Таълим менежери – таълим муассасаси фаолиятини замонавий менежмент қонуниятларига мувофиқ бошқарувчи мутахассис.
Таълим методлари – таълим жараёнидақўлланилиб, унинг самарасини таъминловчи усуллар мажмуи.
Таълим муассаси Устави – таълим муассасасига раҳбарлик моҳиятини ёритувчи ҳамда унинг фаолиятини бошқариш тизимини аниқловчи ҳужжат.
Таълим концепциялари (лотин тилидан «conceptio» –тизим) – таълим-тарбия мазмуни, истиқболини ёритувчи яхлит қарашлар тизими; узлуксиз таълим тизимининг турли босқичларида таълим муассасалари фаолияти йўналиши, мақсад ва вазифаларини белгилашнинг алоҳида усули.
Таълим мазмуни – давлат таълим стандартлари асосида белгилаб берилган ҳамда маълум шароитда муайян фанлар бўйича ўзлаштирилиши назарда тутилган илмий билимлар моҳияти.
Таълим мақсади (ўқиш, билим олиш мақсади) – таълимнинг аниқ йўналишини белгилаб берувчи етакчи ғоя.
Do'stlaringiz bilan baham: |