Суҳбат – савол ва жавоб шаклидаги диалогик таълим методи.
Тамойил (юнонча «principium») – бирор-бир назариянинг асоси, негизи, асосий бошланғич қоидаси; бошқарувчи ғоя, фаолиятнинг асосий қоидаси; умумлаштирилган талаб.
Тарбия – муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида шахсни ҳар томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори ва дунёқарашини таркиб топтириш жараёни.
Тарбия жараёни - ўқитувчи ва ўқувчи (тарбиячи ва тарбияланувчи)лар ўртасида ташкил этилувчи ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган самарали ҳамкорлик жараёни.
Тарбия мазмуни - шахснинг шаклланишига қўйилувчи ижтимоий талаблар моҳияти.
Тарбия методи (юнонча «методос» – йўл) – тарбия мақсадига эришиш йўли; тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш усуллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |