10-мавзу. Тарбия жараёнининг мазмуни. Тарбия қонуниятлари ва тамойиллари



Download 27,11 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi27,11 Kb.
#129180
Bog'liq
10-Maruza Mavzusi.


10-МАВЗУ. ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИНГ МАЗМУНИ. ТАРБИЯ ҚОНУНИЯТЛАРИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ
Режа:

  1. Тарбия жараёнининг моҳияти, аҳамияти ва вазифалари.

  2. Тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари.

  3. Тарбия қонуниятлари ва тамойиллари.



Таянч тушунчалар: тарбия, тарбия жараёни, тарбиянинг мақсади, тарбия мазмуни, тарбиянинг умумий вазифалари, тарбия турлари, тарбия қонуниятлари, тарбия тамойиллари.

  1. Тарбия жараёнининг моҳияти, аҳамияти ва вазифалари.

Тарбия педагогикадаги асосий тушунчалардан бири саналади. Жамият ва педагогиканинг тарихий ривожи давомида мазкур категорияни тушунтиришга турлича ёндашувлар юзага келди. Энг аввало, юқорида кенг ва тор маънодаги тарбия фарқланади.
Кенг маънода тарбия шахсга жамиятнинг таъсир этиши, ижтимоий ҳодиса сифатида қаралади. Мазкур ҳолатда тарбия ижтимоийлаштириш билан уйғунлашади.
Тор маънодаги тарбия деганда, педагогик жараён шароитида таълим мақсадини амалга ошириш учун педагог ва тарбияланувчиларнинг махсус ташкил этилган фаолияти тушунилади. Ушбу ҳолатда педагогларнинг тарбиявий фаолияти тарбиявий иш деб аталади.
Тарбия мазмуни деганда, қўйилган мақсад ва вазифалар билан боғлиқликда таълим олувчиларнинг эгаллаши лозим бўлган билим, малака, эътиқод, шахс сифати ва характери, хулқ-атвор тизими тушунилади.
Тарбиянинг мақсади - ҳар томонлама баркамол шахсни шакллантириш.
Тарбиянинг умумий вазифалари:

  • жамият аъзоларининг мақсадга йўналтирилган ривожланиши ҳамда уларнинг қатор эҳтиёжларини қондириш учун шарт-шароит яратиш;

  • жамият ривожи учун зарур бўлган ижтимоий маданиятга мос eтарлича ҳажмдаги “инсон капитали”ни тайёрлаш;

  • Субмаданиятларни узатиб туриш орқали ижтимоий ҳаётнинг барқарорлигини таъминлаш;

  • маълум жинс ёши ва ижтимоий-касбий гуруҳларнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий муносабатлар доирасида жамият аъзоларининг ҳаракатини тартибга солиш.

Тарбия жараёнининг қонуниятлари ва тамойиллари.Тарбия жараёни ўқитувчи ва таълим олувчи (тарбиячи ва тарбияланувчи)лар ўртасида ташкил этилувчи ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ҳамкорлик жараёнидир.
2.Тарбия жараёни ўзига хос хусусиятларга эга:

  • мақсадга йўналтирилганлиги;

  • кўп қиррали жараён;

  • узоқ муддат давом этиши;

  • узлуксизлиги;

  • яхлитлиги;

  • вариативлиги;

  • натижаларнинг олдиндан аниқланмаслиги;

  • икки томонламалилик;

3.Тарбия қонуниятлари - бу бир томондан, ижтимоий ҳодиса сифатида тарбиянинг хусусиятлари, иккинчи томондан, шахснинг ривожланиши билан боғлиқ бўлган барқарор алоқалар.
Тарбия жараёнининг қуйидаги қонуниятлари мавжуд:

  • ижтимоий муҳитнинг объектив ва субъектив омилларига боғлиқлиги;

  • тарбиянинг шахснинг ривожланиши билан бирлиги ва ўзаро боғлиқлиги;

  • фаолият ва муносабатни эътироф этиш шахснинг ижтимоий қимматли азилатларини шакллантиришнинг негизи ва асосий манбаи;

  • тарбияланувчиларнинг ўзаро тарбиявий таъсири, ўзаро муносабатлари амда фаол фаолияти ўртасидаги боғланиш;

  • тарбия ва ўзини-ўзи тарбиялашнинг интенсивлиги;

  • тарбияланувчининг “ички олами”га таъсир этишнинг интенсивлиги;

  • тарбияланувчиларда вербал ва сенсомотор жараёнларнинг ривожланиш даражаси ва педагогик таъсирни ҳисобга олиш.

Тарбия тамойиллари - бу тарбиявий ишнинг йўналишига, мазмунига, методлари ва ташкил этилишига, тарбия жараёнининг иштирокчилари орасидаги муносабатларга қўйиладиган асосий талаблар ифодаланадиган дастлабки қоидалардир.
Тарбия жараёни қуйидаги тамойиллар асосида бошқарилади:

  • мақсадга қаратилганлиги ва ғоявий йўналганлиги;

  • тарбиянинг инсонпарварлашуви;

  • тарбиянинг ҳаёт, меҳнат билан боғлиқлиги;

  • тарбияга яхлит(комплекс) ёндашув;

  • жамоада тарбиялаш ва жамоага суяниб иш кўриш;

  • шахсга талабчанлик билан ҳурматни бирга қўшиб олиб бориш;

  • ўқитувчилар, жамоат ташкилотлари ва оиланинг талаб ҳамда тарбиявий таъсирларининг бирлиги;

  • тарбияланувчининг ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш;

  • тарбия ж араёнининг тизимлигиги ва узлуксизлиги.

Тарбия турларининг умумий тавсифи. Тарбия турлари турли соҳаларга кўра тасниф этилади. Кўпроқ умумлашган тасниф ўзида ақлий, меҳнат, жисмоний тарбияни қамраб олади. Таълим муассасаларидаги тарбиявий ишларнинг турли йўналишлари билан боғлиқликда фуқаролик, сиёсий, байналмилал, ахлоқий, эстетик, меҳнат, жисмоний, ҳуқуқий, экологик, иқтисодий тарбияга бўлинади. Институтсионал белгиларига бўйича оила, таълим муассасаси, таълим муассасасидан ташқари, диний, болалар, ёшлар ташкилотларидаги тарбия, махсус таълим муассасаларидаги тарбияга бўлинади.
Ҳерберт Спенcер - инглиз олими “Тарбия - боланинг шахс сифатида ҳар томонлама ривожланишини таъминлашнинг амалий жараёнларини ўз ичига олиши керак” - деб ёзади, ва "боланинг яшаш шароитлари унинг шахс сифатида улғайишига боғлиқлиги, таъсирини мисоллар орқали келтиради. Ўзининг "Бутун шахсни ривожлантириш" китобида тарбиянинг ақлий, ахлоқий ва жисмоний турларини кўрсатиб ўтиб, улардан энг асосийси ахлоқий тарбиядир деб таъкидлайди.1(Тҳе элементс оф теачинг. Жемс М. Баннер. Гарднерс Боокс.)
Тарбия ва тарбияланувчилар орасидаги муносабатлар услубига кўра авторитар, демократик, либерал, эркин тарбия; турли фалсафий контсептсиялар билан боғлиқликда прагматик, аксиологик, жамоавий, индивидуал тарбия фарқланади.


НАЗОРАТ УЧУН САВОЛ ВА ТОПШИРИҚЛАР

  1. Кенг ва тор маънодаги тарбия тушунчаларига изоҳ беринг.

  2. Тарбия мазмуни деганда нима тушинилади?

  3. Тарбиянинг мақсади ва умумий вазифаларини баён этинг.

  4. Тарбия жараёни қандай ўзига хос хусусиятларга эга?

  5. Тарбия қонуниятларини шрҳлаб беринг.

  6. Тарбия тамойилларини изоҳланг.

  7. Тарбия турларининг умумий тавсифини баён этинг.



1The elements of teaching. Jems M. Banner. Gardners Books.

Download 27,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish