Таълим натижаси (таълим маҳсули)– таълим якунининг моҳиятини қайд этувчи тушунча; ўқув жараёнининг оқибати; белгиланган мақсадни амалга ошириш даражаси.
Таълимни бошқариш – таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш, бошқариш, назорат қилиш ҳамда истиқболларини белгилаш масалаларин ўрганади.
Таълимнинг синф-дарс тизими - дарс шаклида муайян ўқувчилар гуруҳи билан ўқув режасига мувофиқ тузилган аниқ жадвал бўйича олиб бориладиган таълим жараёни.
Таълим тизими – давлат сиёсатининг асосий тамойиллари асосида ёш авлодга таълим-тарбия бериш йўлида фаолият юритувчи барча турдаги таълим муассасалари мажмуи.
Do'stlaringiz bilan baham: |