Оилавий муносабатлар – ота-оналар (ёки боланинг камолоти учун масъул бўлган шахслар) ҳамда фарзандлар ўртасида турли йўналишларда ташкил этилувчи муносабатлар.
Оила тарбияси – ота-оналар (ёки бола камолоти учун масъул шахслар) томонидан ташкил этилувчи ҳамда фарзандларни ҳар томонлама етук, соғлом этиб тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён.
Олигофрения (юнонча «olygos» – кам, «phren» - ақл) - бу натал (туғилиш пайти) ёки постнатал (ҳаётий ривожланишнинг эрта босқичи) даврларда марказий нерв тизимининг зарарланиши натижасида юзага келадиган ақлий ёки психик ривожланмаслик.
Олий таълим - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими негизига асосланиб, икки босқич (бакалаврият ҳамда магистратура)да ташкил этиладиган ҳамда мутахассисликлар йўналишлари бўйича халқ хўжалигининг турли соҳаларига олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаб берувчи таълим босқичи.
Do'stlaringiz bilan baham: |