Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet281/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Тарқалиши. Қовоғари Марказий Осиёда ва Қозоғистоннинг чегарадош жойларида, жануби-шарқий Кавказ, Эрон, Афғонистон, шимолий Ҳиндистон ва Мисрда учрайди. Майда ари Осиёда (тропик минтақаларга қадар), Европа, шимолий Африка ва шимолий Америкада учрайди; туркман ариси ҳозирча фақат Марказий Осиёда маълум.
Таърифи. Арининг ҳамма турлари полиморф, эркаклари ва ишчилари урғочиларидан майдароқ бўлади. Улар орқасининг олди қисми ҳаракатсиз бўлиб, орқа чеккаси ўйиқли, мўйловлари бўғимли, олдинги қанотлари узунасига йиғилади.
Қовоғарининг урғочиси ёки она арининг узунлиги 3 см гача етади, эркаги бир оз майдароқ, ишчиларининг узунлиги эса тахминан 2,5 см келади. Боши кўзига қараганда анча орқага қараб давом этади, оддий кўзчалари кўзларининг орқа чеккасидан олдинроқда бўлади. Гавдаси жигар рангда, бошининг мўйловлар ўртасидаги олдинги қисми сариқ бўлиб, қорнининг олдинги ярмида сариқ кўндаланг йўл бор. Қорнининг орқадаги учи сариқ, устида жигар ранг доғлари бор, қанотлари сал-пал қорамтир бўлади. Майда арининг узунлиги тахминан 2 см бўлиб, бошининг кўз орқасидаги қисми кенгайган эмас; оддий кўзчалари кўзларнинг орқа чеккаси билан бир даражада. Боши (усти, кўзлари ва мўйловларидан ташқари) билан қорни сариқ, кўкрагининг асосий қора фонида сариқ доғлар, қорнида эса кўндаланг қора доғлар бор. Оёқларининг учи сариқ бўлиб, сариқ қаншарида учта (баъзан битта) қора нуқта бор.
Туркман арисининг узунлиги 1,6 см гача бўлиб, майда ариларга қараганда ингичкароқ, чўзиқроқ, қорнининг поячага ўхшаб чўзилган сегменти котус шаклида бўлади ва асосига томон секин-аста торайиб боради, ҳолбуки майда ариларда бу сегмент юқоридан тикка қирқилиб тушган.
Туркман арисининг қора кўкрагида сариқ доғлар бор, қорни қора бўлиб, кенг сариқ йўллари бор. Бу йўллар сегментларнинг орқа чеккаларидан ўтади. Оёқ сонларининг 3/4 қисми қора, оёқ учлари эса сариқ бўлади. Ариларнинг личинкалари қуртга ўхшаш, оёқсиз, ғумбаклари эркин бўлади.
Ҳаёт кечириши. Кузда уруғланган она арилар тошлар орасига, деворларнинг тешик-ёриқларига, ўсимлик қолдиқларининг остига кириб қишлайди.
Кўкламда уйғонган она арилар ин ясайди, айни вақтда қовоғари билан майда ари кўпинча бултурги инларидан фойдаланади. Кичкинагина иннинг катакларига тухум қўяди ва ундан чиққан личинкаларни асосан ўзи ўлдириб олиб келган ҳашаротлар билан боқади. Қовоғари эса гўшт бериб ҳам боқади. Личинкаларидан «ишчи» арилар пайдо бўлади, улар инни кенгайтириб, бошқа личинкаларни боқа бошлайди. Она ари эса дастлабки ишчи арилар пайдо бўлгандан кейин дарҳол личинкаларни боқмай қўяди ва тухум қўйишни давом эттиради, шу билан бирга тухумни тобора тезроқ қўяди. Она ари ҳалок бўлган тақдирда бутун ин қотиб ўлиб қолади.
Ишчи арилар ғумбаклардан чиққач урғочи ари баъзан инни ташлаб кетади. Қишлоқ хўжалигига нуқул деярли ишчи арилар зарар етказади. Вақт ўтиши билан колониялар тобора кўпаяди ва ёз охирига келиб, арилар жуда ҳам кўпайиб кетади. Кузда янги эркак ва урғочи арилар пайдо бўлади, улар жуфтлашади ва уруғланган ёш урғочи арилар қишлагани кетади, қолганларининг ҳаммаси ўлади.
Қовоғари пахса девор ва биноларнинг тешик-ёриқларига ин қўяр экан, уларни жағлари билан кенгайтиради. Ари инини соз тупроқ ёки лойдан қуради. Унинг катаклари бир неча қават бўлади, эски инлардаги қаватлар бештагача боради. Майда ари ва туркман ариси ёғочни жағи билан қиради ва ундан чиққан қипиқни сўлаги билан бириктириб ин қуради. Бундай ин худди дағал кул ранг қоғоздан ясалганга ўхшаб кўринади.
Майда ари ҳам инини қовоғари каби, пахса девор ва биноларнинг тешик-ёриқларига, баъзан ерга қуради. Ини шар шаклида бўлиб, катталиги одам калласидек келади ва ичида етти қаторгача катаклари бўлади.
Туркман ариси ҳам инларини баъзан деворларнинг ёриқларига қўяди. Аммо кўпинча иморатларнинг деворларига, дарахтларнинг тана ва шохларига очиқ қўяди. Қовоғари билан майда ариларга паразитлар қаттиқ ҳужум қилиб туради, масалан, Бухоро атрофида қовоғарининг айрим инларида Sрhесорhаgа vеsраrиm Сm. яйдоқчиси тушган катаклар топилган, булар 50 % гача етиши В. В. Яхонтов томонидан аниқланган.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish