47
3-БОБ. ТАШҚИ САВДОНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА
СОЛИШ ВА БОШҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ
§ 3.1. Халқаро савдода давлатнинг роли
Ҳар қандай давлатнинг ташқи савдо сиѐсати ҳукуматнинг умумиқтисодий
йўналишининг муҳим таркибий қисми
саналади, янада торроқ маънода эса
экспорт-импорт товар оқимлари ҳажми, товар таркиби ва жуғрофий
йўналишини тартибга солиш билан боғлиқ бюджет-солиқ фаолияти
соҳаларидан биридир. Ташқи савдо сиѐсати хўжалик ривожланишининг ички
жиҳатлари билан узвий боғлиқ бўлганлиги учун унинг бош вазифаси
мамлакат
ичкарисида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш ва
миллий бойликни
кўпайтириш учун зарур бўлган қулай ташқи иқтисодий шарт-шароитларни
шакллантириш ҳисобланади.
Эркин савдо сиѐсати (ѐки фритредлик — инглизча free trade) иқтисодий
ҳаѐтнинг бир ҳодисаси сифатида XVIII асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди.
Унинг назарий жиҳатдан асосланишида А. Смитнинг машҳур асари - «Халқлар
бойлиги табиати ва сабаблари» ҳал қилувчи аҳамият касб этди.
Фритредлик назарияси бошқа бир инглиз иқтисодчиси Д. Рикардо
асарларида ривожлантирилди ва деярли ниҳоясига етказилди. Д. Рикардо Адам
Смитнинг рақобат шароитида эркин тадбиркорлик аҳамияти ва мамлакат
иқтисодиѐтини «кўринмас қўл» ҳукмронлигига, яъни бозорнинг ўз-ўзини
бошқариш қонунлари ихтиѐрига топширувчи жамиятнинг «тунги қоровули»
сифатидаги давлат роли ҳақидаги ғояларини ривожлантирди.
Эркин савдо сиѐсатининг классик намуналарини XIX асрнинг иккинчи
ярмидаги инглиз-саксон мамлакатлари, айниқса,
Буюк Британия ва унинг
доминионлари (1947 йилгача Британия таркибига кирган, расмий жиҳатдан
мустақил бўлган давлатлар) иқтисодиѐтида кузатиш мумкин. Ҳозирги пайтга
келиб фритредлик тизимининг классик кўриниши давлат ихтиѐрида бўлган
бирор-бир мамлакат қолмади. Давлатнинг нуфузли
ташкилотларини тартибга
солиш борасида ролини сезиларли ошганлигини ҳисобга олсак, бу ўз-ўзидан
тушунарли, албатта. Бироқ эркин савдо сиѐсатининг унсурлари кўплаб
мамлакатларнинг иқтисодий курсида ҳозир ҳам сезиларли, айниқса,
ривожланган ва ҳудуди ҳамда ресурслари жиҳатидан кичик бўлган
мамлакатларда, масалан, Сингапурда.
Иқтисодий назарияда одатда эркин савдо протекционизм сиѐсатига (ингл.
protection — ҳимоя, ҳомийлик), яъни миллий иқтисодиѐтни ички ва ташқи
бозор тамойилларининг салбий таъсирларидан ҳимоялаш мақсадида давлат
томонидан жорий этиладиган иқтисодий ва маъмурий
чора-тадбирлар тизими
қарама-қарши қўйилади.
Протекционизм ўз моҳиятига кўра, илк давлатлар шаклланган пайтдан
буѐн мавжуд. Бу сиѐсатнинг принциплари назарий жиҳатдан америкалик давлат
арбоби А. Гамильтон (XVIII асрнинг охири) ва таниқли немис иқтисодчиси Ф.
Лист (XIX асрнинг ўрталари) асарларида ишлаб чиқилган. Бироқ
протекционизм амалий чора-тадбирлар серияси сифатида сайѐрамизда сўл
(СССР) ва ўнг («Учинчи рейх» - фашистлар Германияси) сиѐсий оқимларнинг
48
тоталитар режими даврида ўз кульминациясига етган. Бу мамлакатларда савдо
соҳасига давлат монополияси хос эди.
Юқорида қайд этиб ўтилгандек, халқаро иқтисодий муносабатларнинг
асосий тамойили сифатида янада кўп сонли мамлакатларни аҳоли
турмуш
фаровонлигини ошишини таъминловчи эркин савдо сиѐсатига ўтиши тан
олиниб келинаѐтган бўлса-да, протекционизмнинг «танланган» реставрацияси
деб аталган жараѐн ҳам кузатилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: