarga javoblar



Download 237,06 Kb.
bet7/93
Sana21.02.2022
Hajmi237,06 Kb.
#71819
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   93
Bog'liq
DHN Yakuniy nazariy savollar javobi 2018

Парламентар республика. Ҳозирги замон давлат бошқарувининг бир тури бўлиб, бундай республикада ҳукумат парламентга ўтказилган сайловларда кўпчилик ўрин олган партияларга тегишли депутатлар орасидан шакллантирилади (Италия, Исроил, Исландия, Германия ва бошқалар). Бундан ташқари, давлат бошлиғи – президент одатда, парламент аъзолари ёки махсус кенгаш томонидан сайланади. Ҳукумат парламент олдида жавобгар бўлиб, унинг фаолият муддати парламентга бўлган сайловларгача амалда бўлади.
Президентлик республикаси. Бунда президент давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғи ҳисобланади. Президент ҳукуматни ўзи шакллантиради ва ҳукумат унинг олдида жавобгар бўлади (АҚШ, Россия, Бразилия, Аргентина, Мексика ва бошқалар). Президент умумхалқ сайловлари асосида ўз лавозимига сайланади.
Дуалистик (аралаш) республика. Бундай бошқарув шаклида давлат бошлиғи - президент халқ томонидан сайланади. У хукумат бошлиғини тайинлашда расман иштирок этади, лекин хукумат бошлиғи ва аъзолари парламентдаги кўпчилик томонидан шакллантирилади (Франция, Финляндия). Бошқарувнинг бундай шаклида президент конституция асосида ижро ҳокимияти ва хукумат ўртасида ҳал қилиб бўлмайдиган зиддиятлар келиб чиққан ҳолатда парламентни тарқатиб юбориш ваколатига эга бўлади.
Odilqoriyevdagi ma`lumot:
Давлат бошқарув шакли давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларининг шакллантирилиши ва ташкил этилиши тартиби, уларнинг ўзаро ҳамда аҳоли билан алоқадорлигидир. Бу тушунча орқали мамлакатда ким ҳукмрон ва у ҳокимиятни қандай бошқаради, деган саволларга жавоб олинади. Бошқарув шаклига қараб давлатларнинг монархия ва республика шакллари фарқланади.

7-8-SAVOL:
Давлатнинг моҳиятини тушунишда давлат бошқаруви шакли алоҳида аҳамиятга эга. Бошқарув шакли давлат ҳокимиятини ташкил этиш тартиби ва мазмунини англатади.
Давлат бошқаруви шакли инсониятни қадимдан қизиқтириб келган. Бунда давлатни ким бошқаради, давлат қандай бошқарилади деган масалаларга ва унинг бошқариш шаклларига Афлотун, Арасту, Форобий, Монтескьё, Локк, Руссо ва бошқа мутафаккирлар ўз асарларида алоҳида эътибор қаратганлар. Бошқарув шакли деганда, олий давлат ҳокимияти, унинг идоралари аҳоли билан ўзаро муносабати, аҳолининг ушбу идораларни шакллантиришда иштирок этиш даражаси тушунилади.
Бошқарув шаклига кўра, давлатлар монархия ва республикага бўлинади. “Монархия” юнонча сўздан олинган бўлиб («monos» – бир, «arhe» – ҳокимият), якка ҳукмронлик, якка ҳокимиятчилик деган маънони англатади.
Монархиянинг қуйидаги белгилари мавжуд:
– монарх давлатни шахсийлаштиради;
– монарх ташқи ва ички сиёсатда давлат бошлиғи ҳисобланади;
– монарх давлатни ўзи якка бошқаради;
– монарх ҳокимияти муқаддас ва дахлсиз деб эълон қилинади;
– ҳокимиятни ўрнатиш ва қабул қилишнинг алоҳида тартиби мавжуд;
– монарх ўз бошқарув фаолияти натижаси учун юридик жиҳатдан жавобгар бўлмайди.
Монархия олий ҳокимият халқ томонидан сайлаб қўйилган органларга эмас, балки мерос тариқасида эгаллаган подшо-ҳукмдорга тегишли бўлади. Монархия бошқарув шаклига асосланган давлатларда мамлакат бошлиқлари император, хон, подшо, султон, қирол, қиролича, амир, шоҳ ва бошқа шу каби номлар билан аталади.
Монарх давлатни танҳо ҳокимлик асосида бошқаради. Албатта, бу давлатнинг барча ишларини унинг бир ўзи ҳал этар экан, деган маънони билдирмайди. Турли давлат органларида хизмат қилувчи кўп сонли маслаҳатчилар, вазирлар, амалдорлар давлат ишларини бошқаришда иштирок этади. Айни пайтда, энг муҳим давлат ишлари бўйича монархнинг ўзи ҳукм чиқаришига тўғри келади. У давлат ҳокимиятининг тўлақонли суверен эгасидир. Монарх ҳокимияти олий мақомга эга бўлиб, у мустақилдир. У – давлатдаги олий ҳокимият соҳибидир. Монархия ҳокимияти ворислик асосида бир авлоддан иккинчи авлодга мерос бўлиб ўтади. Ҳокимиятни бир шахсдан иккинчисига ўтишига халқнинг ҳеч қандай алоқаси бўлмайди, ҳокимиятнинг ҳукмдор томонидан эгалланиши ва унинг фаолият кўрсатиши махсус маросимлар орқали амалга оширилади. Монарх муддатсиз, умрбод ҳокимият эгаси ҳисобланади. Лекин, монархлар ағдариб ташланганлиги, ўлдирилганлиги, бошқа кишилар билан алмаштирилганлигига тарихда мисоллар кўп. Монарх сиёсий бошқарувда масъулиятдан озод ҳисобланади, яъни у ўз бошқаруви натижалари учун юридик ва сиёсий жавобгар ҳисобланмайди. Ҳукмдор қоидага кўра, қуролли кучларнинг бош қўмондони ҳисобланади. Масалан, 1809 йилдаги Швеция давлат бошқаруви тўғрисидаги қонунда Қиролнинг хатти-ҳаракатлари қонунга кирмайди, деб кўрсатилган.
Монархиянинг уч тури мавжуд: мутлақ монархия, чекланган монархия ва ноанъанавий монархия.
Давлат ҳокимияти бошқа биронта идора ваколатлари билан ёки қонунлар асосида чекланмаган ҳолда амалга оширилса, бундай монархия мутлақ монархия дейилади.

Download 237,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish