Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet314/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Шолғом оқ капалаги
Pieris rapae L.
Зарари. Шолғом оқ капалаги бутгулли экинларнинг, айниқса, карамнинг баргларини ейди, жуда кўпайган йилларда эса айрим минтақаларда карам ҳосилини анча камайтириб юборади (Плотников). Одатдаги йилларда эса шолғом капалаги фақат кичик бир доирадаги баргларни ейди, асосан карамни тезаги билан ифлослантириб ва уни сақланган жойида чиритиб, зарар етказади.
Тарқалиши. Шолғом капалаги Палеарктиканинг чекка шимолдан бошқа ҳамма жойида ва Шимолий Америкада учрайди.
Таърифи. Шолғом капалаги карам капалагига жуда ҳам ўхшайди, аммо ундан кичикроқ бўлади (қанотларини ёйиб турганда катталиги 5 см гача боради). Олдинги қанотларининг учки бурчагидаги қора доғи медиал томирга етмайди ёки аранг етади. Эркагининг олдинги қанотларида битта, урғочисининг олдинги қанотларида эса иккита юмалоқ қора доғи бўлади.
Шолғом капалагининг тухуми ҳам карам капалагининг тухумига шаклан ўхшаш бўлади, аммо ундан равшанроқ ва бир оз кичикроқ, тахминан 1 мм келади. Қуртининг узунлиги 3 см гача боради, ранги ям-яшил, орқасининг ўртасида узунасига кетган сарғиш ҳошияси, нафас тешиклари яқинида эса сарғиш доғчалари бор. Ғумбаги бурчакли, яшил, доғсиз, тахминан 2 см узунликда.
Ҳаёт кечириши. Шолғом капалагининг ҳаёт кечириши карам капалагиникига ўхшашдир. Шолғом капалаги карам капалагидан фарқ қилиб, тухумини битта-биттадан қўяди; урғочиси карам капалагининг урғочисидан кўра камроқ-150 тача тухум қўяди. Шолғом капалаги одатда кўплаб учрамайди ва қуртлари якка-якка озиқланади, барг томирлари яқинидаги барг тўқимасининг талайгина қисмини емасдан қолдириб кетади. Шолғом капалаги қайси ўсимликлар билан озиқланса, ўша ўсимликларда ғумбакка айланади ва кўпинча карам ўзакларида қишлайди.
Кураш чоралари. Карам капалагига қарши қандай курашилса, шолғом капалагига қарши ҳам ўшандай курашилади, лекин шолғом капалагининг тухум қўйиш хусусияти бошқача бўлгани учун унинг тухум ва қуртларини қўл билан эзиб юбориш имконияти йўқ. Карам ўзакларини кузда даладан йиғиштириб олиш қўшимча муҳим чоралардан биридир.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish