Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


-расм. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш воситалари



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

1.3.7-расм. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш воситалари 
Иқтисодиётни солиқлар воситасида тартибга солиш хўжалик 
субъектларини 
мамлакат 
иқтисодий 
ривожланишини 
таъминлашга 
йўналтирувчи ва рағбатлантирувчи солиқ ставкалари ҳамда тарифларни 
белгилаш орқали амалга оширилади. Солиққа тортиш объектлари, солиқ 
ставкаларини белгилаш билан бир қаторда имтиёзлар тизими ҳам жорий 
этилади. Солиқ имтиёзларини жорий этиш давлатнинг иқтисодий 
жараёнларга таъсир этиш воситаларидан бири ҳисобланади. Иқтисодиётга 
монетар усуллар орқали таъсир этиш фоиз ставкалари, бюджет қарзлари, 
давлат қарз мажбуриятлари очиқ бозоридаги операциялар, муомаладаги пул 
массаси, валюта курси каби молиявий регуляторларни ўз ичига олади. 
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида давлат иқтисодиётни тартибга 
солиш объектлари, предметлари, восита ва усулларини аниқ белгилаш ҳамда 
қўллаш механизмини шакллантириши лозим бўлади. 
1.4.Давлатнинг иқтисодий сиёсатининг тамойиллари ва 
йўналишлари. 
Давлатнинг иқтисодий стратегияси унинг сиёсий стратегиясини амалга 
ошириш учун иқтисодиётга давлатнинг аралашуви механизмлари ва 
устуворликларининг трансформациялашувини белгилаб беради. Иқтисодий 
стратегия узоқ муддатли давр ичида давлат фаолиятининг йўналиши ва 
унинг амалга ошириш принципларини ифодалайди. Давлатнинг иқтисодий 
стратегиясининг муҳим турлари қуйидагилардан иборат:
1) Ривожланишнинг ижтимоий самарали стратегияси; 
2) Корпоратив 
стратегия маълум гуруҳ кишиларнинг бойлик 
орттиришга қаратилган тор эгоистик манфаатларини амалга 
оширишга қаратилади; 
3) Либерал-иқтисодий стратегия товар ва капиталнинг эркин ҳаракати 
учун очиқ бўлган иқтисодиёт учун қўлланилади; 
Иқтисодий тартиблаш воситалари 
Чекланган ишлаб чиқариш 
ресурсларини бошқариш 
Солиқлар ва 
солиққа тортиш 
Монетар 
усуллар 


27 
4) Тартибга солувчи иқтисодий стратегия давлат товар ва капитал 
ҳаракати учун назорат ўрнатганида қўлланилади; 
5) Мобилизацион иқтисодий стратегия давлатнинг мавжудлигига 
таҳдид кучайганида, фавқулодда ҳолатлар шароитида давлатнинг 
ишлаб чиқариш ва ташқи иқтисодий алоқаларга тўғридан-тўғри 
аралашуви кучаяди; 
6) Давлатнинг иқтисодий интеграция стратегияси; 
7) Самарали миллий стратегия.
Давлатнинг ижтимоий самарали иқтисодий стратегияси фуқаролар учун 
оптимал таркибдаги пировард маҳсулотнинг юқори ўсиш суръатининг 
барқарорлигини таъминлашни, тўлиқ самарали иш билан бандликка, 
инфляцияни жиловлашга ва даромадларнинг одилона тақсимланишига 
эришишини ифодалайди. Давлат иқтисодий стратегияси сифатининг 
критерияси (мезони) унинг ижтимоий самарали иқтисодиётга мувофиқлиги 
даражаси ҳамда унга мамлакат ичидаги ва жаҳон ҳамжамияти томонидан 
билдирилган ишонч даражасини ифодалайди.
Давлатнинг иқтисодий сиёсати унинг стратегик вазифаларидан келиб 
чиқиб жамиятда ишлаб чиқариш, даромад ва неъматларни тақсимлаш 
жараёнларини тартиблаш учун давлат томонидан жорий давр ичида 
қўлланиладиган чора-тадбирлар тизимини ифодалайди. 
Давлатнинг иқтисодий сиёсати ўз ичига ташқи иқтисодий, таркибий-
инвестициявий, институционал, аграр, саноат, ижтимоий, нарх, молиявий, 
солиқ-бюджет, пул-кредит, ҳудудий (минтақавий) сиёсатларни олади (3.5.1-
расм). 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish