Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

КИРИШ 
 
Республикамиз Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг иқтисодчи 
мутахассисларини тайѐрлайдиган барча факультетларида фундаментал 
иқтисодий фанлардан бири ҳисобланган ―Жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро 
иқтисодий муносабатлар‖ фанини ўқитишнинг аҳамияти каттадир. 
Жаҳон иқтисодиѐти ўзининг ривожланишида бир неча босқичларини 
босиб ўтиб, замонавий кўринишга эга бўлди. ―Жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро 
иқтисодий муносабатлар‖ фаннидан таълим беришнинг мақсади ва вазифалари, 
унинг ўқув жараѐнида тутган ўрни Ўзбекстон Респуликасининг жаҳон майдони 
жадал қадамлар билан интеграциялашуви халқаро алоқаларнинг замонвий 
кўриниши кундан кунга ўзгариш инобатга олган ҳолда, фанни мукаммал 
ўрганиш замон талаблабидир. Жаҳон хўжалиги майдонида давлатлар 
ўртасидаги халқаро савдонинг замонавий кўринишлари, АҚШ, Хитой, Россия 
Федерацияси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги зиддиятлар, минтақавий 
интеграцион уюшмалар, халқаро ташкилотлар, трансмиллий корпорациялар, 
банклар ва халқаро молия марказлари ўрганиш, фанни ўрганинишнинг яна бир 
муҳим омили ҳисоблади. 
Ушбу фаннинг ўрганишдан асосий мақсад илм олувчининг жаҳон 
иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатлар ҳақида фундаментал 
бошланғич назарий асосларидан бошлаб ҳозирги кунгача бўлган тез ўзгарувчан 
дунѐдаги ҳолат ва замонавий тенденциялар тушунчаларни ҳосил қилиш, жаҳон 
хўжалигининг ривожланиш қонунлари ва қонуниятларини тушунишни 
ўргатиш, халқаро иқтисодий жараѐнларни таҳлил қилиш усуллари билан 
тушунтириш ҳисобланади. 
Фаннинг вазифалари: 
-талабаларга жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатларнинг 
таркибий тузилиши ва шаклларини тушунишга кўмаклашиш; 
-жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатлар фанида амал 
қиладиган асосий тушунчалар, категорияларни, амал қилиш механизмининг 
мазмунини очиб бериш; 
-жаҳон бозорини амал қилиш қонунини тушунтириш; 
дунѐ мамлакатиларининг жаҳон иқтисодиѐтида тутган ўрнини кўрсатиб 
бериш; 
-ташқи 
савдо 
сиѐсатининг 
моделларини, 
халқаро 
савдони 
молиялаштириш усулларини, эркин савдо ва протекционизм сиѐсатининг 
моҳиятини очиб бериш ва тушунтириш; 
-халқаро капитал ҳаракатининг фаоллашув сабабларини очиб бериш, 
унинг асосий ҳаракатланиш шаклларини кўрсатиб бериш; 
-дунѐ валюта тизимининг асосини ташкил этувчи унсурларни кўрсатиб 
бериш ва мазмунини тушунтириш, валюта тизимларининг эволюцион 
тараққиѐтини изоҳлаб бериш; 
-халқаро 
валюта-кредит муносабатларини бошқаришнинг асосий 
йўналишларини кўриб чиқиш; 
-халқаро ишчи кучи миграциясининг сабабларини очиб бериш ва унинг 



ривожланиш босқичлари, муаммоларини ўрганиш; 
-халқаро минтақавий иқтисодий интеграциянинг келиб чиқиш сабаблари, 
ривожланиш босқичлари, бугунги кундаги моделлари ва иқтисодий 
самарадорлик муаммоларини тушунтириш; 
-дунѐ мамлакатларининг иқтисодиѐтини гуруҳлар кесимида ўрганиш ва 
уларнинг иқтисодий тараққиѐт муаммоларини таҳлил қилиш ва баҳо бериш. 
Жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатлар фанини 
ўрганишда талаба қуйидагиларни билиши ва бажара олиш кўникмасига эга 
бўлиши шарт: 
-назарий билимларни ўзлаштириш асосида статистик маълумотларни 
таҳлил қилиш ва хулоса қилиш; 
-топшириқларни ечиш учун назарий билимлар асосида ўзининг таклиф ва 
хулосаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни илмий жиҳатдан асослаб бериш; 
-хорижий давлатлар тажрибасини чуқур ўрганиш асосида қиѐсий 
маълумотларга эга бўлиш ва уларни фанга оид тестларни ечиш, масалаларни 
ишлаш қобилиятига эга бўлиш, реферат ва докладлар тайѐрлаш. 
―Жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатлар‖ фанидан 
таълим бериш мақсади ва вазифалари, унинг ўқув жараѐнида тутган ўрни
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон майдонида жадал қадамлар билан 
интеграциялашуви халқаро алоқаларнинг замонавий кўриниши кундан-кунга 
ўзгариш инобатга олган ҳолда, фанни мукаммал ўрганиш замон талабидир. 
Жаҳон хўжалиги майдонида давлатлар ўртасида халқаро савдонинг замонавий 
кўринишлари, АҚШ, Хитой, Россия Федерацияси ва Европа Иттифоқи 
ўртасидаги зиддиятлар, минтақавий интеграцион уюшмалар, халқаро 
ташкилотлар, трансмиллий корпорациялар, банклар ва халқаро молия 
марказлари ўрганиш, фанни ўрганинишнинг яна бир муҳим омили ҳисоблади. 
Маълумки, иқтисодий ривожланиш жаҳоннинг барча давлатлари учун 
умумий табиий қонуниятлари асосида боради, яъни айтмоқчимизки, бозор 
муносабатларининг алоҳида ажратиб олинган кўриниши ѐки миллий либоси 
йўқ, аммо ривожланишнинг ўзига хос хусусиятлари, йўллари мавжуд бўлиб, 
улар жаҳоннинг у ѐки бу мамлакатларининг жуғрофий ўрни, табиий шароити, 
иқлими, табиий ресурслари, аҳолиси, иқтисодий ривожланиш даражаси ва 
муносабатларининг кўпгина бошқа сабабларига кўра турлича бўлади. Шунинг 
учун ҳам жаҳондаги баъзи бир давлатлар юқори даражада, айримлари ўртача ва 
паст (қолоқ) ривожланган бўлади. Бу давлатларнинг (айниқса, АҚШ, Англия, 
Германия, Франция, Япония, Голландия) иқтисодий ютуқларини атрофлича 
таҳлил этиш, уларнинг иқтисодий-ижтимоий, сиѐсий ва маданий ривожланиш 
йўлларидан ўрнак олиш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамият касб этади. 
Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда жаҳон иқтисодиѐтига интеграциялашуви 
кучайганига қарамай асосий хамкорлар Марказий Осиѐ ва Мустақил давлатлар 
ҳамдўстлиги ташкилотига кирувчи мамлакалар ташқи иқтисодий, сиѐсий ва 
ижтимоий алоқалари тобора ортиб бориши бунинг яққол намоѐн бўлмоқда. 
―Марказий Осиѐ давлатлари билан яхши қўшничилик муносабатларини 
мустаҳкамлаш ва стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш натижасида минтақада 
мутлақо янги сиѐсий муҳит шаклланди, ўзаро ишонч кучайди. Давлатлар 



ўртасида савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт, энергетика, маданият ва 
бошқа соҳаларда алоқалар фаоллашди. Буларнинг барчаси хавфсизлик ва 
барқарорликни мустаҳкамлашга, минтақани изчил ривожлантириш, унинг 
инвестицион жозибадорлигини ошириш, жаҳон иқтисодииѐтига кенг 
интеграция қилишга хизмат қилмоқда‖
1
, - деган эди Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ш.М.Мирзиѐев. 
Хуллас, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Университет ва 
институтларини иқтисодий йўналишидаги барча факультетларида ―Жаҳон 
иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатлар‖ фанини ўқитиш муҳим 
аҳамиятга молик. Чунки, Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга 
киритганидан сўнг жаҳоннинг кўплаб (160 дан ортиқ) мамлакатлари билан 
савдо-иқтисодий, сиѐсий-дипломатик ва маданий ҳамкорлик қилмоқда. Шу 
сабабли жаҳон мамлакатлари билан халқаро иқтисодий муносабатларни тўғри 
олиб бориши учун ҳам бошқа бир қатор давлатларнинг (айниқса, ривожланган 
етакчи давлатлар билан бир қаторда ривожланаѐтган давлатларни ҳам) 
иқтисодий ривожланиш йўлларини (моделларини) кенг, ҳар томонлама 
ўрганиши ва хулосалар чиқариш зарур ҳисобланади.
Дарслик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг профессор-
ўқитувчилари, Олий таълимнинг бизнес соҳасидаги барча иқтисодий 
йўналишлар талабалари, илмий ходим ва магистрантлари, шунингдек жаҳон 
иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатлар билан шуғулланувчи кенг 
китобхонлар оммасига мўлжалланган.
1
Мирзиѐев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев 28 февраль куни Покистон Ислом 
Республикаси, Швейцария Конфедерацияси, Латвия Республикаси, Исроил Давлати, Германия Федератив 
Республикаси, Словакия Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва 
мухтор элчилари этиб тайинланган Ирфон Юсуф Шомий, Оливье Шав, Михаилс Попковс, Эдуард Шапира, 
Гюнтер Оверфельд, Ян Бори ва Цзян Яндан ишонч ѐрлиқларини қабул қилиб олиш вақтидаги нутқидан. 




Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish