Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


Т.Т. Жўраев иқтисод фанлари доктори, профессор



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

Т.Т. Жўраев иқтисод фанлари доктори, профессор

Б.Д. Хажиев ииқтисод фанлари номзоди, доцент
 




КИРИШ 
 
Бозор иқтисодиёти ўзининг объектив қонунлари ҳамда ўзини-ўзи 
тартиблаш дастаклари, воситалари орқали амал қилади. Аммо бозор 
иқтисодиётининг ижобий жихатлари билан бир қаторда салбий жихатлари 
ҳам мавжуддир. Уларнинг энг асосийси иқтисодиётдаги объектив қонунлар 
ва муносабатлар, регуляторлар асосида шаклланадиган бозор мувозанати 
ҳамда мутаносибликларнинг бузилиши оқибатида вужудга келадиган 
номутаносибликларнинг кучайиши, иқтисодий танглик ва инқирозлардир. 
Инқирозлар натижасида иқтисодий пасайиш, ишсизлик, инфляциянинг 
кучайиши, халқ турмуш даражасининг ёмонлашуви содир бўлади. Шу 
боисдан ҳам давлатнинг иқтисодиётга аралашуви ва уни устувор равишда 
иқтисодий дастак ва воситалар ёрдамида тартиблаши зарур бўлади. Бу эса 
замонавий бозор иқтисодиётининг ўзини ўзи тартиблашнинг бозор 
механизми билан уни давлат томонидан тартибга солиш механизмини 
уйғунлаштиришни ҳамда унга мос равишда давлат иқтисодий сиёсатини 
шакллантиришни тақозо этади. 
Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий сиёсат жамиятни янада 
демократлаштириш ва янгилаш, иқтисодиётни модернизация қилиш ва ислоҳ 
этишни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган давлат сиёсатининг муҳим 
қисми ҳисобланади. Давлат иқтисодий сиёсат орқали иқтисодиётга аралашиб, 
уни маъмурий, ҳуқуқий ва иқтисодий механизмлар, дастаклар воситасида 
тартибга солади. 
Бозор иқтисодиётини шакллантириш ва ривожлантириш шароитида 
Ўзбекистонда тартибга солинадиган ижтимоий йўналтирилган бозор 
иқтисодиёти шакллантирилмоқда. Шу боисдан, давлатнинг бозор 
иқтисодиёти шароитидаги вазифалари нималардан иборат, уни тартибга 
солишнинг шакл ва усуллари, воситалари қандай бўлиши керак, деган 
муаммоларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. 
Мамлакатимизда мустақиллик даврида иқтисодиётни давлат томонидан 
тартибга солиш механизми асосан шакллантирилди. Бу механизм 2008 йилда 
бошланган ва ҳамон маълум даражада давом этаётган жаҳон молиявий –
иқтисодий инқирозининг республика иқтисодиётига салбий таъсирини 
бартараф этиш ҳамда барқарор ва мутаносиб иқтисодий ўсиш суръатларини 
сақлаб қолишда муҳим роль ўйнади. Шунинг учун ҳам иқтисодиётни давлат 
томонидан тартибга солиш муаммоларини ўрганиш долзарб илмий ва амалий 
аҳамиятга эга. 
Ушбу мавзунинг долзарблиги яна шу билан ҳам изоҳланадики, 
иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида иқтисодиётни янада 



эркинлаштириш вазифаси қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.М. Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида “Биз бошқарув 
соҳасида биринчи навбатда ижро ҳокимияти органлари фаолиятини 
такомиллаштириш, кадрлар, моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш 
бўйича аниқ мезон ва тартибларни жорий этишимиз зарур. Иккинчидан
ижро ҳокимияти органлари зиммасидаги вазифаларни амалга ошириш 
тартибини, уларнинг масъулият доирасини аниқ белгилаш лозим.

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish