Ўқувчилар жамоаси – ижтимоий-фойдали аҳамият касб этувчи умумий мақсад ва биргаликдаги фаолиятга асосан жипслашган ўқувчилар бирлашмаси, гуруҳи.
Ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқариши - ўқувчиларнинг жамоа фаолиятини уюштириш ва бошқаришдаги фаол иштироклари.
Ўқув қўлланмаси – 1) маълум ўқув фанлари бўйича методик материаллар, тушунтиришлар, тавсияларни ёритувчи ҳамда ўқитувчи ёки ўқувчилар учун мўлжалланган манба; 2) муайян фан бўйича тайёрланган ҳамда методик жиҳатидан ўқув-тарбиявий жараёнда бевосита фойдаланиш имконини берувчи қўшимча ўқув материаллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |