Касб-ҳунар коллежи - ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, билим ва кўникмаларини чуқур ривожлантирувчи, танлаб олинган касб-ҳунар бўйича бир ёки бир неча ихтисосни эгаллаш имконини яратиш мақсадида тегишли давлат таълим стандартлари доирасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини берувчи, юридик мақомга эга таълим муассасаси.
Категория - фаннинг моҳиятини очиб берувчи энг муҳим, асосий тушунча.
Компенсация (юнонча «compensatio» – ўрнини тўлдириш, тенглаштириш) - олий нерв фаолиятининг заҳира имкониятларига таянган ҳолда организмнинг бузилган ёки ривожланмаган функцияларининг ўрнини тўлдириш ёки қайта қуриш.
Коррекция (юнонча «correctiio» - тузатиш) - педагогик услуб ва тадбирлардан иборат махсус тизими ёрдамида аномал болаларнинг психик ва жисмоний ривожланишидаги камчиликларини қисман ёки тўлиқ тузатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |