Дала экинларининг асосий зараркунандалари


Карам куяси Рlutеlla тасиliрепins Сиrt



Download 3,6 Mb.
bet311/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Карам куяси
Рlutеlla тасиliрепins Сиrt.
Зарари. Карам куяси бутгулли экинларнинг, айниқса карамнинг баргларини еб, карам бошларини эса тезак ва пиллалари билан ифлослантириб зарар етказади.
Тарқалиши. Карам куяси Палеарктиканинг ҳамма жойида ва тропикларнинг айрим жойларида учрайди.
Таърифи. Капалаги қанотларини ёзиб турганда катталиги тахминан 17 мм келади, олдинги қанотлари кул рангроқ-қўнғир ёки қора қўнғир; уларнинг орқа чеккасидан икки жойда тораядиган оқ ёки сарғиш ҳошия ўтади. Учмаётган капалак қанотлари йиғилиб туради ва бир қанотнинг равшан ҳошияси иккинчи қанотнинг шундай ҳошиясига қўшилиб кетиб, ромбасимон жило ҳосил қилади. Орқа қанотлари ялтироқ, кул ранг. Олдинги қанотларида калта попук орқа қанотларида эса узун попук бор. Бу попук туклардан иборат. Боши ва кўкрагининг уст томони олдинги қанотларнинг орқа чеккасидан ўтувчи ҳошия каби равшан ранглидир. Тинч турган капалакнинг мўйловлари олдинга қараган бўлади.
Тухуми 0,4-0,5 мм узунликда, овал шаклда, бирмунча яссиланган, яссироқ томони баргга қараб туради. Яқинда қўйган тухуми оч сариқ бўлиб, кейин секин-аста қорайиб боради.
Қурти ғумбакка айланишдан олдин катталиги 10-12 мм келади; ранги карам барги каби яшил бўлади; гавдасида кичкина сўгалчаларнинг устида турадиган сийрак қиллар бор.
Ғумбагининг катталиги 6-8 мм келади. У аввал яшил рангда бўлиб, ривожланган сайин қораяди ва капалак учиб чиқишдан олдин бутунлай қорайиб, қанотларининг равшан ҳошияси билан пардадан кўриниб туради. Ғумбак 7-10 мм узунликдаги оқиш, дугсимон сийрак пилланинг ичида бўлади.
Ҳаёт кечириши. Карам куяси полизда қолган карам ўзагида, ахлатда ва бегона ўтларда ғумбаклик стадиясида қишлайди.
Қишлаб чиққан ғумбаклардан кўкламда капалаклар пайдо бўлади. Улар учиб чиқиб, бутгулли ўсимлик баргларининг пастки томонига биттадан ёки бир неча донадан тўп қилиб тухум қўяди. Урғочи куя умрида 70 дан 300 гача тухум қўяди. Тухумдан чиққан қуртлар икки кундан кейин барг этини ея бошлайди. Ўсиб етилган қуртлар барг кавакларидан чиқиб, аввал баргнинг пастки томонида ошкора озиқланади, айни вақтда баргнинг устки пўстига тегмайди, кейинчалик эса баргни еб илма-тешик қилиб юборади. Қурт тушган ёш барг кейинчалик бурдаланиб ҳам кетади. Қуртга тегилса тез ҳаракат қилади: олдинга интилади, тисарилади, ҳалқа ҳолига келади ва ҳоказо. Ёз ўрталарида, тахминан 8 кун давом этадиган ривожланиш даврида қурт уч марта пўст ташлайди; у озиқланган жойларида ғумбакка айланади. Орадан беш кун ўтгач ғумбакдан капалак чиқади ва тезда кўпая бошлайди. Марказий Осиёда карам куяси ёз бўйи камида 10 та насл беради.
Кураш чоралари. Карам куясига қарши курашда кўриладиган эҳтиёт чоралари қуйидагилардан иборат: дала ёки полизлар кузда ўсимлик қолдиқларидан тозаланади, эрта кўкламда ёки қишда бегона ўтлар йўқ қилинади, ер чуқур ҳайдалиб шудгор қилиб қўйилади, эрта кўкламда қайта ҳайдалади.
Карам узиб олинишидан уч ҳафта аввал инсектицидларни пуркаш ёки чанглаш тўхтатилади.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish