Ҳаёт кечириши. Полиз қандалалари хазонлар ва ўсимлик қолдиқлари остида вояга етган ҳолда қишлайди. Эрта кўкламда уйғонган қандалалар бутгулли бегона ўтларга ўрмалаб чиқиб, редиска, уруғлик турп, карам кўчати каби бутгулли экинларга ўтади.
Карам ўсган сайин ундаги қандалалар кўпая боради. Қандалалар кундуз куни ҳаёт кечиради ва узоққа уча олади.
Қандалалар кўкламда уйғонгандан кейин тез орада чатишиб, тухум қўяди. Урғочи қандала тухумларини ўсимликларга 12 тадан икки қатор қилиб қўяди, шу билан бирга умрида 5 мартагача, демак ҳаммаси бўлиб 60 тача тухум қўяди.
Марказий Осиёда қандалаларнинг нечоғлик тез ривожланиши ҳозирча текширилгани йўқ. Шимолий Кавказда полиз қандалалари йилига икки насл беради; Волгоград атрофида ўтказилган кузатишларга қараганда, 25 кунда бир насл етишади.
Кураш чоралари. Бегона ўтларни мунтазам равишда йўқ қилиб туриш, кузда полизни ўсимлик қолдиқларидан расо тозалаш, ерни кузда шудгорлаш-полиз қандалаларига қарши курашда амалга ошириладиган зарурий эҳтиёт чоралардир.
Полиз қўнғизи, ёки эпиляхна
Еurydemа сhrуsотеliпа Ғ.
Зарари. Полиз қўнғизи Марказий Осиё жанубида бодринг, қовоқ ва айниқса қовун баргларини ва сапчаларини еб, анча зиён келтиради. Бу ҳашаротга қарши ўз вақтида кураш олиб борилмаса, айрим йилларда бутун полиз ҳосилини йўқ қилиб юборади, ёш ўсимликлар эса нобуд бўлади. Зарарланган қовунлар, айниқса қирқма қовун узоқ вақт сақлаш учун яроқсиз бўлиб қолади, илдизлари чириб, уни иккиламчи зараркунандалардан пашша талайди.
Тарқалиши. Полиз қўнғизи Ўзбекистоннинг жанубий минтақаларида (Самарқанддан бирмунча шимолга ҳам ўтади). Жанубий Тожикистонда, Туркманистон, Эрон, Афғонистон, Кичик Осиё, Жанубий Европа, Шимолий ва Ўрта Африкада учрайди.
Таърифи. Қўнғизи 7-8 мм катталикда бўлиб, кенг овал шаклида; танасининг паст томони ясси, усти жуда қабариқ; ранги қизил-қўнғир; қанотустликларида 6 тадан қора доғи бор. Тухуми сариқ тахминан 1,75 мм катталикда, узунчоқ овал шаклида. Ўсиб етилган личинкасининг узунлиги 9 мм чамасида; ранги сарғиш, орқаси бўйлаб беш қатор йирик тармоқли тиканлари бор, тиканнинг ҳар бир айрисида туки бўлади, яқинда тухумдан чиққан личинканинг узунлиги 2 мм чамасида, тўрт қатор сершох тикани ва бундан ташқари танасининг икки ёнида бир қатордан шохсиз тикани бор.
Ғумбаги вояга етган қўнғиздан сал кичикроқ, ранги сариқ, орқасида қора нуқталари бор. Ғумбак танасининг орқа учи билан ёпишиб барг юзасида туради ва шу жой яқинида сўнгги пўст ташлашда буришган личинка пўстини сақлаб туради; ғумбагининг танаси туклидир.
Ҳаёт кечириши. Полиз қўнғизи ўзи озиқланган дала ёки унинг яқинидаги хазонлар ва бошқа ўсимлик қолдиқлари тагида вояга етган ҳашаротлик стадиясида қишлайди; Туркманистоннинг бир қанча минтақаларида қамиш (Еrianthus purpurescens Аnders.) бўғимларида учрайди. Қишда минимал абсолют ҳарорат 17-21° бўлганда бу зараркунанда кўплаб нобуд бўлади.
Полиз экинлари кўкариб чиқадиган даврда уйғонган қўнғизлар ёш барглар билан озиқланади. Қўнғизларнинг уйғониши узоқ давом этиб, улар далаларда секин-аста кўпайиб боради.
Урғочи қўнғиз полиз ўсимлиги баргининг пастки томонига 50 тача тухумни бир қават қилиб ғуж ҳолда қўяди. Одатда, урғочи қўнғиз умр бўйи 150 тача тухум қўяди. Қўйилган тухумлардан 3-4 кунда личинкалар чиқади.
Қўнғиз ва личинкалар барг этини еб, унинг томирларинигина қолдиради, ҳосил пишадиган даврда эса мевани еб (ўйиб) унда чуқурча қилади, баъзан шу қадар кўп ўядики, личинкалар тамомила ботиб туради. Личинка ривожланиш даврида уч марта пўст ташлайди, бир пўст ташлаганидан иккинчи иўст ташлагунича 3-4 кун ўтади. Сўнгги личинка ёши чўзилиб кетади ва личинка учинчи марта пўст ташлагандан 8-10 кун кейин ғумбакка айланади.
Ғумбакнинг ривожланиши 1-1,5 ҳафта давом этади. Туркманистонда ва Жанубий Тожикистонда полиз қўнғизи йилига уч насл беради. Айрим насллари узоқ ривожланади ва вақт жиҳатдан бир-бирига уланиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |