Таълим ва тарбия мазмуни – шахснинг ақлий ва жисмоний қобилиятини ҳар томонлама ривожлантириш, дунёқараши, одоби, хулқи, ижтимоий ҳаёт ва меҳнатга тайёрлик даражасини шакллантириш жараёнининг моҳияти.
Таълим воситалари – таълим самарадорлигини таъминловчи объектив (дарслик, ўқув қўлланмалари, ўқув қуроллари, харита, диаграмма, плакат, расм, чизма, диопроектор, магнитафон, видеомагнитафон, ускуна, телевизор, радио, компьютер ва бошқалар) ва субъектив (ўқитувчининг нутқи, намунаси, муайян шахс ҳаёти ва фаолиятига оид мисоллар ва ҳоказолар) омиллар.
Таълим жараёни – ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ташкил этилувчи ҳамда илмий билимларни ўзлаштиришга йўналтирилган педагогик жараён.
Do'stlaringiz bilan baham: |