Педагогик маҳорат – бўлажак ўқитувчиларнинг касбий маҳоратларини ошириш, такомиллаштириш муаммоларини ўрганади.
Педагогик парадигма (юнонча «paradeigma» - мисол, намуна) – педагогика фани ривожининг маълум босқичида таълимий ва тарбиявий муаммоларни ҳал этиш намунаси (модели, стандарти) сифатида илмий педагогик ҳамжамият томонидан эътироф этилган назарий ҳамда методологик кўрсатмалар тўплами; таълимнинг концептуал модели.
Педагогик талаб - турли хатти-ҳаракатларни бажариш ҳамда фаолиятда иштирок этиш жараёнида ўқувчи томонидан амал қилиниши зарур бўлган ижтимоий хулқ-атвор меъёрлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |