7
1-БОБ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА ДАВЛАТНИНГ
ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТИНИНГ МАҚСАДЛАРИ
1.1. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усуллари
курсининг предмети, мақсади ва вазифалари
Давлат жамиятнинг муҳим институционал ташкилоти ҳисобланади.
Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида “давлат – мамлакат миқёсида
жамиятни
уюштириш масалаларидни ҳал қилиш,
унинг
ташқи
муносабатларини белгилаш ваколатлари бўлган ҳукмрон тузилма.
Давлат
жамиятни ўз қонун-қоидаларига кўра идора қилади, турли тип, шаклларда
ташкил топади”
1
.
Давлатнинг умум
эътироф этилган белгилари
қуйидагилардан иборат:
-давлат ўз чегаралари доирасида фуқаролик белгиси бўйича бирлашган
бутун жамият, аҳолисининг ягона вакили сифатида майдонга чиқади;
- давлат суверен ҳокимиятнинг ягона эгасидир;
- давлат юридик кучга эга бўлган ва ҳуқуқ нормаларини акс эттирган
қонунлар ва уларга асосланиб чиқарилган ҳужжатларни қабул қилади;
- давлат ўз функцияларини бажариш учун зарур давлат органлари
ҳамда тегишли моддий воситалар тизимидан иборат механизм ( маҳкама)га,
ҳуқуқни муҳофаза қилиш (жазолаш) органлари – суд, прокуратура, милиция,
полиция
кабиларга, ўз мудофааси, суверенитети, ҳудудий
яхлитлигини ва
ҳавфсизлигини таъминловчи қуролли кучлар ҳамда ҳавфсизлик органларига
эга бўлади
2
.
Замонавий институцинализм назарияси давлатга иқтисодий нуқтаи
назардан таъриф беради. Институционал ёндашувга мувофиқ унинг асосий
моҳиятини “трансакция харажатлари” категориясидан фойдаланган ҳолда
очиб берилади. Д.Нортнинг таърифлашича, давлат – зўрликни
амалга
оширишда қиёсий устунликларга эга бўлган, чегаралари унинг фуқароларга
солиқ солиш қобилияти билан белгиланган жуғрофий ҳудудни қамраб
олувчи ташкилот
3
.
Давлат категориясига институционал ёндашувларни таҳлил қилиш
асосида В.Л.Томбовцев “давлат назарий жихатдан энг самарали мажбур
қилиш органи ҳисобланиб, бунда унинг самарадорлиги унинг легитимлигига,
яъни “солиқ солинадиган фуқаролар томонидан”
давлатда куч ишлатиш
ҳуқуқи мавжудлигининг тан олинишига бевосита боғлиқ. Чунки агар жамоат
1
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 3-жилд.Гидрофилия-Зебралар.Таҳрир ҳайъати: М.Аминов ва
бошқалар.-Т.:”Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти,2002.-148-бет.
2
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 3-жилд.Гидрофилия-Зебралар.Таҳрир ҳайъати: М.Аминов ва
бошқалар.-Т.:”Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти,2002.-149-бет.
3
Норт Д. Институты, институциональные изменения и функционирование экономики –М.: Фонд
экономической книги “Начала”, 1997. – С.54-55.
8
фикрига мос келадиган бундай тан олиш мавжуд бўлса, у ҳолда давлат ўз
функциялари ва мақсадларини амалга ошириш учун чекланган ресурслардан
оқилона фойдаланувчи ташкилот сифатида ўз имкониятларини аҳолининг
ушбу функциялар ва мақсадлар бажарилишига қаршилигини енгиш учун
сарфламаслиги
мумкин
1
,- деб таъриф беради.
Адам Смит XVIII асрнинг иккинчи ярмидаёқ
давлатнинг асосий
мажбуриятлари доирасини белгилаб берди:
- биринчидан, жамиятни куч ишлатиш ва бошқа мустақил
жамиятларнинг бостириб келишидан ҳимоялаш;
- иккинчидан, имкон қадар, жамиятнинг ҳар
бир аъзосини
адолатсизликдан ва унинг бошқа аъзолари томонидан жабрлашдан ҳимоялаш
ёки яхши адолат ҳукмини ўрнатиш;
- учинчидан, уларни барпо этиш ва сақлаб туриш алоҳида шахслар ёки
кичик гуруҳлар манфаатлари йўлида амалга оширилмайдиган муайян
ижтимоий иншоотлар ва ижтимоий муассасаларни барпо этиш ва сақлаб
туриш, чунки улардан келадиган фойда ҳеч қачон алоҳида шахслар ёки кичик
гуруҳларга харажатларни тўлай олмайди, лекин кўпинча харажатларни катта
жамиятга ортиқча тўлаши мумкин
2
.
Ж.Бьюкенен
3
ўз асарларида давлатнинг жамиятдаги ролининг икки
томонламалигига алоҳида эътибор қаратади, яъни унинг назарида давлат ҳам
ҳимоя қилувчи, ҳам ишлаб чиқарувчи воситадир.Ҳимоя қилувчи ёки ҳуқуқий
давлат конституцион босқичда келишувчи томонларга нисбатан концептуал
ташқи ва ҳуқуқларни ҳамда бундай ҳуқуқларни ихтиёрий равишда алмашиш
бўйича шартномаларни таъминлаш учун ягона жавобгарликка эга бўлган
ҳуқуқларни таъминлаш институти ёки органи сифатида пайдо бўлади. Давлат
ишлаб чиқарувчи восита сифатида бозор механизми ишлабчиқаришни
таъминлай олмайдиган жамоат неъматларини ўзи ишлабчиқаришни
ташкил
этади.
4
Янги институционалистларнинг ҳозирги талқинида давлатнинг энг
умумий функциялари қуйидагилардан иборат
5
:
-
Do'stlaringiz bilan baham: