5
амалга ошириш; кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни кенг
ривожлантириш
учун
қулай
ишбилармонлик
муҳитини
яратиш,
тадбиркорлик тузилмаларининг фаолиятига давлат, назорат ва ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар томонидан ноқонуний аралашувларнинг қатъий
олдини олиш” каби вазифалар белгиланган
1
.
Ушбу мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, эндиликда давлат
иқтисодиётга асосан иқтисодий воситалар орқали таъсир этиб, уни бошқариш
эмас, балки тартибга солиши керак бўлади. Шунингдек, иқтисодиётнинг ўз-
ўзидан тартибланишининг бозорга хос механизмларига эркинлик бериш,
эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий қилиш ҳамда тартиблашнинг бозор
механизми
билан
давлат
механизмларини
уйғунлигини,
ўзаро
ҳамжихатликда амал қилишини таъминлаш зарур бўлади.
Мамлакатимизда ривожланаётган бозор иқтисодиётини давлат
томонидан тартибга солиш механизмини
янада такомиллаштириш ва
бозорнинг
ўзини-ўзи
тартиблашнинг
объектив
механизми
билан
уйғунлаштириш муҳим аҳамият касб этади. “Иқтисодиётни давлат
томонидан тартибга солиш усуллари” ўқув курсини ўқитиш асосида
талабаларда иқтисодиётни тартибга солишнинг давлат механизмининг ўзига
хос хусусиятлари, шакл ва усуллари, давлатнинг иқтисодий сиёсати
тўғрисидаги тизимли, кенг қамровли назарий билим ва амалий
кўникмаларини хосил қилинади.
“Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усуллари” ўқув
курсини ўқитишдан мақсад - талабаларда иқтисодиётни тартибга солишнинг
давлат механизмининг ўзига хос хусусиятлари, шакл ва усул,воситалари,
давлатнинг иқтисодий сиёсати тўғрисидаги тизимли,кенг қамровли назарий
билим ва амалий кўникмаларини хосил қилишдан иборат.
Фан ўз ичига қуйидаги вазифаларни олади:
- иқтисодиётни тартибга солишнинг бозор механизми билан
биргаликда давлат механизмининг амал қилиш соҳаларини ва шаклларини
очиб бериш;
- иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солишда давлат иқтисодий
сиёсатининг ўрни ҳақидаги турли концепцияларни таҳлил этиш ва
ривожланган мамлакатлар тажрибаларини ўрганиш;
- Ўзбекистонда иқтисодиётни тартибга
солиш механизмининг
шаклланиши ва ривожланиши, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини
бажариш усуллари, воситалари ва йўналишларини аниқлаш;
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил
7 февраль. 1-илова.
6
- давлат иқтисодий сиёсатининг мақсадлари, вазифалари ва уларни
амалга оширишнинг йўналишлари, усул ва воситаларини ҳамда
иқтисодиётни тартибга солишнинг шакл ва воситаларини таҳлил қилиш;
- иқтисодиётни тартиблашнинг бозор ва
давлат механизмлари
уйғунлигини таъминлашга қаратилган давлат иқтисодий сиёсатининг
йўналишларини таҳлил қилиш ва бу борада қарорлар қабул қилишни
ўргатишдан иборат.
Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш, техник ва
технологик
янгилаш
асосида
макроиқтисодий
мувозанатни
ва
мутаносибликни, юқори, барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, фаол
ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш, инфляция ва
ишсизлик даражаларини мақбул даражада ушлаб туриш, аҳолининг иш
билан бандлигини ва турмуш даражасини ошириш, мамлакатимиз иқтисодий
хавфсизлигини
ва
рақобатбардошлигини,
иқтисодий
-
молиявий
инқирозларга
бардошлигини
таъминлаш,
жаҳон
иқтисодиётига
интеграцилашиш каби вазифаларни мувафақиятли ҳал
этиш давлат
иқтисодий сиёсати мақсад ва вазифалари ҳамда бозор иқтисодиётини давлат
томонидан тартибга солиш усуллари ва воситаларининг қай даражада илмий
асосланганлиги ҳамда реал воқеликни ҳисобга олиб қўлланилаётганлигига
боғлиқ. Шунинг учун "Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш
усуллари” фани давлат томонидан макроиқтисодий ва микроиқтисодий
сиёсатларини амалга ошириш, иқтисодиётни тартибга солиш, унинг бозор ва
давлат механизмлари амал қилишининг узвийлигини таъминлаш учун
илмий-назарий асос бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: