Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

 
 
1.3.4-расм. Давлат томонидан иқтисодий циклни тартиблаш. 
 
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим 
унсурларидан бири капитал жамғариш ҳисобланади. Маълумки, фойда 
олишга интилиш, уни ўзлаштириш ҳамда капиталга айлантириш бозор 
иқтисодиётида хўжалик юритишнинг бош мақсади бўлади. Шунинг учун ҳам 
давлатнинг иқтисодий сиёсати жамғаришни рағбатлантиришга қаратилади. 
Бу эса хўжалик субъектларининг манфаатларига мос келади. Давлат 
бошқарув органлари иқтисодий цикл ва иқтисодиёт таркибий тузилмаларига 
таъсир этиш учун барча инвесторлар ва уларнинг айрим гуруҳлари учун 
турли даврларда қўшимча имтиёзлар ҳамда имкониятлар яратади. 
Аҳолининг иш билан бандлигини тартибга солиш ишчи кучига бўлган 
талаб ва таклиф ўртасида бозор иқтисодиёти нуқтаи назаридан нормал 
нисбат ва уларнинг мувозанатини қўллаб-қувватлашни англатади. Бу нисбат 
иқтисодиётнинг малакали ва интизомли ишловчиларга бўлган эҳтиёжини 
қондириши лозим. Уларнинг иш ҳақлари етарли меҳнат мотивациясини 
вужудга келтириши керак. Аммо ишчи кучига бўлган талаб билан унинг 
таклифи ўртасидаги нисбат иш ҳақининг ҳаддан ташқари ўсиб кетишига 
олиб келмаслиги керак. Акс ҳолда, бу ҳол миллий рақобатбардошликка 
салбий таъсир этади. Шунингдек, аҳоли иш билан бандлиги ҳам кескин 
пасайиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Чунки бунинг оқибатида ишсизлар 
сони ўсиб, истеъмол талаби ва солиқ тушумлари камайиб кетади, давлат 
томонидан нафақалар учун харажатлар ўсади. Энг ёмони, бу ҳол ижтимоий 
ларзаларга, хавфли ижтимоий оқибатларга олиб келади. 
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим 
объектларидан бири пул муомаласидир. Пул муомаласини тартибга 
солишнинг асосий йўналиши инфляцияга қарши кураш ҳисобланади. Пул 
Иқтисодий циклни тартиблаш таркиби 
Иқтисодиётнинг тармоқ ва ҳудудий 
тузилишини тартиблаш 
Иқтисодий циклни тартиблаш таркиби 
Иқтисодий циклни тартиблаш таркиби 
Капитал жамғаришни 
тартиблаш 
Тўлов балансини тартиблаш 
Нархларни тартиблаш 


23 
муомаласини тартибга солиш орқали давлат билвосита жамғариш 
шароитларига, нархлар ва ижтимоий муносабатларга таъсир этади. 
Тўлов балансининг ҳолати ва унинг ижобий сальдосига эришиш ҳам 
давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишига боғлиқ. Шу боисдан бозор 
иқтисодиётига эга бўлган барча мамлакатларда давлат тўлов балансини 
оператив ва стратегик тартибга солиш билан шуғулланади. Бунда давлат 
экспорт ва импортга, капитал ҳаракатига, миллий валюта курсининг 
кўтарилиши ва тушишига таъсир этиш ҳамда савдо-шартнома сиёсати ва 
халқаро иқтисодий интеграциялар, ташкилотларда иштирок этиш орқали 
мамлакат тўлов балансини тартибга солади. Давлат нархларни тўғридан-
тўғри ва билвосита тартибга солади. Нархларни тўғридан-тўғри тартибга 
солишда у ёки бу тармоқ маҳсулотларига, айниқса, табиий монополия 
маҳсулотларига юқори нарх чегарасини белгилайди. Нархларни билвосита 
тартибга солишда давлат ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига 
киритиладиган солиқлар ҳамда аксиз йиғимлари орқали тартиблайди. 
Булардан ташқари, давлат хусусий корхоналарни илмий-тадқиқот ишларини 
ривожлантиришга ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий 
этишга, товарларни, капитални, тўпланган билим ва тажрибаларни четга 
экспорт қилишга рағбатлантиради. 
Иқтисодий жараёнларни тартибга солишда давлат жаҳон амалиётида 
тўпланган чора-тадбирлар, яъни қуйидаги дастаклардан фойдаланади:
- иқтисодий прогнозлаштириш, яъни иқтисодиёт ва унинг таркибий 
соҳаларининг истиқболдаги аҳволини, ҳолатини олдиндан кўра билиш, 
уларнинг истиқболини белгилаш; 
- мамлакат иқтисодиёти ривожланишининг индикатив режасини тузиш; 
- давлат органлари бўйича манзилли режаларни ишлаб чиқиш ва амалга 
ошириш; 
- хўжалик объектларига билвосита, яъни иқтисодий дастаклар орқали 
таъсир этиш дастак(ричаг)ларини қўллаш; 


24 
- мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор 
вазифаларини ҳал этиш бўйича мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга 
ошириш (1.3.5-расм). 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish