Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet313/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Карам оқ капалаги ғумбаклик стадиясида қишлайди. Март охирида ғумбаклардан бирданига анчагина капалаклар пайдо бўлади. Капалаклар кундуз куни учади; кечаси ўсимликларнинг барглари тагида, девор бурчакларида ва бошқа хилват жойларда қанотларини тикка юқорига йиғиб қимирламай ётади. Капалаклар пайдо бўлгандан 5-7 кун кейин жуфтлашиб, урғочиси тухум қўяди. Урғочи капалак тухумларини бутгулли ўсимликлар баргининг пастки томонига тўп-тўп қилиб қўяди, айниқса карам баргларига тухум қўйишни яхши кўради.
Тўпдаги тухумлар бир қават бўлиб, тикка ҳолда жойлашса, тухум қаторлари тўғри бўлиб, бир-бирига зич тақалиб туради. Бир жойда 15 тадан 200 тагача ва ундан ортиқ тухум бўлади. Урғочи капалак умрида 250 тача тухум қўяди.
Қўйилган тухумлардан 3-6 кунда қуртлар чиқади. Дастлабки вақтда қуртлар бирга бўлиб, барг этини пастки томондан қириб ейди, аммо баргнинг устки қисмларига тегмайди. Иккинчи ёш охирида қуртлар баргларга аввал тўп-тўп бўлиб, кейин эса биттадан ўрмалаб чиқади, шу билан бирга катта ёшдаги қуртлар одатда баргнинг устки томонида туради, катта ёшдаги қуртлар озиқланиб бўлгандан кейин баргларнинг йирик томирларигина қолади, холос. Қуртлар ҳаракатланар экан, ўзига ингичка ўргимчак ипидан йўл тўқийди. Барглар билан озиқланган вақтда бу ўргимчак ипига оёқ тирноқлари билан маҳкам ёпишиб туради. Бешинчи ёш охирида қуртлар ўсимликни ташлаб кетиб, пахса деворлар орасида, иморатларнинг кавакларида, бегона ўтларнинг поясида, дарахтларнинг танасида ғумбакка айланади.
Карам оқ капалаги шамол тегмайдиган жойларга, бутгулли ўсимликлардан эса оқ бошли карамга тухум қўйишни яхши кўради. Марказий Осиёда карам капалаги ёз бўйи тўрт насл беради.
Кураш чоралари. Маданий-хўжалик тадбирларидан бири бегона ўтларни йўқ қилишдир.
Полизда ва айниқса томорқалардаги кичкина полизларда карам баргларида яққол кўриниб турган тухумлар ва яқинда чиққан қуртларнинг колониялари қўлда эзиб юборилади.
Ўрмалаб чиққан қуртларга қарши курашда ҳам, карам экилган далалардаги кичик ёшдаги қуртларга қарши курашда ҳам карам куясига қарши ишлатилган инсектицидлардан фойдаланилади. Препаратлар карамни узиб олишга камида уч ҳафта қолганда пуркалади.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish