Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet273/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Дарахтларга ҳар хил контакт инсектицидларни пуркаш личинкаларни, айниқса ёш личинкаларни қиришда таъсирли усул бўлиб ҳисобланади.
Баргини тўкадиган дарахтларнинг қуртаги бўртгунча (эрта кўкламда) уларга 6-8 % ли карболинеум эмульсиясини ёки 10 % ли минерал мой эмульсиясини пуркаш кўпроқ фойда келтиради.
Сохта қалқондорни жуда камайтириш учун биологик усулдан фойдаланилади, яъни ҳашаротдан зарарланган боғларга юқорида айтилган йиртқич қўнғизлар - хилокоруслар қўйиб юборилади.
Бошқа кокцидаларнинг ўтиб қолишига қарши қандай карантин чоралари кўрилган бўлса, сохта қалқондорнинг ўтишига қарши ҳам ўшандай карантин чоралари кўрилади.
Анжир мумсимон сохта қалқондори
Ceroplastes rusci L.
Зарари. Хитой мумсимон сохта қалқондори қандай зарар етказса, анжир сохта қалқондори ҳам ўшандай зарар етказади, шу билан бирга қурумсимон замбуруғлар сохта қалқондорнинг ёпишқоқ тезагига жойлашиб, мевани баъзан бутунлай яроқсиз ҳолга келтиради. Айниқса анжирга катта зарар етказади. Пистага, анорга, цитрус ўсимликларига, уруғли ва данакли мева дарахтлари, ток, атиргул, тут дарахтларига жиддий зарар етказиши аниқланган.
Тарқалиши. Фаластин, Сурия, Туркия, Родос ороли, Жанубий Европа, Шимолий Африка, Аргентина, Гвиана, Австралияда учрайди. Адабиётда анжир сохта қалқондори Абхазияда ҳам учрайди, деган нотўғри кўрсатма берилган, ваҳоланки, Абхазияда анжир сохта қалқондорига яқин тур-япон мумсимон қалқондори (Ceroplastes japonicus Green.) учрайди ва меваларни зарарлайди.
Таърифи. Вояга етган урғочиси чўзиқ конус шаклида бўлиб, 8 пластинкага бўлинган, оқ ёки гунгурт оқ караш билан қопланган. Мум пластинкаларининг четларида зарғалдоқ ёки қизғиш пластинкалар бор. Мўйловлари 6 бўғимли. Гавдасининг узунлиги тахминан 3,5 мм, баландлиги тахминан 3 мм га етади. Эркагининг узунлиги бир жуфт қаноти ва қорнининг охиридаги иккита дум ипи билан бирга 1 - 1,5 мм келади. Личинкалари юлдуз шаклида бўлиб, оқ мумсимон модда чиқаради.
Ҳаёт кечириши. Анжир мумсимон сохта қалқондорининг тарқалиш йўллари ҳам Хитой мумсимон сохта қалқондорининг тарқалиш йўлларига ўхшайди. Ёш личинкалар шамолда кўпроқ тарқалади.
Вояга етган урғочилари ўсимликларнинг шохларида қишлайди. Бу зараркунанданинг кўпайиши учун қуруқроқ, денгиздан узоқроқ жойлар энг қулай шароит эканлиги аниқланди. Сохта қалқондор қишлов даврида қаттиқ совуққа ҳам чидаш бера олади.
Сохта қалқондор Фаластинда апрел охири-май бошларида тухум қўя бошлайди. Урғочи ҳашарот ўз умрида 1000-1500 та тухум қўяди. Тухумлардан 10-15 кунда личинкалар чиқади. Ёш личинкалари 4-5 кундан сўнг ўрмалай бошлаб, баргларнинг айниқса юқори томонига, томирлар яқинига ғуж бўлиб ёпишиб оладилар. Ёш личинкаларнинг талайгинаси касалланиб, йиртқичларга ем бўлиб ва бошқа сабабларга кўра қирилиб туради.
Анжир мумсимон сохта қалқондори турли жойларда тарқалишига кўра йилига 1 ёки 2 насл беради.
Кураш чоралари. Хитой мумсимон сохта қалқондорига қарши қандай кураш олиб борилса, анжир мумсимон сохта қалқондорига қарши ҳам ўшандай кураш олиб борилади.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish