Мактабгача таълим - боланинг соғлом, ҳар томонлама камол топиб шаклланишини таъминловчи, унда ўқишга интилиш ҳиссини уйғотувчи, уни мунтазам таълим олишга тайёрловчи ҳамда бола олти-етти ёшга етгунча давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ва оилаларда амалга оширилувчи таълим босқичи.
Мактабгача таълим педагогикаси – мактабгача таълим ёшидаги болаларни тарбиялаш, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан камолотга етказиш масалаларини ўрганади.
Мактабдан ташқари таълим - маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда йўлга қўйилувчи, болалар ҳамда ўсмирларнинг таълимга бўлган, якка тартибдаги, ортиб борувчи талаб-эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш мақсадида ташкил этиладиган таълим босқичи.
Малака– муайян ҳаракат ёки фаолиятни бажаришнинг автоматлаштирилган шакли.
Do'stlaringiz bilan baham: |