Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet304/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Экинларни Коршинский шилиқ қуртларининг зараридан сақлаш учун экинзор ва кўчатзорлар атрофига эни 10 см келадиган юза ариқлар қазиб, бегона ўтлар чиқмаслиги учун уларнинг тагига туз сепиш, сўнгра ишлатилган машина мойи ёки мазут, ёхуд янги ўчирилган оҳак ёхуд кул сепиш керак Шу моддаларнинг устидан мис купороси порошогини юпқа қилиб сепиш лозим (Жадин). Шундай ариқнинг ҳар метрига 0,5 л минерал, 1 л ча кул, 10-15 г мис купороси, 2 л ча оҳак сути сарфланади. Кўкламги ёмғирлардан кейин мис купоросини яна сепиш керак. Экинзордан ташқаридаги бегона ўтлардаги шилиқ қуртларни йўқ қилиш учун темир ёки мис купороси порошоклари чангланади ёки формалиннинг 2 % ли эритмаси пуркалади. Экинзордаги ва кўчатзордаги шилиқ қуртлар эрта тонгда қўл билан териб олиниб, ўрдакларга едирилади.


Қуйруқли бузоқбоши
Grуllоtalpa unispina Sаuss.
Зарари. Қуйруқли бузоқбоши полиздаги турли ўсимликларнинг илдизларини ва баъзан пояларини кемириб ва тупроқда ўзига йўл очиб, намни камайтириб юбориш билан зарар келтиради. Баъзан қуйруқли бузоқбоши ғўза, оқ жўхори, маккажўхори, шоли ва шунга ўхшаш дала экинларига ҳам зарар етказади, аммо Марказий Осиёда шолипоялардан бошқа далаларга камдан-кам катта зарар етказади.
Тарқалиши. Grуllоtalpa unispina Sаuss. турига кирадиган қуйруқли бузоқбоши Марказий Осиё, Қозоғистонда, Ғарбий Сибирнинг жануби-шарқий қисмида, Қуйи Волга бўйи, Шарқий Кавказ орти, Эрон ва Шимоли-ғарбий Хитойда учрайди. Марказий Осиёда қуйруқли бузоқбошиларнинг бошқа икки тури: G.gryllotalpa L. ва G. аfricana Beauv ҳам озроқ топилган.
Таърифи. Вояга етган қуйруқли бузоқбошининг катталиги 3,0-5,5 см бўлиб, ранги жигар ранг; олдинги орқаси қалин калта туклар билан қопланганидан духобага ўхшаб туради. Олдинги оёқлари қазувчи оёқлардир. Эркагининг қанотустликлари қорнининг ярмигача боради; урғочисининг қанотустликлари яна ҳам калтароқ. Елпиғичга ўхшаб йиғиладиган пастки қанотлари қанотустликлари остидан иккита узун думсимон ўсимта шаклида чиқиб туради. Европа қуйруқли бузоқбошиси (G.gryllotalpa L) дан орқа болдирлари устки чеккасининг ички томонида атиги 1-2 тикани бўлиши билан фарқ қилади. Европа қуйруқли бузоқбошисида эса бундай тиканлар учтадир, бундан ташқари, Европа қуйруқли бузоқбошиси йўғонроқ ва беўхшовдир. Тухуми овал шаклда, сарғиш, тахминан 1,5 мм дир. Личинкалари вояга етганларидан асосан катталиги ва қанотлари ривожланмаганлиги билан фарқ қилади; личинкаларнинг қанот бошланғичлари фақат тўртинчи ёшдан бошлаб пайдо бўлади.
Ҳаёт кечириши. Қуйруқли бузоқбоши тупроқда 50-60 см чуқурликда сўнгги ёшдаги личинка стадиясида қишлайди. Личинкаларнинг ривожланиши кўкламда тугайди, вояга етган қуйруқли бузоқбошилар май ойида пайдо бўлади. Қуйруқли бузоқбошилар асосан нам тупроқда яшаб, узун, кенг йўллар очади ва йўл-йўлакай учраган ўсимлик илдизларини кемириб боради. Улар асосан ўсимликлар билан озиқланади, лекин баъзида ҳашаротларнинг личинкаларини ва тупроқда яшайдиган майда жониворларни ҳам ейди. Урғочиси тухумларини 18 см га етадиган чуқурликдаги уясининг кенг жойига 200-500 тадан тўп-тўп қилиб қўяди. Тухумлардан тахминан 1,5 ҳафтадан кейин личинкалар чиқади. Ёш личинкалар уяда бир қанча вақт урғочи ҳашарот ҳимоясида туради, кейинчалик тарқалишиб кетиб, мустақил яшай бошлайди. Қуйруқли бузоқбоши йилига бир марта насл беради.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish