Илмий тафаккур – инсон ақлий фаолиятининг юксак шакли саналиб, ижтимоий воқеа-ҳодисалар, жараёнларга нисбатан илмий ёндашув.
Илмий қараш (юнонча «idea» - ғоя, тасаввур, тушунчалар йиғиндиси) - муайян ҳодиса, жараённинг моҳиятини ёритувчи, илмий жиҳатдан асосланган фикр, ғоя.
Индивид (лотинча “individium” бўлинмас, ягона, алоҳида деган маъноларни англатади) – хатти-ҳаракатларини шартли рефлекс ёрдамидагина ташкил эта олувчи биологик мавжудот.
Индивидуаллик - шахснинг ўзига хос хусусиятлари.
Институт - билимларнинг битта соҳаси доирасида аниқ йўналишлар бўйича олий ва қоидага кўра олий ўқув юртидан кейинги таълим дастурларини амалга оширувчи, юридик мақомга эга таълим муассасаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |