Экологик фаолият - экологик билимларга таянилган ҳолда табиат ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш борасида амалга оширилаётган хатти-ҳаракатлар мажмуи.
Эстетик тарбия - ўқувчиларни табиат, ижтимоий ва меҳнат муносабатлари, турмуш гўзаллигини идрок этиш, тўғри тушунишга ўргатиш, уларнинг бадиий дидини ўстириш, уларда гўзалликка муҳаббат уйғотиш ва ҳаётига гўзаллик олиб кириш қобилиятини тарбиялаш жараёни; ижтимоий тарбиянинг таркибий қисми.
Эътиқод - дунёқараш негизида акс этувчи ижтимоий- фалсафий, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, эстетик иқтисодий, ҳамда экологик билимларнинг такомиллашган кўриниши; муайян ғояга чексиз ишонч.
Якуний назорат – таълим олувчиларнинг чорак ёки ярим йиллик учун белгиланган ўқув материаллари бўйича ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлаш, баҳолаш шакли.
Do'stlaringiz bilan baham: |