Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet321/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   317   318   319   320   321   322   323   324   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Картошка куяси бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга асосан қуртлик стадиясида (картошка билан, қисман тирик итузумсимон ўсимликлардаги кавакларда) ўтади. Куя тарқалган жанубий ҳудудларда ва иссиқ омборларда картошка куяси қишки уйқуга кирмайди. Ҳарорат паст бўлса, куя ривожланишнинг турли стадияларида (асосан ғумбаклик ва қуртлик стадияларида) уйқуга кириши мумкин.
Картошка куяси йилига бир неча насл беради. Ҳиндистонда 5-7, Хитойдаги Гуйчжоуда 6-8 насл беради. Қулай шароитда картошка куяси йилига 11-13 насл беради деган кўрсатмалар адабиётда бор.
Урғочи куя ўсимликлар баргининг пастки томонига (асосан томирлар яқинига), баъзан ўсимликлар бўғзи атрофидаги тупроққа, баъзан помидор мевасига биттадан ёки иккитадан тухум қўяди; картошка юзасидаги чуқурчаларга тухум қўйишни яхши кўради. Урғочи куя умрида 150-200 тача тухум қўяди, тухум қўйиши 6 кундан уч ҳафтагача давом этади. Қуёш ботиб, қош қорайганда ва саҳардаги ғира-ширада капалаклар учади ва тухум қўяди.
Турли шароитда 5 кундан 30 кунгача ўтгандан кейин тухумлардан қуртлар чиқади. Улар барглар пўстининг остига кириб ва баргни ўйиб, ичини кавак қилади, помидорни ва картошкани ичидан ўйиб, нотўғри йўллар очади, уларни тезак билан тўлдиради.
Бақлажон, тамаки, мингдевона ўсимликларининг асосан пастки қаватларига куя кўпроқ тушади; картошка, помидорнинг асосан устки қаватларига куя тушади. Қурт помидорга, айниқса кам уруғли навларга аксари банди ёнидан кириб, катта зарар етказади.
Қаттиқ зарарланган барглар қуриб, қўнғир тусга киради ва қовжираб ёрилиб кетади. Куя кўпайган далалар куйганга ўхшаб қолади. Кузда ўсимликларнинг учларидаги қўшни барглар кўпинча ўргимчак иплари билан бир-бирига ёпишиб қолади. Зарарланган картошка юзаси қурт киргандан бир неча кун кейин пушти доғ бўлиб қолади. Зарарланган помидор ва картошка аксари ириб кетади. Баъзан куя қуртлари озиқланиш учун итузумсимон ўсимликларнинг ёш поялари ичига ҳам киради.
Куя қуртининг 5 ёши бор; қурт 17-26 кунгача ривожланади.
Озиқланишни тамомлаган қуртлар яшаётган кавакларини, помидор ва картошкани ташлаб ўсимликлар тагидаги юза тупроқ қатламида ёки шу ердаги ўсимлик қолдиқлари орасида пилла ўрайди. Картошка омборларида қуртлар картошканинг орасида, омбор бурчакларида, бинонинг тешик-ёриқларида пилла ўрайди.
Картошка куясининг ғумбаклик стадияси 4-11 кун давом этади. 27°С лик ҳароратда зараркунанданинг ривожланиши ҳаммаси бўлиб 25 кунга чўзилади.
Кураш чоралари. Куя тарқалган жойлардан мамлакатимизга шу ҳашарот ўтишига йўл қўймайдиган умумий карантин чоралари кўрилиши керак. Картошка жипс берк камераларда сероуглерод ёки метил бромид билан дориланиб, куядан тозаланади. Картошка куяси тушган далаларда картошка қазиб олингандан кейин тупроқни сероуглерод билан фумигация қилиш, агротехника чораларини кўриш-кузда ерни чуқур ҳайдаш, далалардаги ўсимлик қолдиқларини йўқотиш, ўсимликларнинг ўсиш даврида уларнинг атрофидаги ва умуман даладаги итузумсимон бегона ўтларни йўқотиш, картошкани барвақт қазиб олиш, куя тушган картошкаларни териб олиб йўқотиш тавсия этилади.


X БО Б

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   317   318   319   320   321   322   323   324   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish