Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

1.2. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг
зарурлиги ва шакллари 
 
Бозор иқтисодиётига ўтаётган ва ривожланган мамлакатларда 
иқтисодиётни тартибга солишнинг икки механизми юзага келди: давлат ва 
бозор механизмлари. Бозор иқтисодиётида тадбиркорлик фаолиятининг 
эркинликлари, ишлаб чиқарувчиларнинг моддий манфаатдорликлари 
рақобатга ундовчи асосий куч бўлиб ҳисобланади. 
Маълумки, бозорнинг мухим элементи бу нарх ва унинг даражаси 
бўлиб, бу ишлаб чиқарувчи учун ҳам, тадбиркор учун ҳам ва харидор учун 
ҳам муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Бозор тизими ишлаб чиқарувчилар ва 
харидорларни қарор қабул қилишларида эгилувчанлик ва мослашувчанлик 
жихатларини юқори эканлиги билан тавсифланади. Бозор ишлаб чиқарувчи 
ва истеъмолчи ўртасидаги алоқаларни боғлайди. Тармоқлар ўртасида 
ресурсларни самарали тақсимланишида, талаб ва таклиф мутаносиблигини 
таъминлашда бозор механизми қулайдир. 
Жамият 
иқтисодиётининг 
ривожланишида, ижтимоий 
меҳнат 
тақсимотида, давлатлараро алоқаларнинг кенгайишида, иқтисодиётнинг 
таркибий қисмлари ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш каби иқтисодий 
1
Руденко И.А.Экономическая политика: учебное пособие.-Минск, 2010.-С.6. 


12 
жараёнларда бозор механизмининг тартибга солиш имкониятлари 
чегараланганлиги намоён бўлади. Бунга иқтисодиётда юзага келиб турадиган 
иқтисодий инқирозларни мисол келтириш мумкин. Бозор механизми бажара 
олмайдиган ва тартибга сола олмайдиган ижтимоий такрор ишлаб чиқариш 
жараёнининг вазифалари мавжуд. Санаот ривожланишда эркин рақобат 
асосида ишлаб чиқариш кучлари нафақат якка тартибдаги хусусий мулк 
доирасида ўсмоқда, балки жамоа (акционерлик)ва бошқа мулкчилик 
шаклларининг ўрни ҳам ошиб бормоқда. Бироқ, давлат иқтисодиётнинг 
йирик тармоқларини ўз зиммасига олишга, уларни ривожлантиришга ва 
тартибга солишга мажбур бўлмоқда. Масалан: темир йўл, телеграф, почта, 
мудофаа ва ҳ.к. Бозор механизми бажара олмайдиган ижтимоий вазифалар 
ҳам мавжуд. Бундан ташқари, бозор муносабатлари асосидаги баъзи фаолият 
натижаларига давлатнинг аралашуви эҳтиёжи туғилади. 
Давлат иқтисодиётни тартиблашнинг бозор механизми тўлиқ бажара 
олмаган вазифаларни ўз зиммасига олади. Иқтисодиётни давлат томонидан 
тартиблашининг асосий мақсади иқтисодий мувозанатга эришиш асосида 
тушкунлик ва тангликнинг олдини олиш, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг 
барқарор ўсишини таъминлаш, миллий иқтисодиёт равнақи учун имкониятлар 
яратиш, шунингдек, аҳоли турли табақалари ўртасида ижтимоий мувозанатга 
эришишдан иборатдир. 
Иқтисодий субъектлар ўзаро рақобатда бўлгани ва ўзларининг шахсий ёки 
жамоавий манфаатлари юзасидан фаолият кўрсатгани учун уларнинг 
худбинлик манфаатлари умумдавлат, жамият манфаатларига зид келиб қолиши 
ҳам мумкин. Шунинг учун давлат иқтисодиёт субъектлари манфаатлари ва 
фаолиятлари жамият, давлат манфаатларига зид келиб қолмаслиги, унга зиён 
етказмаслигини назорат қилади. Бу мақсадни амалга ошириш учун давлат 
иқтисодий 
субъектларнинг 
макроиқтисодиёт 
миқёсидаги 
алоқа 
ва 
боғланишларини тартибга солади. 
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишда бозор механизмининг 
самарали ишлаши учун шароит яратиш муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун 
давлат рақобатни рағбатлантириш орқали бозор тизимини сақлашни ўз 
зиммасига олади. Чунки эркин тадбиркорлик тизими ва уни бошқарувчи 
талаб ва таклиф қонунларининг амал қилиши рақобатга боғлиқ бўлади. 
Рақобатчилик муҳитини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг давлат 
механизми қуйидагилардан иборат: 
- иқтисодий субъектларнинг фаолият юритиш қоидаларини белгилаш; 
- аҳолини бозор шароитлари, иқтисодиётнинг ҳолати тўғрисидаги 
ахборотлардан хабардор қилиш; 


13 
- иқтисодиёт субъектлари ўртасидаги мунозара, баҳс, зиддиятларни ҳал 
қилишда кўмаклашиш. 
Бозор механизми фақат хусусий тадбиркорлар учун фойда келишини 
таъминлайдиган товар ва хизматлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Аммо 
жамият тараққиёти учун зарур бўлган, аҳолининг кўпчилиги фойдаланадиган 
ижтимоий товар ва хизматлар хусусий тадбиркорлик доирасида ишлаб 
чиқарилиши мумкин эмас. Бундай ижтимоий товарлар ва хизматларга: 
мактаблар, йўллар, ёнғиндан ҳимоялаш, миллий мудофаа кабилар киради. 
Бинобарин, уларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни давлатнинг ўзи 
ташкил қилиши, тартибга солиши зарур бўлади. 
Иқтисодиётни тартиблашнинг давлат механизимини тақозо этувчи 
сабаблардан бири бозор тизимидан ташқарида содир бўлувчи инсон фаолияти 
ва табиатнинг зарарли оқибатларидан (инсон саломатлигига, табиатга зиён 
етказувчи омиллар) аҳолини ҳимоя қилиш заруратидир. Бозор тизимида бундай 
зарарлар учун жавобгар шахслардан товон тўлашга мажбур қилувчи 
механизмлар мавжуд эмас. Шунинг учун давлат томонидан иқтисодиётни 
тартиблаш механизмида аҳолини зарарли оқибатлардан ҳимоялаш чора-
тадбирлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Зеро зарарли оқибатлар нафақат инсон 
ҳаётига балки иқтисодиётга ҳам салбий таъсир қилади. Шунга биноан улардан 
аҳолини ҳимоялаш чора-тадбирлари оқибатида аҳоли саломатлиги яхшиланади, 
уларнинг меҳнат қобилияти ҳам ошади. Бу эса ўз-ўзидан аҳоли меҳнат 
фаолиятининг ўсишига, иқтисодиётнинг ривожланишига олиб келади. 
Аҳолини қўшимча зарарли оқибатлардан ҳимоялаш давлат механизми 
ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади: ишонтириш, солиқ солиш, 
субсидиялаш, тартибга солиш. Бундай ишонтириш усуллари, воситалари 
кишиларни, иқтисодиёт субъектларини жамиятга, бошқа кишиларга зиён 
келтирадиган хатти-ҳаракатлар қилмасликка чақиришга қаратилган 
бўлади. 
Солиқ солиш зарарли қўшимча оқибатларни чеклаш мақсадида 
қўлланилади. Турли солиқ миқдорларини белгилаш орқали ҳукумат 
фирмалар фаолиятидан келиб чиқадиган зарарли қўшимча оқибатларни 
чеклашга мажбур қилади. Бундай оқибатлардан холи бўлган фирмаларга 
давлат субсидиялар бериш орқали уларнинг фаолиятини рағбатлантиради. 
Хавфсизлик меъёрларини белгилаш ёки ман қилувчи қонунлар чиқариш 
йўли билан давлат тартиблаш ишларини амалга оширади. 
Давлатнинг 
иқтисодиётни 
тартиблаш 
механизмида 
жамиятда 
ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш мақсадида аҳолининг 
иқтисодий жихатдан ночор яшаётган гуруҳларини ижтимоий ҳимоялаш 
муҳим ўрин тутади. Аҳолининг ёрдамга муҳтож қисмини ижтимоий 


14 
ҳимоялаш, жамият учун халқ хўжалиги тармоқлари, шу жумладан, қишлоқ 
хўжалигини қўллаб-қувватлаш мақсадида даромадлар давлат томонидан 
қайта 
тақсимланади. 
Давлат 
томонидан 
даромадларнинг 
қайта 
тақсимланиши иқтисодиётни тартиблаш механизмининг муҳим унсури 
ҳисобланади. 
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизмида 
макроиқтисодий барқарорлаштириш чора-тадбирлари ҳам муҳим ўрин 
тутади. Маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида ишбилармонлик 
фаоллиги ўзгариб туради, иқтисодий ўсиш унинг пасайиши билан 
алмашиниб туради. Оқибатда фирмаларнинг синиши ва ишсизларнинг 
кўпайиши ортади, аҳоли турмуш даражаси пасаяди, улар кўп 
қийинчиликни 
бошдан 
кечирадилар. 
Давлатнинг 
иқтисодиётда 
макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш механизми ёрдамида 
иқтисодий ўсиш циклидан тангликка, пасайишга ўтишдаги салбий 
оқибатларни чеклаб, тангликдан иқтисодий ўсиш сари ўтиш имкониятлари 
вужудга келтирилади. 
Давлат иқтисодиётни тартибга солиш учун бир қанча шакл ва 
воситалардан фойдаланади. Бунда давлатнинг ўз фаолиятини қайси 
объектга қаратиши муҳим ҳисобланади. Тартибга солиш объектлари - бу
бозор механизми, уларнинг нормал кечишини қониқарсиз ёхуд бутунлай 
таъминлай олмайдиган ижтимоий такрор ишлаб чикариш соҳасидаги 
муайян шарт-шароит, жараён, муносабатлардир. Улар жумласига 
қуйидагилар киради: 
1. 
Иқтисодий 
цикл, 
пул 
муомаласи, 
ижтимоий 
бандлик, 
инвестициялар, 
илмий-тадқиқотлар, 
нархлар 
каби 
умумхўжалик 
жараёнлари. 
2. 
Ҳарбий 
мудофаа, 
қишлоқ 
хўжалиги, 
ишлаб 
чиқариш 
инфратузилмаси, банк соҳаси каби йирик иқтисодий соҳаларни 
ривожлантириш. 
3. Мамлакат иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга молик айрим йирик 
корпорациялар. 
Иқтисодиётни тартибга солиш шакллари деганда, бюджет-солиқ, пул-
кредит, маъмурий бошқарувчилик фаолияти эътиборга олинади. 
Бюджет-солиқ сиёсати давлат бюджетини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, 
бажариш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш учун зарур. Пул-
кредит тартиботи миллий валюта барқарорлигини таъминлаш, инфляция 
билан курашиш бўйича давлат органлари амалга оширадиган тадбирларни 
ўз ичига олади. Бозор иқтисодиётини маъмурий жихатдан тартибга солиш 
маъмурий 
равишда 
монополистларни 
картеллаштириш, 
майда 


15 
корхоналарга ажратиш, лицензиялаш, квоталаш каби чора-тадбирлардан 
иборат. 
Иқтисодиётни тартибга солиш воситалари орқали мамлакатнинг 
иқтисодий тараққиётига таъсир кўрсатилади. Бунинг учун давлат 
органлари қуйидаги воситалардан фойдаланиши мумкин: 
- чекланган ишлаб чиқариш ресурсларини тартибга солиш; 
- иқтисодиётни солиқлар воситасида тартиблаш; 
- иқтисодий тизимга монетар услублар воситасида таъсир ўтказиш. 
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш воситаларининг ҳар 
бири ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, маълум вазиятларда алоҳида 
қўлланиши мумкин. Ўтиш даври иқтисодиётини тартибга солиш 
жараёнида давлат органлари объектив шарт-шароитларга кўра барча 
таъсир воситаларидан биргаликда фойдаланишга мажбурдирлар. 
Замонавий бозор иқтисодиётининг тузилмасида турли хил йўналишли 
кесимларни, жумладан, функционал, ижтимоий ҳудудий тузилмаларни 
кўрсатиш мумкин.
Функционал тузилма - ялпи ички маҳсулотни турли хил эҳтиёжлар 
учун (хусусий ёки давлат истеъмоли, ялпи жамғариш, соф экспорт) 
тақсимланишини тавсифлайди. Ушбу жараён ишлаб чиқариш омиллари 
(меҳнат, капитал, ер, илмий-техник тараққиёт) кесимида маҳсулот 
қийматининг шаклланишини ҳам ўз ичига қамраб олади. 
Ижтимоий тузилма - ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ижтимоий 
секторларга тақсимланишини ифодалайди: 
- хусусий сектор (хусусий корпоратив секторни ҳам ўз ичига олади); 
- корпоратив давлат-хусусий сектори (аралаш сектор) 
- давлат сектори (унитар ва давлатга қарашли корхоналар); 
- уй хўжаликлари сектори. 
Иқтисодиётнинг соҳавий, яъни тармоқ тузилмаси - айрим 
тармоқларнинг ЯИМни ишлаб чиқаришга қўшган хиссаси билан 
тавсифланади. Иқтисодиётнинг ҳудудий тузилмаси турли хил ҳудудий 
тузилмаларнинг ЯИМни ишлаб чиқаришдаги иштирокини таърифлайди. 
Давлат иқтисодий ислоҳотлар даврида миллий иқтисодиётга таъсир 
этишнинг янги усул ва воситаларини қўллашга ҳаракат қилади. Ўтиш 
даврида иқтисодиётнинг эркин ривожланиши учун имкониятлар яратиш 
давлатнинг муҳим устувор вазифалари ҳисобланади. Бунинг учун эркин 
иқтисодиёт тамойилларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилиши 
лозим бўлади.


16 
Бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришнинг бош йўли ҳам эркин 
иқтисодиёт тамойилларининг жорий этилиши билан боғлиқдир. Эркин 
иқтисодиёт тамойиллари мазмунан қуйидагилар билан белгиланади: 

хусусий мулкнинг иқтисодиётдаги етакчи ўрни; 

тадбиркорлик ва танлаш эркинлиги; 

соғлом рақобатчилик муҳитининг мавжудлиги; 

бозор турларининг эркин ташкил топиши ва ривожланиб бориши; 

иқтисодий алоқаларнинг фойда ва даромад топиш манфаатлари 
заминида ташкил топиши; 

нархларнинг бозорда эркин шаклланиши;

давлатнинг иқтисодиётга аралашуви чекланганлиги.
Бу тамойилларнинг амал қилиши фақат ҳуқуқий қонунлар доирасида 
ўз ифодасини топиши керак. Энг муҳими, бозор қонунлари, иқтисодий 
фаолият ва танлаш эркинликларининг амал қилишлари учун шарт-
шароитлар яратиши ҳамда иқтисодиётни тартиблашнинг бозор ва давлат 
механизмларининг уйғунлигини таъминлаши зарур. Бунинг учун эскидан 
қолган иқтисодий қарашлар ва иш олиб бориш қоидаларининг янги 
иқтисодиёт тамойилларига қандай йўсинда таъсир этаётганлигига алоҳида 
эътибор бериш зарур бўлади. Ушбу ўринда “эркин иқтисодиёт” тушунчаси 
нимани англатишига ҳам алоҳида эътиборни қаратиш лозим. Эркин 
иқтисодиёт бу – турли мулк шакллари ва тадбиркорлик фаолиятининг 
мавжудлиги ҳамда уларнинг эркин ҳаракати орқали иқтисодиёт 
субъектларининг фойда олишга интилишларини юзага чиқарувчи 
иқтисодий муносабатлар мажмуидир. Эркин иқтисодиёт тадбиркорлик ва 
танлаш эркинлигини таъминлар экан, бу ҳолат фойда олиш, наф кўриш, 
манфаатни қондириш кабиларнинг мавжудлиги билан изоҳланади. Эркин 
иқтисодиёт қуйидаги ҳолатлар билан ҳарактерланади: 
1. Тадбиркорлар қатлами иқтисодиётнинг асосий субъекти бўлиб, 
улар ўз даромадларини максималлаштиришга интилувчилардан ташкил 
топади. 
2. Фирмалар қаттиқ рақобат шароитида фаолият юритадилар. 
3. Молиявий интизомга қаттиқ риоя этилади. 
4. Ресурслар бозори эркин бўлади. 
5. Хўжалик ҳаётининг ҳуқуқий таъминоти кучли бўлади. 
6. Истеъмолчилар талаби бозорга кучли таъсир этади. 
7. Товар ва ресурслар баҳоси, фоиз ставкаси, валюта курси бозорга 
қараб ўзгарувчан бўлади. 


17 
8. Жамғармаларнинг асосий қисми банклар ва молия бозорида 
ҳаракатланади. 
9. Давлат сектори очиқ ва тижоратлашган бўлади.
Давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиш вазифаларининг нечоғлик 
самарали эканлиги ва эркин иқтисодиёт тамойилларининг жорий этилиши 
бозор муносабатларининг ривожланишини, иқтисодий муносабатлар 
бозор қонунлари асосида ташкил топишини таъминлаб, барқарор 
иқтисодий ўсиш учун иқтисодий шарт-шароитларни юзага келтиради 
ҳамда объектив иқтисодий қонунларнинг реал амал қилишини қарор 
топтиради. 
Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, иқтисодиётни 
тартиблашнинг давлат механизми объектив бозор механизмига 
кўмаклашишга қаратилган ижтимоий такрор ишлаб чиқаришга таъсир 
қилувчи чора-тадбирлар ва воситалар мажмуидир. Ҳозирги замон 
иқтисодиётида бозор механизми орқали иқтисодиётни тартибга солиш 
қанчалик зарур бўлса, давлат механизмини шунчалар зарур эканлигини 
кўрсатади. Энг муҳими, иқтисодий жараёнларни тартибга солишда ҳар 
иккала механизмларни афзал жихатларини бирлаштиришдир. Бу эса 
иқтисодиётни рационал бошқаришдаги муҳим вазифалардан бири 
ҳисобланади. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish