Ёш хусусиятлари - муайян бир ёш даврига хос бўлган анатомик, физиологик (жисмоний) ва психологикхусусиятлар.
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш - мутахассисларнинг касб билимлари ва кўникмаларини янгилаш ҳамда чуқурлаштириш мақсадида ташкил этилувчи таълим босқичи.
«Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» - «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси +онунининг қоидаларига мувофиқ, миллий тажрибанинг таҳлили ҳамда таълим тизимидаги жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланган ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқлол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантириш мазмунини белгилаб берувчи юридик ҳужжат.
Do'stlaringiz bilan baham: |