Фуқаролик тарбияси – фуқаролик тушунчасининг моҳиятини англатиш орқали ўқувчиларда юксак даражадаги фуқаролик маданиятини шакллантириш, уларни халқ, Ватан, жамият учун фидоий фуқаролар этиб тарбиялашдан иборат.
Шахс - психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий хусусиятлари ва хатти-ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турувчи, муайян хулқ-атвор ва дунёқарашга эга бўлган жамият аъзоси.
Шахсни ижтимоийлаштириш - уни жамият томонидан тан олинган хулқ-атвор меъёрлари, билим ҳамда қадриятлар тизимини ўзлаштиришдан иборат ижтимоий ҳаётга жалб этиш жараёни.
Шкалалаш - аниқ жараёнларни рақамлар тизими ёрдамида моделлаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |